Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БОЛАЖОНЛАРНИ ОРОМГОҲЛАР КУТМОҚДА
26.05.2018

Мана, навбатдаги ўқув йили якунланиб, ўқувчиларнинг ёзги таътили бошланди. Болаларнинг таътил кунларини мазмунли, қизиқарли ўтказишлари учун барча чора-тадбирлар кўрилди.

Вилоят ҳокимлиги ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг қўшма қарори қабул қилиниб, шаҳар ва туманлардаги болалар оромгоҳлари ёзги мавсумга тўла тахт этилмоқда.

Куни кеча вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Эрманов раҳбарлигида 2018 йил ёзги мавсумда ўқувчи-ёшларни дам олдириш ва соғломлаштиришни ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича комиссия аъзолари, тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари Янгибозор туманидаги иккита болалар оромгоҳида бўлиб, бу йўналишда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

“Шунқор” болалар оромгоҳи туманнинг “Дўстлик” маҳалласида жойлашган. Бу йил оромгоҳда 400 нафардан зиёд боланинг дам олиши режалаштирилган.

Оромгоҳимизда барча зарур шарт-шароитлар яратилган, - дейди оромгоҳ тарбиячиси Шоҳиста Қўзиева. Болаларнинг ҳар бир куни мароқли ўтиши учун маданий-маърифий тадбирлар белгиланди. Шунингдек, мунтазам равишда спорт тўгараклари фаолият кўрсатади. Болаларнинг футбол, баскетбол, теннис, шахмат ўйнашлари учун ҳамма нарса тахт.

Туманнинг “Янгиёп” маҳалласидаги “Паҳлавон” болалар оромгоҳи ҳам таътил кунлари ўғил-қизларимиз учун севимли маскан бўлади.

Оромгоҳ фаолларидан Азиза Жумамуратова ёзги таътил даврида қадимий ва навқирон Хива шаҳрига саёхатлар ташкил этилишини, “Китоб – офтоб”, “Қувноқлар ва зукколар” каби ўнлаган тадбирлар ўтказилишини ва бунда ўқувчилар албатта фаол иштирок этишларини таъкидлади.

Айни пайтда оромгоҳ кутубхонасида юздан зиёд китоблар бор. Шунингдек, дам олувчиларга газеталарнинг янги сонлари ҳам етказиб борилади, - дейди А.Жумамуратова. - Оромгоҳимиз мавсумга шай.

Туманда ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Эрманов ҳар бир оромгоҳда болаларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари, саломатликларини тиклашлари учун яратилаётган шароитларга ва масъуллар олдида турган вазифаларга алоҳида тўхталди.

Тадбир давомида қатор бошқарма, ташкилотлар раҳбарларининг оромгоҳларнинг тайёргарлиги бўйича ахборотлари тингланди.


Ўз мухбиримиз.


“Хоразм хақиқати” ва “Хорезмская правда” 

газеталари 26 май, №42 (19492) шанба