Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БОШЛAHҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ - ЮКСАК ПОҒОНАГА
11.10.2015

Вилоят хокими П.Бобожонов Ўзбекистан Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунининг 2-боб 12, 13, 14 ва 15-моддаларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, ёшларга ўқув муассасаларида олиб бориладиган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ишлари орқали конституциявий ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашни, Ўзбекистан Республикасинииг “Мудофаа тўғрисида”ги, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунларини билишни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари низомлари ва вазифаларини англашни, зарурий ҳарбий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлишлари, жисмоний чиниқишлари, фуқаролар муҳофазаси ва тиббий билим асосларини ўзлаштиришларини назарда тутган ҳолда 2015-2016 ўқув йилида бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида қарор қабул қилди.
Туманлар ва Урганч шаҳар хокимликларига 2015-2016 ўқув йилида чақирувга қадар бошлангич тайёргарлик ишлари ўқитиладиган ўқув муассасаларида ўқувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўйича ўқув жараёнлари самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар учун зарурий моддий-техника базасини яратиб бериш, ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигига, даволаш-соғломлаштириш ишларига, ёшлар-ни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш топширилди.
Вилоят ўрта маҳсус касб-ҳунар таълими бошқармаси зиммасига вилоят мудофаа ишлари бошқармаси билан биргаликда ўз тасарруфидаги ўқув муассасаларида чақирувга қадар тайёргарлик фани ўқитувчиларини ҳарбий унвонга эга бўлган олий маълумотли мутахассис ўқитувчилар билан таъминлаш ҳамда уларнинг касбий малакалари доимий равишда ошириб борилишини, ҳарбий хизматга чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши ва бажарилишини, ёшларни ўқитиш сифати ва самарадорлиги оширилишини, ўқувчиларнинг машғулотларда тўлиқ қатнашишлари ҳамда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари билан ўтказиладиган бир, уч ва беш кунлик методик йиғинларда фаол иштирок этишини таъминлаш вазифалари юклатилди.
Вилоят мудофаа ишлари бошқармасига мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят Кенгаши ва “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши билан биргаликда ёшларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги бўйича “Шункорлар” ҳарбий спорт мусобақасини ташкил қилиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, ҳарбий хизматга ва олий ҳарбий билим юртларига киришга, уларнинг тайёргарлик даражасини оширишга доир комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш мажбурияти юкланди.
Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, “Хоразм” телерадиокомпанияси, “Хоразм хақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига ўқув муассасаларида ҳарбий хизматга чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани бўйича ёшларга таълим-тарбия беришнинг сифати ва самарадорлиги оширилиши, иқтидорли ёшларга ўз салоҳиятини намоён қилишлари учун зарурий шарт-шароитлар яратилиши масалаларини кенг ёритиш тавсия этилди.
“Хоразм ҳақиқати” 2015 йил 14 октябрь №82 (19220)