Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



АВТОСАНОАТЧИЛАРНИНГ БАЙРАМ ТУҲФАСИ
02.08.2012

Самаркандда «МАN» катта юк автотранспорт воситалари ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди.

Мамлакатимиз автосаноатчилари мустақиллигимизнинг 21 йиллигини муносиб байрам туҳфаси билан кутиб олишмокда. Гап шундаки, Самарқандда «JV MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонасининг «МАN» катта юк автотранспорт воситалари ишлаб чиқариш заводи иш бошлади.

Янги заводнинг тантанали очилиш маросимида корхона таъсисчилари – «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ва Германиянинг «МАN Truck & Bus AG» компанияси мутасаддилари, вилоят ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Таъкидланганидек, Президентимиз ташаббуси билан вужудга келган автомобилсозлик саноати жадал суръатларда ривожланаяпти. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк автомашиналари, автобуслар наинки ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам харидоргирлиги саноат ва унинг экспорт салоҳияти юксалишига хизмат қилмоқда.

Дарҳақиқат, 2009 йилда дунёга машҳур «МАN Тruck & Bus AG» компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган «JV MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонаси соҳада янги ёрқин саҳифа очиб берди: Самарқанд автомобиль заводи ҳудудида «MAN» автомобилларини ишлаб чиқаришга киришилди.

Корхонада бир неча босқичда амалга оширилаётган «МАN» автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш комплекси» лойиҳаси, айтиш мумкинки, бу ерда ишлаб чиқариш, сервис хизматлари кўрсатиш кўламини йил сайин кенгайтириш имконини бераяпти. Масалан, лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида ўтган йили «JV MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш комплекси қуриб битказилган бўлса, жорий йил аввалида унинг замонавий дилерлик ва сервис маркази ўз фаолиятини бошлади. Энг сўнгги русумдаги техник ва технологик ускуналар билан жиҳозланган мазкур марказда йилига 1500 тадан 4000 тагача йирик юк автомашинаси ва махсус транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

«МАN» автозаводи эса лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида бунёд этилган йирик мажмуадир.

- Ушбу заводнинг ишга туширилиши Ўзбекистон автомобилсозлик саноати салоҳияти юксалиб бораётгани, қулай инвестициявий муҳит яратилгани, энг асосийси, давлатингиз томонидан соҳа ривожига қаратилаётган эътибор самарасидир, - дейди «МАN Тruck & Bus AG» директорлар кенгаши аъзоси Франк Хиллер. - Янги завод «МАN»ни харидорларига янада яқинлаштиради. Ишончим комилки, ҳамкорлигимиз бундан кейин ҳам ривожланиб, яна кўплаб қўшма лойиҳалар рўёбга чиқарилади.

Корхонанинг ҳозирги қуввати йилига 5 мингта юк машинаси ишлаб чиқариш имконини беради. Унинг иккинчи йиғув линияси ишга туширилгач, мазкур кўрсаткич 10 мингтага етказилади. Яна бир эътиборли жиҳати, мингдан ортиқ қўшимча иш ўринлари очилади.

Тадбир давомида иштирокчилар заводда амалга оширилган кенг кўламдаги қурилиш ва жиҳозлаш ишлари, ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Маросимда Самарқанд вилояти ҳокими 3.Мирзаев иштирок этди.


«Халқ сўзи» газетаси