Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Битирувчилар қасамёд қабул қилдилар
20.01.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида  2017 йил 12 декабр куни тиббиёт соҳасидаги долзарб вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда ҳудудларда шифокор мутахассислар етишмаётгани алоҳида қайд қилинган эди.Мазкур йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тиббиёт йўналишидаги олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган бакалавр босқичининг 7-курс талабалари учун ўқиш жараёни мудатидан беш ой олдин якунланди.

Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида битирувчиларнинг "Шифокорликка қасамёд” тадбири ўтказилди.Тантанали тадбирда иштирок этган профессор-ўқитувчилар, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари мамлакатимиз тиббиёт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар хусусида сўз юритдилар.Шаҳар ва туманлардаги шифо масканларида тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёж ўрганилиб,филиалнинг 117 нафар битирувчилари ўзларининг доимий яшаш манзилларида ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштирилди.

-Яратилаётган имкониятлар,эътибор ва ғамхўрликлар учун чексиз миннатдор бўлган ҳолда, зиммамиздаги ғоят улкан масъулиятни ҳам чуқур ҳис қилиб турибмиз,-дейди филиал битирувчиси Фамия Бобожонова.-Халқимиз саломатлиги йўлида бор билим ва маҳоратимизни, куч-ғайратимизни сарфлашга, бутун умр қасамёдимизга содиқ қолиб эл-юртга ҳалол хизмат қилишга тайёрмиз.

                                                                            Одилбек Одамбоев, "Халқ сўзи” мухбири