Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



АТРОФ - МУҲИТ МУҲОФАЗАСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ - ДАВР ТАЛАБИ
28.10.2014

ОРОЛ  МУАММОСИНИ  БАРТАРАФ  ЭТИШ  ЙЎЛИДА

АТРОФ -МУҲИТ МУҲОФАЗАСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ - ДАВР ТАЛАБИ

Урганч шаҳрида шу йилнинг 28-29 октябри кунлари Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 5 августда қабул қилинган фармойишига биноан "Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш"  мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти билан тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий ва экологик йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш, демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан дадил одимлаб бормоқда.
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон XXI аср бўса-ғасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" асарида таъкидлаганидек:   "Халқаро ҳамжамият инсоннинг нафақат яшаш ҳуқуқи, балки тўлақонли ва соғлом турмуш кечириши учун зарур мўътадил атроф-муҳит шароитларига ҳам бўлган ҳуқуқларининг муқаддас ва дахлсизлигини аллақачонлар эътироф этган".
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда экологик муаммоларни ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича етарлича тажриба тўпланди. Истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб, экологик муаммоларни бартараф этиш, унинг салбий оқибатларининг олдини олиш, атроф-муҳитни ҳамда инсон саломатлигини муҳофаза қилиш борасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда. 
Бугун ер юзидаги техник тараққиётнинг сайёрамизга салбий таъсир кўрсатаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Ўтган аср охирларидаги маълумотларга қараганда, биосферага кўрсатилаётган босим йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу йўналишда ўтказилган тадқиқотлар таҳлили биосферанинг зарарланиши, қайта тикланмайдиган табиий бойликларнинг тобора камайиб бораётгани учун асосий жавобгарлик ривожланган мамлакатлар зиммасига тушаётганлигини кўрсатмоқда. Глобал иқлим ўзгариши билан шуғулланувчи Ҳукуматлараро    комиссиянинг маoлумотларига қараганда, атмосферага чиқарилаётган заҳарли газларнинг 74 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келади.
Ҳар қандай давлатнинг барқарор ривожланиши атроф-муҳитни муносиб ҳимоя қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга боғлиқ. Бунинг учун эса экология соҳасидаги ягона давлат сиёсатини босқичма-босқич амалга ошириш талаб этилади. Табиий тизимларнинг сақланиши ҳамда қайта тикланиши эса давлат ва жамият фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг табиий ресурслардан фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги ҳамда бошқа соҳалардаги ҳуқуқий меъёрлар ўртасидаги номутаносибликларни бартараф этиш, зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш орқали қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, хуқуқий тизимда атроф-табиий муҳитга антропоген таъсирни камайтиришни таъминловчи халқаро экологик стандартларни жорий этиш долзарб вазифалардир.
Шу билан бирга, халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлар доирасида мамлакатимиз қонунчилигини мазкур соҳадаги   халқаро хуқуқ меъёрларига уйғунлаштириш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида аҳоли, хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат манфаатлари ўртасидаги низоларни ҳал этишнинг суд механизмларини ривожлантириш ва фаоллаштириш, ноқонуний фаолиятни тўхтатиш механизмларининг тўлиқ қўлланилишини таъминлаш зарур.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги, "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги, "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги, "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги, "Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги, "Ўрмон тўғрисида"ги, "Чиқиндилар тўғрисида"ги қонунларини, Ер кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш устида қизғин иш олиб борилмоқда. 
Шуни таъкидлаш лозимки, илм-фан ютуқларидан ишлаб чиқаришда самарали ва оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа тармоқларда экологик муҳит учун зарари кам, экологик соф технологияларни   қўллашга қаратилаётган эътибор туфайли кейинги йилларда мамлакатимизда ҳавога ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши икки ярим баробарга, очиқ сув ҳавзаларига саноат оқоваларини оқизиш эса деярли икки баробарга камайган. 
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари экологик муаммоларни ҳал этишда инсон хўжалик фаолиятида нафақат ресурс тежовчи ва экологик тоза технологияларни жорий қилиш,  табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш, шу билан биргаликда соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги чора-тадбирларнинг ўзигина мазкур соҳа муаммоларини ҳал этишда етарли эмаслигини кўрсатмоқда. Бу борада аҳолининг экологик саводхонлиги ва маданиятини юксалтириш, ҳар бир инсонда атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, мамлакатнинг ноёб табиатини келгуси авлодлар учун асраб-авайлаш ҳиссини шакллантириш асосий омиллар ҳисобланишини унутмаслигимиз керак. 
Ҳар бир инсонда табиатга эҳтиёткорона муносабатни, бетакрор табиатимизни асл ҳолича келгуси авлодларга етказиш ҳиссини шакллантириш ва атроф-муҳитга салбий таъсирларнинг олдини олиш, халқимизнинг экологик маданиятини юксалтириш, ёшларга экологик таълим-тарбия беришни янада юқори савияга кўтариш барқарор ривожланишни таъминловчи давлат аҳамиятига молик  долзарб вазифалар  экан, уларни муваффақиятли ҳал этишга ҳам давлат, ҳам жамият ва фуқароларимиз кучи ҳамда салоҳиятини сафарбар этишимиз зарур.              
Илҳом ОТАЖОНОВ, 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, 
Экоҳаракат депутатлик  гуруҳи аъзоси.