Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БЕБАҲО ДУРДОНА
23.10.2013

Тил ҳаётни билиш, жамият аъзоларида маънавий-ахлоқий тушунчаларни шакллантириш, ҳар бир инсоннинг шахсий сифатларини тарбиялашда алоҳида аҳамиятга эгадир. Айниқса, она тили, мазкур тилнинг эгаси бўлган халқнинг тарихи, маданияти, урф-одати ва санъатини ўрганиш борасида ўта муҳим воситадир. Ҳар бир миллатнинг тил бойлиги, яшаш тарзи, маданияти келгуси авлодларга ва узоқ асрларга шу миллатнинг  вакиллари томонидан етказилади.
Шунинг учун ҳам тилимизни асраш, уни ҳар хил унсурлардан сақлаш, янада гўзаллаштириш ва бойитиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Узоқ тарихга эга бўлган ўзбек тилининг тараққиётини кузатар эканмиз, халқимиз бу вазифани қанчалик матонат ва жонбозлик билан адо этганлигини яққол ҳис қиламиз. Турли хил истилолар ва босқинлар исканжасидан омон қолиб, бугунги кунгача етиб келганлигига тарихнинг ўзи гувоҳ. Бу борада аждодларимиз жасорати олдида бош эгамиз. Улар яратган ва бизгача етиб келган, халқимиз тарихига мансуб бўлган ёдгорликлар, хилма-хил бадиий ва илмий асарлар минг йиллар билан ўлчанади. Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Аҳмад Яссавий, Қутб Хоразмий, Бурҳониддин Рабғузий, Ҳофиз Хоразмий, Атоий, Лутфий, Навоий, Бобур каби шоир ва адибларнинг ўзбек тилида яратган ўлмас асарлари тилимизнинг бебаҳо дурдоналаридир. Шунинг учун ҳам “Тил миллатнинг улкан бойлиги ва бебаҳо мулкидир”, дейилади Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақидаги" Қонунида. Халқимизнинг ҳар бир авлоди зиммасида ушбу бойлигимизни асраб-авайлаш ва келгуси авлодга бекаму кўст етказиш вазифаси турибди.
1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинди. Бу чинакам тарихий аҳамиятга молик ҳужжат она тилимизнинг нуфузи ва истиқболини таъминлаш билан бирга мамлакатимиз ҳудудида яшовчи бошқа миллат вакиллари тилининг ҳам равнақ топишига, ривожланишига имкон яратди. Она тилимиз янада юксалиши учун ҳуқуқий асосга эга бўлди. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач бу қонун янада такомиллашди ва 1995 йил 21 декабрда унга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, янги таҳрирда тасдиқланди. Бу Давлат тилини изчил жорий этиш жараёнини такомиллаштириш ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига мукаммал ўтишни таъминлаш йўлидаги яна бир босқич эди. Бу ҳужжатлар ушбу жараённинг нақадар муҳимлигини таъкидлаш билан бирга, уларни мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси сўзсиз амалга ошириши ва ҳаётга татбиқ қилишлари зарурлигини кўрсатади. Юртимизда она тилимизни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида амалий ишлар изчил равишда олиб борилаяпти.
Афсуски, ҳамон айрим соҳаларда бу борада сусткашликка йўл қўйилмоқда. Баъзи ҳужжатлар рус тилида битилмоқда. Ваҳоланки, Қонуннинг 7-моддасида "Давлат тили расмий амал киладиган доираларда ўзбек адабий тилининг амалдаги илмий қоидалари ва нормаларига риоя этилади" - деб ёзиб қўйилган. Шунингдек, ҳар куни ҳар бир хонадонга кириб борадиган телекўрсатувлар, радио эшиттиришларида иштирок қилаётганларнинг баъзилари ўз шеваларида гапирмоқдалар. Адабий тил қоидаларига риоя этиш шарт ва зарурдир.
Инсон шахсини ҳар томонлама камол топтириш, ўсиб келаётган ёш авлодга умуминсоний ва миллий қадриятга ҳурмат туйғусини сингдиришда тилга, ўз халқининг анъаналарига ифтихор туйғусини таркиб топтиришда она тилининг ўрни беқиёсдир. Шундай экан, она тили таълими олдига қўйилган вазифа ҳам анча юксак ва муҳимдир. Зеро, она тили дарсларининг вазифаси ўқувчини фикрлашга, ўзгалар фикрини англашга ва шу фикр маҳсулини оғзаки ҳамда ёзма шаклда саводли баён қила олишга ўргатишдан иборатдир. Аммо олий ўқув юртларида таълим олаётган айрим талабаларнинг она тили, нутқ маданияти, давлат тилида иш юритиш масалалари бўйича билимларини кузатар экансиз, ҳали бу соҳада камчиликларимиз борлигини яққол ҳис қиласиз. Тўғри, бу муаммоларни ҳал қилиш, айниқса, ўқув жараёнини фаоллаштириш, унинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар белгиланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг дарсликлар ва ўқув методик қўлланмалар нашр этиш бўйича дастури, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таьлими вазирликлари қабул қилган ҳужжатлар, шунингдек, йигирма йилдан кўпроқ фаолият кўрсатаётган “Ўзбек тили” доимий илмий-методик анжумани қарорлари каби бошқа тадбирлар муҳим меъёрий база ҳисобланади. Аммо бу соҳадаги ишларимиз етарли эмасга ўхшайди. Чунки бугунги кунда ижтимоий - иқтисодий, маданий-маърифий жабҳалардаги ўзгаришлар, тараққиёт ўқувчи ўзлаштириши зарур бўлган билимга, эгаллаши лозим бўлган малака ва кўникмаларга қўйилган талабни янада кучайтирмоқда. Шундай экан, таълим муассасаларининг барча ходимлари она тили муаммоларини ҳал қилишга масъул эканлигини англамоғи лозим.
Жамият тараққиёти билан боғлиқ ҳолда она тилимизнинг ҳам лексик таркиби ва қўлланиш кўлами анча кенгайди. Унинг ижтимоий функцияси янада фаоллашди. Тилшуносликда реклама тили тушунчаси пайдо бўлди. Маълумки, реклама ва пешлавҳалар ижтимоий вазифа бажаришдан ташқари, эстетик ва маданий функция ҳам бажаради. Тарқатилаётган рекламалар маълум товарлар ҳақида тезкорлик билан ахборот бериш, унинг муҳим жиҳатларини кўрсатиш ва инсон руҳига таъсир кўрсатиш воситасидир. Шу билан бирга, реклама ва пешлавҳалар ўзининг эстетик ҳолати орқали, мантиқийлиги ҳамда саводхонлик даражаси жиҳатдан ҳам баҳоланади. Сўнгги йилларда ушбу соҳаларда тилимиз коидаларига эътиборсизлик билан муносабатда бўлаётганимиз яққол кўзга ташланади. Уларнинг кўпчилигини кўриб ранжиб кетамиз.
Мана улардан намуналар: "Севги билан ейинг" ("Коко-кола" марка белгиси), "Соч кесиш", "Юзтериш" (Гўзаллик салони хизматлари) ва ҳ.к. Қизиқ, қандай қилиб ичимликни ейиш мумкин? Соч қирқилиши мумкин, лекин кесилмайди. Юз териш хизмати қандай бўлишини англаш қийин? Рекламалардаги мантиқсизликлар етмаганидек, кўплаб имловий хатоларни учратасиз. Масалан, шаҳар кўчаларидаги ошхоналардан бирининг пешлавҳаларидаги ёзувлар... Кафе Биллур, Пиъмен, Монти, Табока, Шошлик, Хот тог ва ҳ.к. Бундай мисолларни туманларда ҳам янада кўплаб учратиш мумкин.
Назаримизда, хизмат кўрсатувчи муассасаларга ном қўйиш ҳам ҳар хил муаммоларни келтириб чиқармокда. “Gbusat”, “Stars”, “Glamur” каби ўнлаб номлар нимани англатади ёки "Rozgor-bагокаti bоzог" рекламаси орқали нима дейилмоқчи? Бундай бошқотирмалар маданий савиямизга салбий таъсир кўрсатиши,  шубҳасиз.
Устозимиз, Ўзбекистон Қаҳрамони, профессор Озод Шарофиддинов кўпинча "Йўл ҳаракати, кўча қоидасини бузган киши жаримага тортилади. Аммо, тилимизнинг қоидаларини бузган киши учун нега жазо йўқ?" -деб таъкидлагувчи эдилар. Юқоридаги мисоллар бепарволикми, саводсизликми ёки жазосизликнинг оқибатими? Ҳар ҳолда бу муаммо билан жиддий шуғулланиш зарурга ўхшай ди. Унутмаслигимиз лозимки, жамият аъзоларининг тарбияланганлик даражаси ҳам, ривожланганлик даражаси ҳам, уларнинг маданий савияси ҳам тилни билиш билан белгиланади. Бугун жойларда “Она тилим - жону дилим”, “Бебаҳо бойлик” мавзуларида ташкил этилаётган анжуманларда, давра суҳбатларида она тилимизга жиддий эътибор қаратиш, эъзозлаш ҳақида мулоқотлар давом  этмоқда.

 Зарифбой ДЎСИМОВ, филология фанлари доктори, профессор.

Хоразм Хақиқати”, 2013 йил, 19 октябрь. № 84 (19014).