Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БОЗОРЛАРИМИЗ ТЎКИН, МАҲСУЛОТЛАР АРЗОН
23.12.2014

Бугун айни қиш фасли бўлсада бозорларимиз расталарида мўл-кўл қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўриб кўзингиз қувнайди. Йил бўйи қилинган фидойи меҳнат натижасида боғларда сархил мевалар ғарқ бўлиб, пишиб, мўл ҳосил олинди. Полиз маҳсулотлари ҳам ўтган йилгига нисбатан кўп етиштирилди.

Урганч деҳқон бозори расталарида қип-қизил олмалар, анорлар, нашвати-ю беҳилар ҳозиргина боғдан узилиб келтирилгандай. Узумнинг бир донасини татиб кўрсангиз ширасидан яйраб кетасиз...
Сабзи, пиёз, картошка, карам ... хуллас полиз маҳсулотлари ҳам харидорни ўзига чорламоқда.
- Ўғлимни уйлантиряпман. Тўй учун бир қоп сабзи олдим. Мана қаранг, сапсариқ ялтираб, шираси ҳам чиқиб турибди. Бир килосини 350 сўмдан олдим, - дейди ўзини шифокор, дея таништирган Абдулла Ботиров.
-  Ловия, мош солинган суюқ овқатларни оиламиз билан хуш кўриб истеъмол қиламиз. Уларнинг баҳоси ҳам қиммат эмас, - дейди Елена Ким. Хуллас, Урганч деҳқон бозорининг барча қулайликлар яратилган расталаридаги тўкинликка, ширин-шакар мева- сабзавотларга чет элдан келган сайёҳлар ҳам ҳавас, хайрат, қувонч билан боқишади.
Расталар оралаб бозорнинг ёпиқ павильонига кирар экансиз, бу ерда сут, гўшт, тухум маҳсулотлари ва турли ширинликлар, хуллас, кундалик турмуш учун зарур бўлган барча нарсалар мухайё. Қаторасига қўйилган расталардаги гўшт нархи 20 минг сўм. Қассобларнинг қўли-қўлига тегмайди.
- Мана, бир ойдан ошдики, шу ерга келиб, гўшт харид қилмоқдамиз. Нархи бизни қониқтиради, гўшт тоза ва ундан тайёрланаётган таомлар ҳам мазали, - дейди Султонбой Аҳмедов, Ҳусинбой Отаевлар.
- Асалнинг бир килосини ўн бир минг сўмдан олдим. Ҳидига қаранг, иштаҳангизни очади. Киш кунлари, лимон иккаласини аралаштириб ичсангиз ҳеч шамолламайсиз, - дейди хонқалик Отаназар Собиров.
Ҳа, бозордаги мўл-кўлчилик ва нархларнинг арзонлигидан барча мамнун. Айниқса Янги йил байрами арафасида бозор ҳудудида янги йил ўйинчоқлари, совғабоп буюмлар, арчаларнинг сотилиши ҳам йўлга қўйилган. Ҳаридор, сотувчи учун қулайликлар яратилган. Тинч, осуда замонда умргузаронлик қилаётган элдошларимиз 2015 йилни кўтаринки руҳда кутиб олмоқдалар.

 “Хоразм хақиқати” 2014 йил 20 декабрь № 101 (19135)