Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА ИЗЧИЛ ТАРАҚҚИЁТ
19.10.2013

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромади ва турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўлами ниҳоятда кенг. Хусусан, Хоразм вилоятида Президентимизнинг 2007 йил 6 апрелдаги "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига биноан, жойларда ташкил этилган   11 Бандликка кўмаклашувчи марказ ҳамда уларнинг 75 та маҳалла фукаролар йиғини турғун пунктлари самарали фаолият юритаяпти.
Мақсадга эришишда эса улар томонидан маҳаллаларда ишсизлар, мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилгани, ишсизларни касбга тайёрлаш ва кайта тайёрлаш ишлари яхшилангани, айниқса, қўл келаётир,
Аҳолини иш билан таъминлаш хусусида гап кетганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бу борада етакчи кучга айланаётганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз. Негаки, яратилаётган имтиёз ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, фаолиятини тобора ривожлантираётган тадбиркорлар сафи йилдан-йилга кенгайиб бораётир. Вилоят бўйича жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида 42464 та иш ўрни ташкил этилгани, шундан 82 фоиздан ортиғи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳиссасига тўғри келгани шундай саъй-ҳаракатлар самарасидир, албатта.
Вилоятда аҳолини иш билан таъминлашда бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш анъанага айлангани ҳам диққатга сазовор. Ўтган йили жойларда 84 та ана шундай меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 6055 нафар киши, шу жумладан, 4749 нафар ёш мутахассис ишга жойлаштирилган бўлса, жорий йилда уюштирилган 71 меҳнат ярмаркасида 3341 нафар иш изловчига йўлланмалар берилди.
Шунингдек, жорий йилда касб-қунар коллежларини битирган 29447 нафар ўқувчидан 17940 нафарининг бандлиги таъминланди. Айни чоғда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни истаган минг нафардан ортиқ коллеж битирувчиларига 6 миллиард 502 миллион сўмдан ортиқ имтиёзли микрокредитлар такдим этилди.
Қайд этиш лозимки, бу борадаги ишларни жадаллаштиришда Юртбошимизнинг 2006 йил 5 январдаги "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чикариш ва хизматлар уртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони муҳим ахамият касб этмоқда. Негаки, ушбу хужжатда белгиланган устувор вазифалар асосида касаначилар сафи тобора кенгайтирилиб, бу меҳнат турининг инфратузилмаси янада такомиллаштирилгани аёлларга қулайлик туғдирмоқда.
Қисқача айтганда, вилоятда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилаётган эътибор, ўз навбатида, аҳоли бандлигини таъминлашга, ишлаб чикариш салоҳиятини юксалтиришга, пировардида мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Ойбек РАХИМОВ, «Халқ сўзи» мухбири.

Халқ сўзи” 12 октябрь, 2013 йил № 201 (5875)