Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БИТИРУВЧИЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ, ЁШ ТАДБИРКОРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛАДИ
23.02.2011

Вилоят ҳокими О.Оллаберганов томонидан вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар битирувчиларининг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Унга мувофиқ ушбу йилда вилоятдаги мавжуд 91 та касб-ҳунар таълими муассасасида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг битирувчиларини сохалар бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш, ёшларнинг касбга қизиқиши ва бандлигини таъминлаш бўйича сўровномалар ўтказилади. Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси ҳамда “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлими мутахассислари, ходимлари жойларда бўлиб, битирувчилар билан суҳбатлар ўтказишади.

Шунингдек, шаҳар ва туманлардаги махсус таълим муассасаларига вилоят ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари 105 та йўналиш бўйича масъул вакиллар сифатида бириктирилди. Бўш иш ўринлари ва мутахассисларга бўлган эҳтиёж юзасидан доимий равишда мониторингларни ўтказиш бошланди. Ҳар пайшанба “Коллежлар куни” тадбирлари ўтказилиб, унда маҳаллий ҳокимлик органлари вакиллари, бошқармалар, ташкилотлар раҳбарлари билан бевосита ўқув муассасаларида учрашувлар, мулоқотлар ташкил қилинади.

Ўрта махсус таълим муассасаларига бириктирилган вакиллар ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш давоматини оширишга ёрдам беришади. Амалиёт ўташ жараёнига ишлаб чиқариш соҳа мутахассисларидан малакали мураббийлар жалб қилинади. Шунингдек, битирувчиларга иш ўринлари яратиш, ишга жойлашишларида кўмаклашадилар. 2011 йилда янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ишлаб турган корхоналарни модернизация қилиш ва кенгайтириш ҳамда кичик корхоналар, микрофирмалар ҳисобига 2500 та субъектда яратиладиган 13400 та янги иш ўринларига коллеж битирувчилари ишга жойлаштирилади. “Коттонтекс” қўшма корхонаси, “Коботекс”, “Юлдуз”, “Асл парранда”, “Хонқа-парранда”, “Pevgavarga Korm” масъулияти чекланган жамиятларига, “Афри”, “Тиллодомор” хусусий корхоналари ва қатор фермер хўжаликлари, ташкилотларга ишга жойлашадилар.

Дастурда ушбу йилнинг биринчи чорагида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига “Микрокредит” ОАТБ вилоят бўлими томонидан 319,1 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши қайд этилган. Кичик бизнес, тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаган ёшларга иш юритишни ташкил этиш, бизнес режалари тузиш, белгиланган тартибда давлат идораларидан рўйхатдан ўтишда уларга имтиёзлар яратилиб, амалий ёрдам кўрсатилади. Вилоятдаги 20 та қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи битирувчиларини туманлардаги МТПларга соҳалар бўйича малакали мутахассислар, ҳайдовчи, механик, уста, чилангар ва булардан ташқари қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик, фермерлик ишларини амалга ошириш учун бириктирилади.

Ёш тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, мавжуд муаммоларнинг бартараф этилишига кўмаклашиш мақсадида “Ишонч” телефонлари доимий равишда фаолият кўрсатади.

Вилоятдаги 528 та маҳаллада коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида истеъмол моллари ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, миллий ҳунармандчилик, туризм ва бошқа соҳаларда камида 5 тадан янги иш ўринлари яратилади. “Камолот” ЁИҲ вилоят ва туман, шаҳарлар бўлимлари Кенгашлари қошида ёш тадбиркорлар учун “Консультатив марказ” ташкил этилади. Уларда фаол иштирок этган иқтидорлилар ўртасида “Энг яхши бизнес лойиҳа” танлови ўтказилади. Туман, шаҳар ҳокимликлари қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда мунтазам равишда бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этадилар.

Ҳудудлардаги бўш, квоталанган ва янги иш ўринлари корхоналар, мутахассисликлар кесимида ҳар ойда шакллантирилиб, таълим муассасаларида бўш иш ўринлари бурчаги ташкил этилади. Битирувчиларнинг ишга жойлашганлиги мониторинги ўтказилиб, натижалари бўйича таълим стипендияси жорий этилади. “Тадбиркорлик -фаровон ҳаёт сари” мавзусида малакали тадбиркорлар билан давра суҳбатлари, “Бугун бизнес эгаси - юртимизнинг эртаси” шиори остида ёш тадбиркорлар кўргазмаси ташкил қилинади.

Шунингдек, дастурда битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш алоҳида таъкидланган.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси