Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БЕБАҲО САНЪАТИМИЗ ВОРИСЛАРИ
17.12.2014

Бугун истиқлол фарзандларининг камоли учун улкан ғамхўрлик кўрсатилаётир. Ҳам моддий, ҳам маънавий эътиборнинг юксаклиги боис ўқув муассасалари биноси тубдан янгиланди, замонавий ускуналар билан тўлиқ таъминланди. Айни пайтда фарзандларимизнинг иқтидорини рағбатлантиришга ҳам устувор вазифа сифатида қаралмокда.
Зеро, ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан етук бўлиб камол топишида илму маърифат нечоғли аҳамият касб этса, мусиқа ва санъатнинг ўрни ҳам шу қадар муҳим. Бинобарин, куй-навога ошно тутиниш, соз чалишга ҳавас болаларнинг интеллектуал салоҳиятини тоблашда ҳал қилувчи омиллардан биридир. 
Президентимизнинг “Болалар мусиқа васаньат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 - 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ҳам ана шу соҳани ривожлантириш, мусиқий тарбияни такомиллаштиришга йўналтирилгани билан янада қадрлидир.


Фарзандларимиз тарбиясига юксак эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир амалий тасдиғи бўлган мазкур ҳужжатда мусиқа мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чора-тадбирларига кенг ўрин берилган. Ушбу қарор ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани боис бугун наинки марказларда, энг чекка қишлоқларда ҳам жаҳон андозаларига мос, муҳташам мусика мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Уларда таълим олаётган ёшлар орасидан иқтидор эгалари етишиб чиқаяпти. Ўғил-қизларимиз кўплаб нуфузли халқаро кўрикларда фаол қатнашиб, мусиқа илмида ҳеч кимдан кам эмасликларини намоён этмоқдалар.
Хоразм вилоятида ҳам бу борада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар самараси кўзга яққол ташланаётир. Бугунгача вилоятда 8 та болалар мусиқа ва саньат мактаби янгидан қурилди, 7 таси капитал реконструкция қилинди. Бу мақсадлар учун бюджет маблағларидан 25 миглиард 832 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Уларни замон талаблари даражасида жиҳозлаш ва мусиқа асбоб-ускуналари билан таъминлаш учун 6 миллиард 500 миллион сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди.


Жумладан, Янгиариқ туманидаги 15-болалар мусиқа ва саньат мактаби 2012 йили 2 миллиард 56 миллион сўм эвазига янгидан қурилиб,  фойдаланишга топширилди. Уни жиҳозлашга 593 миллион сўм ажратилди. Ҳозир бу ерда бири-биридан иқтидорли 206 нафар ўғил-қиз миллий ва замонавий мусиқа сирларини пухта эгалламокда. Жорий йилда бўлиб ўтган Муҳиддин Қори Ёқубов номли республика кўрик-танловининг мамлакат босқичида анъанавий ижро йўналиши бўйича Сарвиноз Аминбоева, халқ чолғулари мутахассислиги бўйича Аваз Комилов, академик ижро йўналишида Обид Қадамбоев иккинчи даражали диплом билан такдирланди.
Буларнинг барчаси буюк келажагимизга муносиб фарзандларни тарбиялаш мақсадида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самарасидир, албатта.


Ойбек РАҲИМОВ
“Халқ сўзи” 17 декабрь, 2014 йил № 243 (6173)