Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Байрам дастурхони тўкин бўлади
25.12.2017

Янги йил байрами олдидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг анъанавий савдо ярмаркалари ташкил этилди.Унда деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ”Ўзбекозиқовқатзаҳира” уюшмасига қарашли ташкилотлар томонидан фаолияти йўлга қўйилган "Хизмат – беминнат” павильонларида 38 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига арзон нархларда таклиф этилмоқда.

Биргина Урганч шаҳрида ўтказилаётган ярмаркада кунига 2 тоннага яқин қорамол, 2 тонна парранда гўшти, 5 тонна балиқ ,25 минг дона тухум,15 тонна гуруч, 25 тоннага яқин мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари савдо пештахталарига чиқариляпти.

-Янги йил олдидан бундай савдо ярмаркаларининг ташкил қилиниши элдошларимиз учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди,-дейди урганчлик меҳнат фахрийси Бахтиёр Бўриев.-Ушбу тадбир туфайли аҳоли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан тизимли ва кафолатли тарзда таъминланмоқда.Муҳими ярмаркага чиқарилаётган маҳсулотлар нархи бозордагидан анча арзон бўлиб,сифати ҳам харидорларга манзур бўляпти.

Ушбу савдо ярмаркалари хоразмликларнинг байрам дастурхони янада тўкин бўлишига, Янги йил оқшоми файзли ўтишига хизмат қилади.

Одилбек Одамбоев,

"Халқ сўзи”мухбири