Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



АДОЛАТ – ҲАЁТИМИЗНИНГ БОШ МЕЗОНИ
29.11.2016

АДОЛАТ – ҲАЁТИМИЗНИНГ БОШ МЕЗОНИ

Айни кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар жорий йилнинг 4 декабрp куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тараддуд кўрмоқдалар. Сайловолди учрашувларида ҳар бир партия истиқболда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, ҳуқуқий-демократик жамият барпо этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш юзасидан ўз дастурий мақсад ва вазифаларини илгари суряпти.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш ҳамда ислоҳотларнинг босқичма-босқич ва изчиллик билан амалга оширилишини таъминлашда миллий ўзига хосликни ҳисобга олган ҳолда иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўзининг Сайловолди дастурида Ватанимиз равнағи, аҳоли турмуш фаровонлигининг оширилиши билан боғлиқ муҳим ва устувор вазифаларни илгари сурмоқда.

Номзоднинг ишончли вакили И.Абдуллаев жойларда бўлиб номзоднинг сайлов-олди дастури билан сайловчиларни яқиндан таништирмоқда.

Номзоднинг дастури Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий-демократик давлат, маънавий ва ахлоқий етук адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш борасидаги дастурий мақсад ва вазифаларига асосланади. Айни вақтда Дастурда бугунги кунда жамиятимизнинг турли соҳаларида учраётган айрим муаммолар, фуқароларимизни ўйлантираётган масалалар ечими бўйича ҳам аниқ таклиф ва механизмлар,адолатли фуқаролик жамиятини қуриш мақсади илгари сурилаётганлиги сайловчиларни бефарқ қолдирмаслиги, шубҳасиз. Чунки, адолат ва ҳақиқатга интилиш, адолатли жамият қуриш халқимизнинг асрий орзулари сирасига киради. Адолат устун бўлган жойда файзу барака бўлади, одамлар орасида меҳр-оқибат кучаяди.

Шундан келиб чиққан ҳолда номзод ҳуқуқий-демократик давлат ва адолатли жамият қуриш борасидаги конституциявий нормаларни ҳаётга тизимли равишда ва кенг жорий этиш, ижтимоий адолат ва бирдамлик тамойиллари ҳукм сурадиган, аҳолининг даромади бўйича кескин табақаланишга йўл қўйилмайдиган, фуқароларнинг кучли ижтимоий ҳимоясини таъминлашга йўналтирилган демократик давлат, адолатли фуқаролик жамиятини қуриш ғояларини илгари суради.

Номзоднинг дастурида вакиллик ҳокимияти, фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини янада кучайтириш, парламентаризмни ривожлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига ошкоралик, очиқлик ва ҳисобдорлик тамойилларини жорий қилиш, давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий масалалар ечимига доир қарорларни қабул қилишда аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятидан кенг хабардор қилиб боришга йўналтирилган мақсадли чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш муҳим вазифалар сифатида илгари сурилмоқда.

«Адолат» социал-демократик партияси иқтисодий соҳада республикамизда олиб борилаётган макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий ўсиш суръатларини изчил давом эттириш, бюджет ҳамда миллий валютамиз барқарорлигини таъминлаш, тараққиётимизнинг ҳозирги ва истиқболдаги босқичида бозорни бошқариш, тартибга солиб туриш зарур, деб ҳисоблайди.

«Инновацион иқтисодиёт – барқарор тараққиёт ва мамлакат рақобатдошлигининг гарови». Дастурда ана шу шиор остида амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Зеро, янги технологияларга асосланган иқтисодиёт давлат қудратини оширади, халқимиз турмуш фаровонлиги ошиши ва жамиятимизнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади. Шу мақсадда ушбу соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, мамлакатда инновацион тизим яратилишини ҳар томонлама рағбатлантириш, фан ва техниканинг энг замонавий ютуқларига таянадиган, илғор инновацион тафаккурни тарбиялайдиган таълим тизимини ривожлантириш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ҳамкорлигини кучайтириш назарда тутилади.

Номзоднинг фикрича, молия бозорига аҳоли, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маблағларининг фаол жалб қилиниши борасида ҳам имконият-резервлар кам эмас. Улардан унумли, тўла-тўкис фойдаланилиши иқтисодиётимизни янада ривожлантириш учун қўшимча инвестициялар ва молиявий ресурсларни жалб қилиш имкониятини беради. Бу эса ўз навбатида кичик бизнес ва хусусий корхоналарнинг республика ва ҳудудий инвестиция дастурларидаги иштирокини доимий равишда ошириб бориш орқали юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолинишига хизмат қилади.

Дастурда хусусан, саноат корхоналари томонидан табиатнинг ифлосланишини камайтириш, чанг ва зарарли моддаларни кўп ютувчи дарахтлар сони ва турларини кўпайтириш, шаҳарлар ва саноат корхоналари атрофида яшил зоналар барпо этиш орқали атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга қаратилган мақсад-вазифалар ҳам ўзининг кенг ифодасини топган.

Президентликка номзоднинг Сайловолди дастурида мамлакатимизда қулай бизнес муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, биринчи навбатда ёшлар ва аёллар, касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари учун янги иш ўринлари яратиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, ишини йўқотганларга янги иш ўринларини ҳамда касбий қайта тайёргарлик учун таълим олиш имкониятларини яратиш, ёшларни муносиб ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб қилиш, коллеж битирувчилари ва ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш юзасидан давлат дастурларининг амалда бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳоли бандлигини тўлиқ таъминлаш, ишсизликни минимал даражагача қисқартириш масалалари ҳам назарда тутилади.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири саналади. Халқимиз, айниқса ёш авлоднинг соғлигини, миллатимиз бардавомлиги ҳамда юртимиз тараққиётини таъминлашнинг ишончли кафолатидир. Ушбу масала Орол денгизи қуриши оқибатида экологик шароитига путур етган Хоразм воҳаси учун алоҳида аҳамият касб этади. Бу борадаги вазифаларнинг беками кўст адо этилиши тиббий хизмат сифатини мунтазам равишда яхшилаш, бу соҳадаги илмий-амалий изланишлар самарадорлигини, тиббиёт ходимларининг касб малакасини ошириш йўлидан боришни тақозо этади.

Бундан ташқари, скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғруқ мажмуалари, гинекология ва патронаж хизматлари фаолиятини такомиллаштириш, хорижнинг етук тиббиёт марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, чет эл врачларининг мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида жарроҳлик операциялари ўтказишлари амалиётини кенгайтириш, уларни доимий асосда ишга таклиф қилиш орқали мутахассисларимизнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.

Интеллектуал меҳнат бирламчи аҳамият касб этаётган глобаллашув ва интернет асрида, жаҳон бозорида рақобат кучайиб бораётган даврда олий мактабларни тамомлаган, замонавий билимга, кенг дунёқарашга эга бўлган малакали кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилиши зарур. Номзоднинг фикрича, олий маълумотга эга бўлган инсон давлатдан иш сўраб, ёрдам кутиб ўтирмайди, балки ўзининг ташаббускорлиги, зукколиги ва уддабуронлиги, янгиликка интилувчанлиги билан янги иш ўринлари яратади.

Шундай экан, аҳолининг олий таълим билан қамраб олинишини кенгайтириш, халқ таълими тизимидаги ислоҳотларнинг давоми сифатида умумтаълим мактабларида ўқувчилар сонини оптималлаштириш, электрон ўқув-таълим дастурлари ва мулpтимедиа маҳсулотлари миқдори ва сифатини ошириш, меҳнатга лаёқатли аҳолини олий таълим билан қамраб олинишини босқичма-босқич ошириб бориш, давлат ва хусусий сектор маблағлари эвазига таълим грантлари ажратилиши тизимини такомиллаштириш, олий ўқув юртларининг инновацион инфратузилмасини ва илм-фан, саноат ҳамда иқтисод билан алоқасини кучайтириш, ўқитувчилар ва ходимларнинг инновацион фаоллигини ошириш, барча талабгорларга олий таълим олиш ҳуқуқини бериш орқали иқтидорли ёшларни танлаб олиш сифатини ошириш олдда турган, ҳал этилиши режалаштирилаётган долзарб вазифалардир.

Шунингдек, хотин-қизларнинг жамият сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, чуқур билим ва касб маҳоратига эга бўлишлари учун кенг имкониятлар яратиш, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари бериш жараёнларини такомиллаштириш ва уларнинг фоизларини оптималлаштириш, ишлаб чиқариш ва илмий-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмаларининг инновацион фаолиятини рағбатлантириш, илмий изланиш ва ишланмалар рақобатдошлигини кучайтириш каби кўплаб масалалар дастурдан ўрин олганлиги қайд этилди.

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаровнинг ҳудудларда ўтказаётган учрашувлари, унинг ишончли вакилининг аҳоли билан бўлган мулоқотлари ҳамда сайлов штабларига келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, сайловчилар, айниқса номзоднинг Сайловолди дастурида илгари сурилган ижтимоий соҳадаги мақсад, вазифалар, ғоя ва таклифларга илиқ муносабат билдириб, уни қўллаб-қувватлашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаровнинг инсон манфаатлари юксак даражада ифодасини топган Сайловолди дастури, ундаги халқчил ғоялар сайловчиларни бефарқ қолдирмаслиги, шак-шубҳасиз.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси вилоят Кенгашининг матбуот хизмати.

"Хоразм ҳақиқати" газетаси,

2016 йил 26 ноябрь №96