Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



АССАЛОМ НАВРЎЗ!
23.03.2011

Наврўз умумхалқ байрамини юртдошларимиз шоду-ҳуррамликлар, катта кўтаринкилик билан кутиб олдилар ва тараддудни барвақт бошлаб юбордилар. Байрам арафасида ўтказилган ҳашарда элдошларимиз уюшқоқлик билан қатнашиб, кенг кўламда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширдилар.

Шаҳар, қишлоқлар, маҳаллалар, кўчалар янада чирой очиб, ораста бўлди. Ҳашар кунлари 850 минг туп манзарали, 802 минг туп мевали дарахт ҳамда 2 минг тупдан зиёд гул кўчатлари ўтқазилди «Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига - 20 туп кўчат-менинг туҳфам» шиори остида ҳар бир элдошимиз фаол қатнашаётир.

Умумхалқ ҳашари меҳнат жамоалари, ўқув муассасаларида, маҳаллалардаги сумалак сайиллари, халқ ижодиёти дурдоналари уйғун бўлган байрамларга уланиб кетди.

...20 март. Наврўз шодиёналари ўтказиладиган “Авесто” боғ-мажмуаси байрамона безатилган. Наврўз шукуҳи, турфаранг гуллар, уларнинг ифори, табиат жилолари, самода чарҳ ураётган кабутарлар, баҳорнинг илк қушлари дилларга хушнудлик бағишлайди. «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» ютуқлари, имкониятлар, режалар ҳақида ҳикоя қилувчи паннолар, кўргазмали воситалар беихтиёр эътиборингизни тортади. Боғ-мажмуасидаги айём тантаналарига вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан ижтимоий-иқтисодий соҳаларда фидойи меҳнат қилаётган турли касб эгалари, ўқувчи-ёшлар, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрар эканлар, бир-бирларини байрам билан муборакбод этишар эди.

Байрам тантанасида вилоят ҳокими О.Оллаберганов сўзга чиқиб, элдошларимизни Наврўзи олам билан қутлади. Истиқлол йилларидаги улкан бунёдкорликлар, яратувчиликлар, замондошларимизнинг эришаётган муваффақиятлрига алоҳида тўхталди. Мустақиллигимизнинг йигирма йиллик байрамига муносиб туҳфалар ҳозирлаш мақсадида ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг ҳамма жабҳаларида истиқболли бошламалар, ташаббуслар фаолият асоси бўлиб ғайрат-шижоат самаралари қувонарли бўлаётганлигини таъкидлади.

“Ассалом, кўркам диёр” дея номланган театрлашган байрам дастурининг карнай-сурнай садолари янграйди. Саҳнага кўклам нафасини ўзида мужассам этган, бошларига гулчамбарлар тақиб олган, миллий либослардаги қизлар фусункор фасл таровати, латофати, нафосатини шўх-шодон рақслар орқали олиб келишди. Юраклар қувонч, ҳаяжонга тўлади. Огаҳий номидаги вилоят театри хонандаси Рустам Нурметовнинг “Ўзингсан, асли баҳор” қўшиғи раққоса қизлар хиромига ҳамоҳанг бўлар экан, кўз олдинтизда Ўзбекистонимизнинг мафтункор табиати, она замин, бепоён далалар, боғлар... намоён бўлади.

Байрам, тўйларга болажонларнинг қувноқ, жарангдор куй-қўшиқлари янада жўшқинлик бағишлайди. “Баркамоллик гулғунчалари” мавзусидаги болажонлар мусиқали дастури келгуси авлод-фарзандларимизнинг фан сирларини чуқур ўрганаётганликларидан, шунингдек, адабиёт, санъат, маданият йўналишларидаги истеъдодларидан қалбингиз фахрга тўлади.

Урганч шаҳридаги 24-сон мактаб, 8-сон мактаб-интернат, мусиқа мактабларининг, мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари, иқтидорли ёшлар чиқишлари олқишлар билан қарши олинди.

Вилоятимизнинг шаҳар ва барча туманларининг маданият уйлари бадиий ҳаваскорларининг санъаткорларини ҳар бир чиқишида Наврўз, қадимий анъаналар, миллий урф-одатларимиз, эзгулик, меҳр-муҳаббат, саховат, “Сумалак”, “Қайроқ”, “Масхарабоз”, “Чўгирма” сингари халқ ўйинларида асосий ўринни эгаллади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаровон ҳаётнинг мустаҳкам таянчи эканлиги шеър, қўшиқлар, лапар мазмунини ташкил қилди.

Бугунги кунда қишлоқларда замонавий турар-жойлар барпо этилаётганидан элдошларимиз мамнун эканликларини “Жой тўйи” (“Янги ҳовли”) композициясида хурсандчилик билан ҳавола этилди.

Байрам дастурида Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Гулора Раҳимова, Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи Фарҳод Давлетов, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Ўктам Аҳмедов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Муродбек Қиличев, Бунёдбек Саидов, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Шаҳло Солаева ҳамда Азамат Отажонов, Зулфия Йўлдошева, Имсиной Раҳимова, Каримбой Раҳмонов, Зафарбек Қурбонбоев сингари ўнлаган хушовоз хонандаларнинг, ёш ижрочиларнинг қўшиқларида Ўзбекистонимиз, замондошларимиз, қадриятлар, миллий анъана ва боқий урф-одатлар мадҳ этилди.

Вилоятимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари ҳам ўз ашулаларида Навбаҳор таровати, тотувлик, дўстлик, ҳамжиҳатликни жўшиб куйлашди. Таниқли хонанда Марат Қулметов “Чойхонада сумалак базми”ни маҳорат билан ижро қилар экан, байрам иштирокчилари рақсга тушиб кетдилар.

Ҳар галгидек бу сафар ҳам “Жақувчи кампирлар”нинг ҳазил-мутойибаларга бой айтишув-термалари барчага табассум, кулгу бағишлади. Урганч санъат ва шаҳардаги бошқа касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари байрам дастурида фаол қатнашдилар.

- Халқимизнинг бетакрор, бой анъаналари, қадриятлари, халқ ижодиёти намуналари дастурдан асосий ўринни олиши учун ҳаракат қилдик, -дейди байрам дастури сценарий муаллифи шоир, драматург Комил Аваз.

Байрам дастури барчада чуқур таассурот қолдирди. Томошабинлар ҳам беихтиёр ҳар бир санъаткор чиқишини қарсаклар билан кутиб олиб, ўзлари ҳам яйраб, қувнашди.

- Байрам тантаналарини завқ билан томоша қилдик. Байрам тароналари бизга ғайрат, ишимизга суръат, сифат, самара бағишлайди, -дейди. Урганч шаҳридаги «Юксалиш» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ботир Матёқубов. -Вилоят марказида 64 хонадонли турар-жой қурилиши, бозор атрофини янада кўркам бўлиши, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ишларни жадаллаштирмоқдамиз.

- Баҳор келиши билан далаларда ишлар янада қизийди, бўлғуси ҳосилга замин ҳозирланади. Экиш мавсумига ҳамма зарур нарсаларни тахт қилиб қўйганмиз, -дейди Қўшкўпир туманидаги “Омонбой Бек” фермер хўжалиги раҳбари Омонбой Матёқубов.

Боғот туманидан меҳнат фахрийси Ю.Худойберганов:

- Наврўз байрамига бағишланган дастурни ҳузурланиб томоша қилдим. Миллий қадриятлар, мумтоз қўшиқлар, лапарлар, ёшлар чиқиши ҳаммаси мафтункор, гўзалдир, -дейди.

Юртдошларимиз билан суҳбатлашар экансиз, улар Мустақиллигимизнинг йигирма йиллик тўйини муносиб меҳнат туҳфалари билан кутиб олишга қатъий аҳд қилганликларини изҳор этишди.

Наврўзи олам тантаналари вилоятимизнинг туманларида ҳам катта кўтаринкилик билан бўлиб ўтди.

Шу куни кам даромадли, ижтимоий ёрдамга муҳтожлар, ногиронлар, касалмандлар моддий қўллаб-қувватланди. Қозонларда сумалаклар тайёрланди. Байрам дастурхонлари безатилиб, ошлар, кўклам таомлари тортилди. Дилдан гурунглар давом этди.

Ҳа, тинч, осойишта фаровон юртимизга тўйлар, байрамлар ярашади.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси