Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида Хоразмни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш натижалари муҳокама қилинди
27.07.2015

Вилоят ҳокимлигида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий қайта ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш ишларини тизимли ташкил этишга бағишланган мажлис бўлиб ўтди.
Мажлисда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича республика ишчи гуруҳи аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутатлари, бошқармалар, ташкилотлар, хуқуқни мухофаза қилиш идораларининг раҳбарлари, тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок қилдилар.
Вилоят ҳокими П.Бобожонов мажлисни бошқариб борди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икрамов мажлисда қатнашди ва сўзга чиқди.
Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот хажми 11,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 30,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 6,2 фоизга, бажарилган қурилиш-монтаж ишлари 3,9 фоизга ўсишига эришилди.
Маҳаллий товар ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчиларни фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 40,2 фоизга, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳажми 2,5 фоизга, чакана товар айланмаси 14,5 фоизга ва хизматлар 12,4 фоизга ўсиши таъминланди.
Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 767 та лойиҳа ўрнига 932 та лойиҳа амалга оширилиб 251 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритилди ва 4922 та янги иш ўринлари яратилди.
Президентимизнинг “2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги Қарорига асосан хисобот даврига қадар қўшимча лойиҳалар билан бирга қиймати жами 270,8 млн. долларлик 274 та лойиҳа амалга оширилиб, 8175 та янги иш ўринлари ташкил қилинди.
Дастур доирасида шу кунга қадар 36 мингдан ортиқ “Дамас”, 3 мингга яқин “Орландо” русумли автомобиллар, 119 та экскаватор ва 54 та бульдозерлар ишлаб чиқарилди.
Шунингдек, вилоятимизда маиший газ баллон, музлаткич, металл арматуралар, спорт инвентарлари хамда кир ювиш кукуни, юқори кучланишли аппаратлар, тикувчилик маҳсулотлари каби янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Худудий корхонапар томонидан 19,0 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилиб, белгиланган прогноз кўрсаткичи 107,3 фоизга бажарилди.
Президентимизнинг “Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини ва Хоразм вилояти аҳолисининг ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан ўтган давр мобайнида кенг миқёсда қурилиш ишлари амалга оширилди.
Хусусан, Урганч шаҳар йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилишга 194 млрд. сўм, вилоят инженерлик-коммуникация инфратузилмасини таъмирлаш ва модернизация қилишга 202 млрд. сўм ҳамда шаҳарда архитектура кўринишини яхшилаш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантиришга 662 млрд. сўм сарфланди.
Шу билан бирга Юртбошимизнинг “2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм сохасини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ҳисобот даврига қадар 45.3 млн. долларлик 99 та лойиҳа тўлиқ амалга оширилди. Вилоятда сайёҳларга кўрсатилаётган хизмат турлари кенгайди ва сифати ҳар томонлама яхшиланди.
Бандлик дастурига асосан 28,2 мингта янги иш ўринлари яратилиб, биринчи ярим йиллик прогноз кўрсаткичи 101,4 фоизга бажарилди.
Президентимизнинг шу йил 15 майда қабул қилган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли химоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида иқтисодиётда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк улушини янада изчил ошириш учун имкониятлар қайд этилган.
Мажлисда барча жойда хусусий мулк, тадбиркорликни тез суръатлар билан ривожлантириш учун зарур шарт - шароитларни яратиш қатъий таъкидлаб ўтилди.
Мажлисда маъруза қилган вилоят хокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниёзова ижтимоий-иқтисодий сохаларда белгиланган дастурларнинг, устувор вазифаларнинг ижроси, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг барқарор усишини таъминлаш, тармоқларга қўшимча резервларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, жойларда янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, бандлигини таъминлаш, тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекгларига хамда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларига кредит беришни кенгайтириш юзасидан кўрилаётган чора - тадбирлар ва истиқболли лойиҳалар, уларнинг ишлаб чиқаришга жорий қилиш самаралари, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури асосида изчил равишда олиб борилаётган кенг қамровли ишларга атрофлича тўхталинди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Рўзметов худудларнинг саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш учун олиб борилаётган ишлар, иқтисодиёт тармоқлари, муассасаларнинг куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлигини таъминлаш, аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, уй- жойларни ўз муддатида қуриб, фойдаланишга топшириш бўйича бажарилаётган ишлар бўйича ахборот берди.
Мажлисда вилоят прокурори Қ.Туйчиев, вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи И.Собиров маъруза қилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли химоя қилишни таъминлаш, назорат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашишига йўл қўймаслик бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирларини кўриш ва уларнинг хуқуқий билимларини мунтазам ошириб бориш каби шу куннинг устувор, долзарб масалаларига эътибор қаратдилар.
Тадбиркорликни янада ривож­лантириш, фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес субъектлари фаолиятини қайта тиклаш орқали янги иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги ва бу юзадан маҳаллий ҳокимликларнинг олдида турган вазифалар аниқ кўрсатилди.
Президентимизнинг жорий йил 28 апрелда қабул қилган “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “ноль” қийматда сотилиши белгиланган 5 та ва оммавий савдоларга чиқарилган 6 та объектларга салохиятли инвесторларни жалб қилиш, 2 та паст рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган давлат корхоналарини тугатиш ишларини якунлаш, 26 та объектни бузишдан бўшаган 14,3 гектар ер майдонларини тадбиркорлик субъектларига 1 йил ичида қуриб битказиш шарти билан танлон савдоларида сотиш лозимлиги хам эслатиб ўтилди. Бунда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш на рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси вилоят худудий бошқармаси тадбирларни амалга ошириш самарадорлигини доимий мониторингини жорий этишга алоҳида эътибор қаратиши зарурлиги таъкидланди.
Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати