Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БАХТИМИЗ ВА ИҚБОЛИМИЗ ҚОМУСИ
22.11.2014

Истиқлол йилларида юртимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларида амалга оширилаётган ишчил ислохотлар, буюк бунёдкорликлар, яратувчиликлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тамойиллари ва қоидаларининг амалдаги ифодасидир.
Айни кунда бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда хам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллигини иишонлашга тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма икки йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2014 йил 7 ноябрдаги Фармойиши ижросини таьминлаш бўйича вилоят ҳокими П.Бобожонов қарор қабул қилди
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича вилоят ташкилий гуруҳи таркиби тасдиқланганлиги қайд этилади.
Республика маънавият тарғибот марқази Хоразм вилояти бўлими туманлар ва Урганч шахрида Конституциямиз қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллик байрамига бағишлаб ахоли ўртасида маърифий учрашувлар, мулоқотлар ва сухбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирларни ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкорлар, зиёлилар, санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гурухлари ташкил этилиб, улар белгиланган режа асосида фаолият олиб борадилар.
Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, “Хоразм” телерадиокомпанияси, “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллигига бағишланган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилди.



“Хоразм хақиқати” 2014 йил 22 ноябрь № 93 (19127)