Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БАЛИҚ ЕТИШТИРИШДА - ИНТЕНСИВ ТЕХНОЛОГИЯ
06.04.2011

Минтақамизнинг оқар сув ҳавзаларида интенсив технологияни жорий этиш асосида балиқ маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш шу куннинг қатъий талабидир.

Аҳоли сони ўсиб, унинг озиқ-овқат, шу жумладан балиқ маҳсулотларига талаби муттасил равишда ошиб боряпти. Сув, озуқа ва бошқа тур ресурслар эса ҳисоб-китобли. Ана шу шарт-шароитлар назарда тутилиб, республикамиз ҳукумати томонидан “2011 йилда балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури” тасдиқланди. Шунга мувофиқ равишда тармоқ ишлаб чиқаришига ресурстежамкор услуб-интенсив технологияни жорий этиш асосида ҳавзалар маҳсулдорлигини ошириш муҳим вазифа сифатида кун тартибига қўйилмоқда. Шу бўйича мамлакатимизда илк қадамлар ташланяпти.

Ўтган жума куни Янгиариқ туманидаги “Хоразм балиқ маҳсулотлари” масъулияти чекланган жамиятида вилоятдаги тармоққа ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари раҳбарлари, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва унинг туманлардаги инспекциялари ходимлари, солиқ тизими мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган ўқув-семинарда шу ҳақда сўз юритилди.

Ўқув-семинарни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Бекчонов бошқариб борди.

Кун тартибига қўйилган масала юзасидан республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Балиқчиликни ривожлантириш илмий - тадқиқот маркази директори Р.Қурбонов маъруза қилди.

Маърузачи республикамизда балиқчиликни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, тармоққа интенсив технологияни жорий этиш борасида ташланаётган қадамларга атрофлича тўхталди.

Тиббиёт талаблари бўйича ҳар бир киши йилига 8-11 килограммдан балиқ маъсулотлари истеъмол қилиши лозим. Унинг ана шу меъёрдан кам истеъмол қилиниши инсон организми учун зарур бўлган витаминларнинг тақчиллигини келтириб чиқаради. Шу ҳол назарда тутилиб, мамлакатимизда махсус Дастур асосида балиқ етиштириш ва овлаш ҳажмларини кўпайтириш тадбирлари белгиланди.

Жаҳон тажрибаси таҳлиллари илғор технологияга асосланиб иш олиб борилаётган ҳудудларда ҳар куб метр сув ҳисобига 100-200 килограммдан балиқ маҳсулотлари етиштирилаётганлигини кўрсатади. Тан олиш керакки, бизда амал қилиб келаётган, экстенсив усулга асосланган оддий ҳавзаларда (50-100 гектар) балиқ етиштириш амалиёти катта миқдорда ер, сув ва бошқа тур моддий ресурсларни талаб этиб, иқтисодий самарадорликнинг пасайиб кетишига сабаб бўлаётир. Шунинг оқибатида балиқчилик қишлоқ хўжалигининг деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик каби соҳаларидан анча орқада қолиб кетмоқда.

Эндиликда сув ресурсларининг қисқа муддатларда алмашинишига ва исрофгарчиликсиз ирригация тизимига қайтарилишига асосланган мосламаларда фаолият олиб бориш, яъни интенсив балиқ етиштириш технологиясини йўлга қўйишни кундалик ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда.

Хўш, янги технологиянинг мазмун-моҳияти нимадан иборат?

Маърузачининг таъкидлашича, темир, бетон, стеклопластикдан тўртбурчак, узунчоқ ва юмалоқ шаклларда яратиладиган ихчам сунъий ҳавзаларда балиқ етиштириш ҳар томонлама қулай ва самарали. Талабдан келиб чиққан ҳолда уларнинг томонлари 2х2дан 5-10 метргача давом этиши, чуқурлиги эса 0,5-1,5 метрни ташкил этиши мумкин. Ҳавзалар ўзининг ихчамлиги, қулайлиги, тез ўрнатилиши, боқиш жараёнида балиқлар кам даражада шикастланиши билан одатдагиларидан фарқ қилади. Бунда сув, озуқа, минерал ўғитлар сарфи кам, самара юқори бўлади. Сув бир томондан кириб иккинчи томондан чиқиб турадиган сунъий ҳавзаларни артезиан қудуқлар, дарё, канал, коллектор, дренаж тизимлари ёнидаги текис ва ишлатилган сувларни орқага қайтара олиш имконияти мавжуд жойларда барпо қилиш мақсадга мувофиқдир. Бунда тегишли ирригация тизимидан олинган об-ҳаёт яна унга қайтарилиши, сув тезлиги ва айланиб туриши балиқ-озуқа чиқиндиларининг доимий равишда ювилиб туришини таъминлаб бориши лозим.

Интенсив равишда балиқ етиштириладиган хўжаликларда жониворларни озиқлантириш меъёрларига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Личинкаларни кунига камида 6-8 марта озиқлантириш, уларга махсус юқори протеинли омухта ем бериш, шунингдек катта балиқларни қатъий рацион асосида юқори оқсилли гранулаланган озуқалар билан боқиш юқори самара беради. Хуллас, интенсив технология асосида иш олиб бориб, жорий йилда вилоятда балиқ етиштиришни икки баравар кўпайтириш тармоқ ходимлари олдига муҳим вазифа қилиб қўйилмоқда.

Ўқув-семинарда тармоқ ходимларига балиқларни интенсив технология асосида боқиш юзасидан йўл-йўриқ, тавсиялар берилди, уларнинг соҳага оид саволларига жавоблар қайтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Н.Оллаёров ўқув-семинарда иштирок этди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси