Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



АСОСИЙ МЕЗОН
21.10.2015

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзолари юксак масъулиятни ҳар дақиқада ҳис қилиб иш услубини шу кун талабига монанд ҳолда ташкил этаётир. Ўзбекистан Республикасининг қонунлари, давлат дастурларининг бажарилишини назорат-таҳлил тартибда ўрганиш, қишлоқлар ободлигини таъминлаш, аҳоли хаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган ишлар кўламини кенгайтириш, буни доимий комиссия йиғилишларида атрофлича муҳокама этиш тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш каби масалалар диққат марказида бўлмоқда.
Ушбу долзарб вазифаларни ўз вақтида, тўлиқ бажарищда депутатлар фаолиятини тўғри ташкил қилиш муҳим ўрин тутади. Бинобарин доимий комиссиялар ишининг самарадорлиги унинг таркибида иш олиб бораётган депутатларнинг фаоллигига, ўз ваколатлари доирасида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал эта олиш салоҳиятига, сайловчилар ишончини оқлашни асосий мезон деб билишига бевосита боғлиқдир.
Шу боис доимий комиссиямиз фаолиятида ҳудудлар кесимида ижтимоий-маданий масалаларни таҳлил этиш, ўрганиш кенг ўрин эгаллаган. Доимий комиссия аъзолари томонидан Президентимизнинг “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг Шовот туманидаги ижроси ўрганилди. Туманда 11 нафар ёлғиз кекса рўйхатга олинган, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида улар хомийлар томонидан бепул озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари билан таъминланган. Уларга тикувчилик ва сартарошлик хизматлари кўрсатилган, газета ҳамда журналларга обуна қилинган. Шу билан бирга доимий комиссия аъзолари мазкур Қарорнинг ижросини таъминлашда хомийларни, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини кенгроқ жалб этиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан ўзларининг тавсияларини берищди.
Комиссия аъзолари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ҳам мунтазам назоратга олинган. Жумладан, доимий комиссиянинг жорий йил июль ойидаги йиғилишида вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Р.Қурбоновнинг вилоятда 2015 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижросини таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисидаги ахбороти тингланди. Йиғилиш давомида вилоятда мазкур дастурнинг ижро¬сини таъминлашда амалий ишлар билан бирга хали айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги қайд этилди, уларни бартараф қилиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ҳозир доимий комиссия аъзолари томонидан жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015-2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини ташкил этиш бўйича мутасадди ташкилотлар, муассасаларда олиб борилаётган ишлар назорат-таҳлил тарзида ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари доимий комиссиянинг йиғилишида муҳокама этилиб, масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди ва бу юзадан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Бугунги кунда доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси ўзи сайланган жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига эътиборни кучайтириш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш юзасидан депутат назоратини ўрнатиш, бошқача айтганда олдимизда турган ва-зифаларни ўз вақтида бажариш юзасидан фаолият олиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида доимий комиссия аъзолари томонидан сайловчиларнинг икки юзга яқин мурожаатлари ва таклифлари ўрганилди, улар ўз вақтида ҳал этилади.
Депутатлар ташаббускорлиги масаласи халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятининг асосий негизларидан биридир. Айни пайтда долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш юзасидан депутатларнинг асосий таклифларини доимий комиссиялар, маҳаллий Кенгашлар йиғилишларида муҳокама этишга жиддий эътибор берилаётир. Бундай саъй-харакатлар сайловчилар қувонч ва ташвишлари билан яшаш, уларнинг фикрларини, таклифларини ўз фаолиятларида акс эттириш асосий мезон эканлигидан далолатдир. Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг ўтган даври¬да доимий комиссия аъзолари томонидан йигирмадан зиёд ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўрови билан мурожаат қилинди. Уларда, асосан, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизмати, автомобиль йўлларини таъмирлаш ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш маса¬лалари қамраб олинган. Ҳозирги вақтгача улар¬нинг аксарияти ўзининг ижобий ечимини топди.
Айниқса, қонунлар ижросини таъминлашда фаоллик кўрсатишимиз бугуннинг долзарб вазифасидир. Зеро, юртимизда кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларга муносиб улуш қўшишимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш йўли¬да муҳим аҳамият касб этади.
Раимберган СОБУРОВ, Халқ депутатлари вилоят 
Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш 
масалалари бўйича доимий комиссияси раиси.
“Хоразм ҳақиқати” 2015 йил 17 октябрь №83 (19221)