Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



2015 йил - Кексаларни эъзозлаш йили ИЗЧИЛ ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ
09.10.2015

Кексаларни эъзозлаш йилида Хоразм вилоятида ҳам ёлғиз қариялар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий - техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси ва Президентимизнинг 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.
Мазкур дастур ижроси доирасида жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда истиқомат қилаётган уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг 925 нафари амбулатор, 221 нафари стационар, уч мингга яқини уй шароитида соғломлаштирилди.
Нуронийларни тиббий текширувдан ўтказишда минтақавий тиббиёт муассасаларида диагностика ва даволашнинг 70 дан ортиқ янги усуллари амалиётга жорий этилиб, 22 кўргазмали мураккаб жарроҳлик операцияси амалга оширилди. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ЛОР тизими касалликларини эрта аниқлаш мақсадида эндоскопик ва отомикроскопик текширув усулларини амалга оширган ҳолда синусит касаллигига чалинган 20 нафар беморда кам инвазив эндоскопик операциялар бажарилди.
Кейинги йилларда вилоятдаги барча тиббиёт муассасаларининг замонавий тарзда жиҳозланаётгани юқорида зикр этилган жарроҳлик амалиётларининг муваффақиятли ўтишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда оилавий поликлиникалар “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида 11 турдаги 193 та замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди. Айни пайтда 11 соғлиқни сақлаш муассасасида 27 миллиард сўмлик қурилиш- реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал, дейишади. Дарҳақиқат, саломатлик кўп жиҳатдан соғлом турмуш тарзи тамойилларига нечоғли амал қилинишига ҳам боғлиқ. Шу боис шифокорларимиз тарғибот-ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда. 
Кўпалбой Тангрибердиев, 
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш 
бошқармаси бошлиғи.
“Хоразм ҳақиқати” 2015 йил 10 октябрь №81 (19219)