Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БОЛАЛАР СПОРТИ ХОРАЗМДА ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
30.07.2012

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали 2012 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларни спортга жалб этиш борасида муаян ишларни амалга оширди.

Вилоятнинг 6 ойи давомида Урганч шаҳри ва барча туманларида мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг миллий ва оммавий турларидан 60 ортиқ мусобақалар ўтказилди. Бу мусобоқаларда 7558 нафар ёш спортчилар қатнашдилар. Улардан 2096 нафарини қизлар ташкил қилди.

Вилоят биринчилиги мусобақаларида 1804 ўқувчи қатнашди, шундан 770 нафарини қизлар ташкил қилди ва анъанавий байрам саналарига бағишлаб шаҳар ва туман марказларида хамда болалар спорти базаларида вояга етмаганлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Шу қаторда Республика масштабидаги ўтказилган 14 та тадбирда вилоятимизнинг 240 дан ортиқ  ёш спортчилари иштирок қилишди.

Бокс бўйича 12-15 февраль кунлари Урганчда ўтказилган Республика ёшлар турнирида вилоят жамоаси ғолиб бўлди. 15-20 февраль кунлари Ангренда ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Илҳом Қурбанов чемпион, Мардон Камолов кумуш медали соҳиби бўлди.

1-9 март кунлари бокс бўйича Магнитолорск шаҳрида 15 та давлат вакиллари иштирокидаги халқаро турнирда Шохруҳ Эркинов ўта оғир вазн тоифасида кумуш медал соҳиби бўлиб қайтди. 5-9 март кунлари Нукусда ўтказилган бокс бўйича Республика минтақавий мусобақада 1 олтин ва 7 та кумуш медал билан иштирокчиларимиз Республика финал босқичига лицензия олишди.

Яна шу шаҳарда 12-14 март кунлари “Баҳор маликалари-2012” Республика мусобақанинг минтақавий босқичида хоразмликлар 13 та совринли ўринни эгаллашга эришдилар.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 8-март - гўзаллик ва нафосат айёми арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги спорт билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган қизларга Президент совғаси - 14255 комплект спорт кийимлари етказиб берилганлиги қизларимизнинг спорт билан янада фаол шуғулланишларига рағбат бўлди.

Республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 458,8 млн. сўмлик турли спорт анжомлари вилоятимиздаги болалар иншоатлари учун ажратилиб берилди.

6-8 апрель кунлари дзю-до бўйича ёшлар ўртасида Урганч шаҳрида ўтказилган Республика биринчилигида Хоразм ёшларидан ўғил болалар ўртасида Ўразметов Акбар ҳамда  Рахимов Мирза, қизлар ўртасида Йўлдашева Кумуш, Султанова Гулноза, Нурметова Турсунпошшалар олтин медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Хоразм вилояти 1-ўрин, Самарқанд вилояти 2-ўрин, Чирчиқ шаҳри 3-ўринларни эгаллашди.

23-27 май кунлари Навоий вилоятида бўлиб ўтган “Умид ниҳоллари-2012” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичида ёшларимиз муносиб иштирок қилишиб, кураш бўйича Азамат Матяқубов олтин, енгил атлетика бўйича Нодирбек Нариманов кумуш, ҳамда Музаффар Раҳимов, Элбек Йўлдашев, Сабоҳат Жумабаева, Азиза Эшметова, Нодирбек Яқуббаевич, Лола Мусаевалар бронза медалларини эгаллашиб қайтишди.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиалининг 2012 йил манзилли дастури асосида ўқувчилар (вояга етмаганлар) машғулотлари ва дарсдан кейинги пайтларида жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари билан шуғулланишлари учун вилоятимизда 8 та болалар спорти объектлари бунёд этиш инвестиция дастурига киритилган. Шулардан 5 та мактабларга спорт зал, 1 та янгидан мусиқа ва санъат мактабини қуриш, 1 та мусиқа ва санъат мактабини реконструкцияси, 1 та ёпиқ турдаги янги бассейини киритилган.

Юқорида кўрсатилган 8 та болалар спорти объектларига йилнинг ўтган 6 ойи мабойнида 3407,7 млн. сўм молиялаштирилиб, ушбу кунгача 4080,2 млн. сўмлик яъни жадвалга нисбатан 96,8 фоиз ишлар бажарилган. Бу объектларни ўз вақтида, сифатли қилиб барпо этиш ва фойдаланишга топшириш учун барча шароитлар ва имкониятлар етарли.