Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БОЛАЛАР СПОРТИ
29.01.2014

БОЛАЛАР  СПОРТИ

Жисмонан соғлом, маънавий етук авлодни тарбиялашда спортнинг ўрни беқиёс. Шу боис истиқлолнинг илк йиллариданоқ Президентимиз раҳнамолигида мазкур соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратиб келинмокда. Бундай ғамхўрлик эса амалда ўзининг ёрқин самараларини бераяпти.

Фарзандлар камоли олий саодат

Хусусан, бугун йигит-қизларимиз нафақат мамлакат миқёсидаги спорт мусобақаларида, балки кўплаб халқаро турнирлар, қитъа ҳамда жаҳон чемпионатлари, Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этиб, ҳеч кимдан кам эмасликларини исботламоқдалар. Уларнинг шарафига давлатимиз байроғи баланд кўтарилиб, мадҳиямиз баралла янграганда, кўнглимиз чексиз ғурурга, фахру ифтихорга тўлаётир.
Дарҳақиқат, баркамол фарзандлар юрт тараққиёти, жамият равнақида муҳим ўрин тутади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, улар онгида спортга муҳаббат туйғуларини шакллантириш борасида ўтган йиллар давомида кўлами ҳамда аҳамияти жиҳатидан ибратли ишлар бажарилди. Бугун қайси шаҳар, туман ёки олис қишлоқ ҳудудига борманг, кўркам ижтимоий-маиший бинолар қаторида бири-биридан чиройли, муҳташам спорт мажмуалари, стадионлар ва иншоотларга кўзингиз тушади. Уларда минглаб болаларнинг ўзлари севган спорт турлари билан шуғулланаётгани эса ҳавасингизни келтиради.
Хоразм вилоятида ҳам бу борада эзгу саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқдаки, бунинг натижасида минг-минглаб ўғил-қизлар қалбида соғлом ҳаётга бўлган интилиш ва иштиёқ кучайди.



— Вилоятимизда 2003 — 2013 йилларда жами 94 та болалар спорти объекти бунёд этилиб, ёшлар ихтиёрига берилди, — дейди Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Хоразм вилояти филиали директори Комилжон Ибраимов. — Биргина ўтган йилнинг ўзида воҳада еттита спорт иншооти фойдаланишга топширилди. Урганч туманидаги болалар спорт мажмуаси, Қўшкўпир туманидаги спорт мактаби, Хива, Урганч, Янгиариқ, Хонқа, Гурлан туманларидаги янги спорт заллари шулар жумласидандир. Эътиборли жиҳати, мазкур иншоотларнинг 80 фоиздан ортиғи қишлоқларда жойлашган. Уларнинг замонавий спорт жиҳозлари ва инвентарлари билан тўла таъминлангани машғулотларни бекаму кўст ўтказишда муҳим аҳамият касб этаётир. Бугунги кунда вилоятдаги мавжуд спорт иншоотларида доимий ва соғломлаштириш гуруҳларида шуғулланувчилар сони 152453 нафарга етди. Шундан 59433 нафари қизлардир.
Шуларга ҳамоҳанг тарзда турли спорт мусобақалари мунтазам ўтказиб келинмокда. Биргина ўтган йилнинг ўзида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшлар ўртасида спортнинг миллий ва оммавий турлар бўйича 190 га яқин тадбирлар ўтказилди. Уларда 21 минг нафардан зиёд ўғил-қиз ўз истеъдод ва маҳоратини намойиш қилди.
Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, воҳада спортнинг нафис тури ҳисобланган бадиий гимнастика ҳам кенг оммалашиб бормокда.
— Бадиий гимнастика бетакрор мусиқий оҳангларга уйғун тарзда киши руҳиятига ижобий таъсир этади, — дейди мураббий Динара Бозорова. — Инсоннинг кайфияти, руҳий олами ва феъл-атворида гўзалликка, эзгуликка мойиллик уйғотади. Бу эса, табиийки, соғлом турмуш тарзининг муҳим омилларидан биридир. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда вилоятимизда мазкур спорт тури билан шуғулланувчи қизлар сони тобора ортиб бораяпти. Бунга воҳада фаолият олиб бораётган бадиий гимнастика секцияларида 2200 нафардан зиёд қиз шуғулланаётгани яққол далил бўла олади. Ваҳолонки, 2003 йилда улар сони 50 нафарга ҳам етмасди. Ўзим ҳозир 21 нафар қизга сабоқ бераяпман. Шогирдларим орасидан келажақда мамлакатимиз шаънини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қиладиган кўплаб истеъдодли бадиий гимнастикачилар етишиб чиқишига ишонаман.
Хоразмлик ўғил-қизларнинг яратилган имкониятлар, кўрсатилаётган ғамхўрликларга жавобан улкан марраларни забт этишаётгани қувонарлидир. Масалан, ўтган йили Тошкент шаҳрида спортнинг сузиш тури бўйича ўтказилган республика биринчилигида вилоят терма жамоаси аъзолари Ортиқ Каримбоев, Азиз Отажанов ва Отамурод Отажанов совринли ўринларни эгаллашди. Бухоро вилоятида ташкил этилган кўл тўпи ва минифутбол бўйича республика мусобақаларида вилоят терма жамоаси муносиб қатнашди. Ёш полвон Ғулом Абдуллаев эса, мана, бир неча йилдирки, эркин кураш бўйича республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олиб келмоқда. Сабоҳат Саидова спортнинг дзюдо тури бўйича эришган натижалари билан тенгдошлари орасида алоҳида намуна кўрсатаяпти.
Умуман, биргина ўтган йили хоразмлик спортчи ёшлар халқаро мусобақаларда фаол қатнашиб, 32 та олтин, 35 та кумуш ва 47 та бронза медаль соҳиби бўлишди.
Воҳада болалар спортини ривожлантириш борасидаги ишлар Соғлом бола йилида изчил давом эттирилади. Жорий йилда Урганч шаҳрида битта ёпиқ сузиш ҳавзаси, иккита спорт зали, Шовот, Янгиариқ туманларида болалар спорт мактаби, Шовот, Ҳазорасп, Хива, Гурлан, Янгиариқ туманларида эса янги спорт заллари бунёд этиш кўзда тутилган.
Албатта, беқиёс ғамхўрликлардан баҳраманд бўлиб, замонавий шарт-шароитларда таълим-тарбия олаётган, спорт билан шуғулланаётган ёшларимиз Ватан шуҳратини юксакларга кўтаришни ўз бурчлари, деб биладилар.

Ойбек РАҲИМОВ,

“Халқ сўзи” 28 январь, 2014 йил № 19 (5949)