Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БАЙРАМГА ПУХТА ТАРАДДУД
20.08.2015

Президентимиз Ислом Каримовнинг шу йил 17 июлда қабул қилган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ шу кунларда вилоятимизнинг барча худудларида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган шиор остида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, давра суҳбатлари, турли маданий тадбирлар ташкил этилмоқда. Таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар билан учрашувлар, мулоқотлар ўтказилмоқда.
Биз учун энг улуғ, энг азиз айём - Мустақиллик байрамини юксак даражада ўтказишга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
Байрам арафасида юртимиз янада ўзгача кўрку-тароват касб этмоқда. Урганч шаҳрининг ва қишлоқлардаги бунёдкорликлар, миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарининг ажиб бир уйғунлиги кўзни қувонтирса, теварак- атрофдаги турфа гул ва дарахтлар, айниқса, тинч-осуда ҳаёт, одамлар юзидаги хотиржамлик кайфиятингизни кўтаради. Қайси аҳоли пунктига борманг, у ердаги маданият марказларида, замонавий спорт майдончаларида аҳоли ва болалар яйраб дам олмоқдалар. Бундай манзара ҳар қандай одамнинг ҳавасини келтиради. Юртимизда оилага, ёшларга қаратилаётган эътибор нақадар юксак эканини мана шу холатнинг ўзи ҳам яққол тасдиқлаб турибди.
Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорида “юртимизда хукм сураётган тинч ва осойишта ҳаёт, миллатлараро дўстлик ва хамжихатликни сақлаш, чегараларимиз дахлсизлигини асраш, узок ва яқин атрофимиздаги давлатлар билан дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли хамкорликни янада мустахкамлаш, турли минтақа ва худудларда хавф-хатар ва таҳдидлар тобора кучайиб бораётган тахликали замонда доимо огоҳ, сергак ва хушёр бўлиб яшаш, сафарбарлигимизни янада ошириш - бугун хаётнинг ўзи барчамиздан талаб қилаётган энг муҳим ва долзарб вазифамиз эканига алоҳида аҳамият қаратиш...” қайд этилган.
Шаҳар, туман, қишлоқ, маҳаллаларда, ташкилот ва корхоналарда учрашувлар ўтказилиб, унда фуқароларимизни огоҳлик ва хушёрликка даъват қилмоқдамиз. Мактаб, мактабгача таълим муассасалари, шифохона ҳамда бошқа муассаса ва ташкилотларда тунги навбатчилик масалалари назоратга олинган. Худудларнинг санитария аҳволи ва ободонлаштириш ишларини ўрганиш ва уни яхшилаш борасида вилоят ИИБда маҳсус гуруҳ ташкил қилинган. Бу борада кенг кўламдаги ишлар олиб бориляпти.
Бу тадбирлар худудда вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчилик ва хуқуқбузарликнинг олдини олишда ижобий натижалар бермоқда.
Кўча ва жамоат жойларида содир этиладиган жиноятлар ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ходимларимизнинг туну-кун икки сменада “Маҳалла посбони” жамоат тузилмаси аъзолари ва бошқа жамоатчилик вакиллари билан хамкорликда хизмати ташкил этилган. Тезкор вазият бўйича тайёрланган таҳлиллар асосида айрим шаҳар ва туманларга патруль-пост хизмати батальони ходимларидан иборат гуруҳлар ёрдамга юборилмоқда.


Жаҳонгир САЪДУЛЛАЕВ, вилоят ички ишлар 
бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник.

“Хоразм ҳақиқати” 2015 йил 19 август №66 (19204)