Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



АҲИЛ ОИЛАДА
04.07.2012

Айни кунда Хоразм вилоятида ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳамжиҳатлик шароитида, аҳил-иноқ яшаб келмоқдалар. Уларнинг ўзига хос маданияти, дини, урф-одатлари ва анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантириш учун барча шароитлар яратиб берилган. Хусусан. вилоятда рус, қозоқ, татар, корейс миллий-маданий марказлари ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалари жамиятлари кенгаши вилоят бўлими фаолият кўрсатмоқда.



Мавжуд миллий марказлар ва дўстлик жамияти бўлими томонидан кенг кўламли тадбирлар, кечалар, фестиваллар, кўрик-танловлар ўтказилиб, уларда миллатлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур вазифаларни бажаришда миллий-маданий марказларнинг ролини ошириш, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш борасида вилоят ҳокимлиги томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, миллий маданий марказлар томонидан ўтказилаётган тадбирлар вилоят ҳудудида яшаб келаётган миллат ва элатларнинг тинч-тотув, аҳилликда яшаш, Ўзбекистонда барча миллатларнинг фаравон турмуш кечиришларига яратиб берилган шароитлардан ғурурланиш туйғуларини тарғиб этишга қаратилган. "Маҳалла" жамғармаси, "Оила" маркази”, "Камолот" ЁИҲ, вилоят миллий-маданий марказларининг  фаол  вакиллари  иштирокида  ўтказилган "Ёш авлодни миллатлараро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялашда оила ва маҳалланинг ўрни" мавзуида давра суҳбати, Урганч тумани “Ғойбу” қишлоғидаги “Туркманлар” маҳалласида ўтказилган тадбирлар фикримиз исботидир. Уларда вилоятдаги Рус, Корейс ва Татар миллий  марказлари фаол иштирок этдилар.



Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан миллий-маданий марказлар иштирокида шаҳар ва туманларда "Мустаҳкам оила - мамлакат таянчи" мавзуида давра суҳбатлари  ташкил этилди. Ўтган олти ой мобайнида вилоятдаги миллий маданий марказлар томонидан миллатлараро дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида олтмишдан ортиқ илмий-амалий анжуман, мажлис, давра суҳбати, бадиий кечалар ўтказилди.

Хусусан, "9 май - Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида Корейс, Татар, Қозоқ, Рус миллий-маданий марказлари томонидан қатор тадбирлар ўтказилди. ЎзХДП вилоят кенгаши ташаббуси билан эса миллий – маданий марказлар иштирокида вилоят “Маънавият ва маърифат” марказида, “Мустаҳкам оила – ижтимоий тараққиёт пойдевори: оилани мутаҳкамлашнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий омиллар” мавзуида амалий семинар-суҳбат ташкил этилди.



1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган тадбирларда вилоят Корейс миллий-маданий марказнинг бадиий хаваскорлик жамоаси Хива шаҳридаги 20-сонли “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланувчилари билан учрашув ўтказиб, байрам концерт дастурини намойиш қилдилар.   

Жорий йилнинг 23, 24 июнь кунлари Урганч шаҳар Амир Темур номидаги истироҳат боғида вилоят Татар миллий-маданий маркази томонидан “Сабантуй” ва Қорейс миллий-маданий маркази томонидан “Оволь Тано” миллий байрамлари ўтказилди. Бу тадбирлар “Мустаҳкам оила йили”га бағишланди. Татар ва Корейс миллатларининг мустаҳкам оилалари вакиллари ҳомийларнинг эсталик совғалари билан тақдирландилар.



Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати