Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



АЁЛЛАРГА ДОИМИЙ ЭЪТИБОР, ҒAMXЎРЛИК
17.02.2016

   Республикамсизда аёлларимизнинг унумли, сифатли меҳнат қилиши, дам олишлари, вақтларини мазмунли ўтказиши учун барча имкониятлар яратилган.

   Вилоят хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув йиғилишида маъруза қилган вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Абдикаримова 2015 йил давомида шаҳар, туман хотин-қизлар қўмиталари, бошланғич ташкилотларининг кенг қиррали фаолиятига ва жорий йилда олдда турган вазифаларга тўхталди.

   Таъкидланди-ки, вилоятда Ўзбекистан Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қабул қилган 2004 йил 25 майдаги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида аниқ дастурлар, режалар белгиланиб, улар изчил равишда бажарилмоқда.

   Масалан, вилоятда тадбиркорлик фао­лияти билан шуғулланаётган хотин-қизларга вилоят тижорат банклари томонидан 2015 йилда 62050,0 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

   Хотин-қизлар қўмиталари касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини иш билан бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, 2015 йилда 12586 нафар битирувчи қизнинг бандлиги таъминланди. Ўтган йили коллежни тамомлаган ва тадбиркорликни бошлаган битирув­чи қизлардан 537 нафарига 6 млрд. 677 млн. сўм кредит ажратилди.

   Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш, аёл­ларни санаторий-профилакторийларда соғломлаштириш каби масалаларга асосий эътибор қаратилди. Президентимизнинг "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оилада тиббий маданиятни ошириш, маърифий ишларни изчил олиб бориш, миллий анъана ва қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида ўқув муассасаларида, маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда тиббиёт ходимлари, купни кўрган фаҳрийлар ҳамкорлигида тадбирлар ўтказилди.

   Ўтган йилнинг ўзида 470060 нафар туғиш ёшидаги аёл тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 248853 нафари соғломлаштирилди. Айни пайтда вилоят марказидаги 3 та оилавий поликлиника қошида "Ёш ота-оналар мактаби” фаолият юритмоқда. Бу ерда ёшлар зарур маслаҳатларни, тавсияларни олишмоқда.

   Таълим муассасасидан бошлаб қиз болаларни соғлом турмуш қоидаларига амал қилиши, тиббий, хуқуқий билимларини ошириб бориши, касб-ҳунар ўргатиш ишлари изчил йўлга қўйилган. Хотин-қизлар қўмитасининг шифокорлар, мутахассислардан иборат гуруҳлари соғлом она-соғлом бола, эрта турмушнинг оқибатлари, уни олдини олиш каби мавзуларда тарғибот ишларини изчил равишда ташкил этишаяпти.

   Айни пайтда фаолият юритаётган "Ораста қизлар” тўгаракларида "12 йиллик мажбурий таълим бизлар, қизлар учун ўта зарур ва муҳим” мавзусида ўтказилган тадбирда қизлар бугунги кунда фанлар сирларини пухта эгаллаб, ўзлари хохлаган касб-ҳунарларни ҳам қунт билан ўрганаётганликларини мамнунлик билан айтишмоқда.

   "Аёллар спартакиадаси”да спортнинг волейбол, баскетбол, шахмат, шаш­ка, югуриш турлари бўйича аёллар ўз махоратини намойиш этишмоқда. Бу тадбирларда 10 мингдан зиёд хотин-қиз иштирок этди. "Соғлом аёл-соғлом жамият” шиори остида "Ёшлик” спорт мажмуасида ташкил қилинган "Аёллар спорт фестивали”нинг вилоят босқичида 300 га яқин яёл қатнашди.

"Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ижроси таъминланиб, шаҳар ва қишлоқларда узоқ йиллар турли соҳаларда фидойи меҳнат қилган фаҳрийлар, онахонлар билан учрашувлар ўтказилди. Ижтимоий ёрдамга мухтож ёлғиз кексалар моддий қўллаб-қувватланди. 100 ёшга кирган 52 нафар отахон-онахонлар холидан хабар олинди.

   Бошқарув йиғилишида фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари И.Абдуллаев хотин-қиз­лар қўмиталарининг нодавлат нотижорат ташкилотлар билан хамкорлиги, Ўзбекистан Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг раҳбари Г.Ибодуллаева Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ютуқлари ва келгусида танловларга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришда бошланғич ташкилотлари, шаҳар, туманлар хотин-қизлар қўмиталарининг вазифалари, "Болалар спорти”ни ривожлантириш жамғармаси вилояг филиали директори Х.Ҳожиев қизларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар ва аёл мураббийларнинг ўқув муассасаларида, тўгаракларда самарали фаолиятига тўхталдилар.

   Йиғилишда вилоят хотин-қизлар қўми­тасининг 2016 йил учун мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

 

 

Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати