Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШАДИ
07.08.2015

Бугунги кунда ҳар томонлама ривожланаётган жамият тараққиётини ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Жаҳонда ахборот-коммуникация технологиялари ва телекоммуникация тизимлари кун сайин ривожланмоқда.  Мамлакатимизда соҳани янада тараққий эттиришга қаратилган бир қатор Ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Ушбу сиёсатнинг ижобий натижалари бугунги кунда барча соҳаларда, таълим, банк, молия тизими, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар, иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ва хусусий тадбиркорлик, умуман барча соҳаларда ўз ифодасини топмоқда.
Хоразм вилоятида ҳам шу йўналишда тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокимлиги қошида вилоят ахборотлаштириш Кенгашининг ташкил қилинганлигини соҳа тараққиёти учун қўйилган муҳим қадамлардан бири сифатида эътироф этиш мумкин. Кенгаш томонидан АКТни кенг жорий қилиш борасида олиб борилаётган ишларнинг чуқур танқидий таҳлил этилиши, мавжуд муаммо ва камчиликлар, билдирилган қарорлар асосида қарорлар қабул қилиниши келгусидаги фаолият учун мустахкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Барча ҳокимликлар ходимлари замонавий компьютер техникаси билан тўлиқ таъминланган бўлиб, локал тармоқдан унумли фойдаланиб келинмоқда. Айни пайтда вилоятда электрон ҳужжатлар айланиш даражаси 68 фоизни ташкил этади. Вилоят ҳокимлиги, шаҳар, туманланлар ҳокимликлари ҳамда ҳудудий бошқармалар ўртасида ахборот алмашинуви “E-XAT” ҳимояланган корпаратив почта орқали амалга оширилади. Натижада маълумотлар алмашинувининг тезкорлиги ва иш унумдорлигининг ошишига ҳамда қоғоз сарфининг сезиларли даражада қисқаришига (36 фоизга) эришилди. Электрон шаклда ҳужжатлар алмашиниш тизимини жорий қилиш эвазига фақатгина ҳокимликларнинг ўзида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги ҳисобига 6,2 млн. сўмдан зиёд маблағ тежалди.
Барча ҳокимликларда Сервер компьютерлар учун алоҳида хоналар ажратилди ва белгиланган талаблар асосида жиҳозланди. Шу билан бирга “Компьютерлаштириш маркази” ходимлари томонидан шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ўқув-семинарлар ташкил қилиниб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайти (www.xorazm.uz) 2008 йил октябрь ойидан ишга туширилган бўлиб, у орқали вилоятда олиб борилаётган ислохотлар, хабарлар, вилоят ҳокимлиги, шахар ва туман ҳокимликлари тўғрисида маълумотлар кенг ёритилиб борилмоқда.
Шунингдек, бугунги кунда вилоятда компьютерлаштириш маркази томонидан 
600 дан ортиқ корхона ва ташкилотларнинг веб-сайтлари яратилиб, интернет тармоғига жойлаштирилди. Барча ишга туширилган веб-сайтлар доменида ҳар бир ташкилотнинг электрон почталари ҳам яратилган.
Кўрсатилаётган давлат интерактив хизматлари ахборот айрибошлаш ва тарқатиш тезкорлиги даражасининг ўсиши ҳисобига давлат бошқариш функциялари бажариш самарадорлиги ва тезкорлигини, идораларнинг юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлиги даражасини, шунингдек, аҳолининг давлат бошқарувида янада фаол иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида идоралар фаолиятининг очиқ-ошкоралиги даражасини оширишга, сарфланадиган чиқимларнинг эса қисқариб, овворагарчиликларнинг камайишига хизмат қилиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги 289-сонли қарорига асосан Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказилди. Вилоят бўйича 84 та корхона ва ташкилотлардан жами 2248 нафар ходим аттестация топшириб, улардан 1663 нафари 
(74 фоиз)   муваффақиятли ўтди.

“Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришда Компьютерлаштириш марказларининг ўрни ва уларга яратилган шарт-шароитлар” мавзусида Хоразм вилоятида 7 август куни ўтказилган республика ўқув-амалий семинарида вилоятда АКТни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар кенг таҳлил қилинди.
Ўқув-амалий семинарни вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Рўзметов кириш сўзи билан очиб, кейинги йилларда соҳада олиб борилаётган ишлар, эришилган ютуқларга тўхталиб ўтди.
Сўзни “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази директори ўринбосари П.Халиулин давом қилдириб, бугунги кунда жойларда АКТни ривожлантириш мақсадида компьютерлаштириш марказларига яратилган имкониятлар ва улардан фойдаланиш аҳволи тўғрисида гапирди.
Шундан сўнг ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришда Хоразм вилоят компьютерлаштириш маркази тажрибаси билан сўзни марказ директори С.Садиков давом қилдирди. Шунингдек, марказ томонидан ишлаб чиқилган “Уз-Кадр” ахборот тизимининг корхона ва ташкилотларда жорий қилинганлик ҳолати ва ижобий натижалари борасида сўз юритди. Иштирокчилар эътиборига хавола қилинган тизим кўриниши, унинг имконият ва қулайликлари ифода этилган тақдимот уларнинг ахборот тизими тўғрисидаги тасаввурларини бойитди. 
Семинарда “UZINFOCOM” маркази бўлим бошлиғи М.Мирмақсудов Ўзбекистон Республикасининг “Очиқ маълумотлар портали”га жойлаштириладиган маълумотларга қўйиладиган техник талаблар мавзусида маъруза қилди. Мавзу юзасидан марказ директори Ғ.Саидалиев ҳам сўзга чиқиб, бу борада йўл қўйилаётган айрим камчиликлар ва уларнинг ечими юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 
Шунингдек, семинар кун тартибида “Электрон ҳокимият” тизимини жорий этишда ривожланган давлатлар тажрибаси ва уни Ўзбекистонда қўллаш имконияти”, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича бугунги кундаги муаммолар. Ахборотлаштириш объектларини аудит қилиш ва аттестациядан ўтказиш тартиблари”,  “Бухгалтерия ва ҳисоботлар тизимини ҳудудларда жорий этишда Компьютерлаштириш марказлари билан ҳамкорлик масалалари” мавзусидаги  масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Хоразм вилояти компьютерлаштириш маркази директори ўринбосари Х.Эржановнинг “Аҳоли”, “Туғриқ ёшидаги ва ҳомиладор аёллар” ахборот тизимлари тўғрисидаги маъруза ҳамда тақдимотлари йиғилганларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Семинар қизғин савол-жавоблар ва муҳокамалар билан давом қилдирилди. Маърузачи иштирокчиларнинг барча саволларига тўлиқ жавоб берди. 
Ўқув-семинар ўз ишини 8 август куни давом қилдиради. Бунда иштирокчилар ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, интерактив хизматларни ривожлантириш ҳамда электрон мурожаатлар билан ишлаш бўйича Янгибозор ва Хива тумани ҳокимликлари томонидан амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишадилар.