Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БУНЁДКОРЛИК МАНЗАРАЛАРИ
26.08.2016

БУНЁДКОРЛИК МАНЗАРАЛАРИ

 

Истиқлол халқимизнинг янгиланиш, бунёдкорлик завқи билан яшашга ўргатди. Тафаккуримиз, дунёқарашимиз тубдан ўзгарди. Муҳими, машаққатли кунлар ортда қолди. Бундан чиқарилган сабоқлар, хулосалар ҳар биримизни мустақилликни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга ундайди.

               

 

ФАХР

 

Кейинги йилларда Хоразм вило­яти шаҳару қишлоқлари ҳавас қилгулик даражада кўркам қиёфа касб этиб, чиройига чирой қўшилди, десак, муболаға эмас. Айниқса, воҳа марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари кишини ҳайратга солади. Президентимиз томонидан 2012 йил 6 декабрда имзоланган "Хоразм вилоятининг ободончилик ва аҳоли сув таъминотини тубдан яхшилаш, Урганч шаҳар бош режасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида рўёбга чиқарилаётган бунёдкорлик лойиҳалари яққол бўй кўрсатмоқда.

 

Урганчнинг бундан 25 — 30 йил олдинги манзарасини яхши эслайман, — дейди "Бунёдкор” масъулияти чекланган жамияти бош муҳандиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи Тўра Полвонов. — Тартибсиз қурилган кўримсиз бинолар, пастқам иморатлар, тор кўчалар... Айниқса, ёз ойларида бу ерда салқинлашга тузукроқ жой топилмасди. Воҳамиз иқлим шароитига мос манзарали дарахтлар экиш, фавворалар барпо этишга эътибор берилмаган. Вилоят бағрида шунча осориатиқалар жойлашганига қарамай, сайёҳлар мазмунли ҳордиқ чиқарадиган битта арзирли меҳмонхона бўлмаганига нима дейсиз?! Бошқа қулайлигу имкониятлар, инфратузилма иншоотлари ҳақида гапиришнинг ўзи ортиқча. Мана, бугун шаҳримиз гўзаллигига боқинг! Кўриб, кўзингиз қувонади, дилингиз яйрайди. Ҳар маҳалла, ҳар мавзеда ўзгариш. 2013 — 2017 йилларга муўлжалланган дастурга мувофиқ, ўтган давр мобайнида Хоразмда 1 триллион 300 миллиард сўмлик қурилиш юмушлари бажарилибди. Бу рақамлар, авваламбор, шаҳардаги янгиланишлар салмоғидан далолат беради, албатта.

 

 

Ободлик шукуҳи

 

Урганчшаҳринингмарказиймайдони — энггавжум, энгтароватлиманзилларданбири. БуердаулуғбобокалонимизМуҳаммад ибн МусоХоразмийҳайкалисавлат тўкибтурибди. Улкансоатминорасиэсаҳудуднингтурли нуқталаридан кўзгаташланади. Маънавият тарғиботмаркази, "Ўзсаноатқурилишбанк”нингХоразмминтақавийфилиали, вилоятҳокимлигибиноси, Огаҳийномидагивилояттеатриҳамда бошқа иморатлархиёбонатрофидаяхлитансамблниташкилэтган.

 

- Дам олиш кунлари невараларим билан шу ерга келаман, — дей­ди майдонда сайр қилиб юрган нуроний отахон, уруш ва меҳнат фахрийси Оллаберган Бобожонов. — Бу маскан ҳамиша зиёратчилар билан гавжум. Улар орасида қадрдонларимни учратсам, албатта, суҳбатлашиб, бугунги дориламон кунларимизга шукроналар айтамиз. Ёнимизда бахтиёр униб-ўсаётган фарзандларимиз, невараларимиз иқболини кўриб, беихтиёр қалбимиз қувончга тўлади.

 

Урганч халқароаэропорти — шаҳарнинграмзийдарвозаси. Буергаҳар кунидунёнингтурли нуқталариданҳаволайнерларикелибқўнади.Ўз навбатида, худди шу манзилданреспубликамизмарка­зийшаҳарлариҳамдатурли мам-лакатларгапарвозларамалгаоширилмоқда. Кейингийиллардааэропортда 60,3 миллиард сўмликбунёдкорликишлариолибборилди. Унингмайдониниободонлаштиришга 4,4 миллиард сўммаблағ йўналтирилди. Шу орқали Хоразмсайёҳлик салоҳиятиниюксалтиришучунянада мустаҳкампойдеворяратилди.

 

Бундай ободлик ва замонавий қулайликларни шаҳарнинг муҳташам темир йўл вокзалида ҳам учратасиз. Айни пайтда бу ерда кунига 2 минг нафардан ортиқ йўловчига жаҳон стандардлари даражасида хизмат кўрсатиляпти.

 

Қисқаси, шаҳарнинг ҳар икки дарвозасидан қадимий ва навқирон воҳага қадам қўйган киши борки, аввало, Хоразмий кўчаси бўйлаб ўтар экан, кундузи қуёш нурида, оқшомда тунги чироқлар ёғдусида жилоланувчи гўзалликка ошно бўлади. Қарийб 4 километрлик ушбу кўчанинг икки ёқасида бири-биридан кўркам бино ва иморатлар — миллий ҳамда замонавий меъморчилик анъаналари асосида қурилган тўрт-беш қаватли тураржойлар, меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш мажмуалари, ижтимоий соҳа объектлари қад ростлаган.

 

ТошкентахбороттехнологиялариуниверситетиУрганчфилиалиҳамдаУрганчолимпиязахиралари спорт коллежи биноларианашуларжумласидандир. Мазкуртаълимдаргоҳларидаумумийқиймати 25 милли­ард сўмликданортиққурилиш-реконструкция ишларибажарилди. Натижадафилиалнингянгибиноси ва 160 ўринлитураржой барпо этилди. Коллежнингўқувблокларитаъмирланиб, ошхонаҳамдаиккита спортзалиқурилди.

 

Ушбу филиалга ташриф буюрсангиз, бу ердан ўзгача таассурот олишингиз, шубҳасиз. Чунки мазкур даргоҳдаги ўқитиш жараёни энг тараққий топган мамлакатлар олий таълим муассасаларидаги шарт-шароитларни эслатади. Ўқув ва машғулот хоналари, лабораториялар илғор технологиялар билан жиҳозланган. Талабаларнинг фаоллик даражасини электрон қурилмалар назорат ҳамда мониторинг қилиб боради. Интерактив воситалар — янгиликка интилувчан ва изланувчан йигит-кизлар ихтиёрида.

 

 - Ёш дастурчилар клуби аъзосиман, — дейди талаба Усмон Зарипов. — Ҳозирданоқ корхона ҳамда ташкилотлар буюртмаларини         уларнинг талаб ва таклифлари асосида бажариб беряпмиз. Энг му­ҳими, ўзим севган, ўзим танлаган   касбни мукаммал эгаллашим учун университетимизда барча имконият       яратилган. Келгусида жонажон Ўзбекистонимиз шону шуҳратини дунёга кенг ёйишга ҳиccaқўшиш учун билим ва салоҳиятимни ишга соламан.

 

Мардона Аитова — Урганчолимпиязахиралари спорт коллежинингтажрибалимураббийлариданбири.У стол тенниси бўйича ёшларгасабоқ беради. Шогирдлари орасида бир қатор нуфузли мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари бор.

 

 - Ёшларимизнинг Ватангабўлган муҳаббатидан ғурурланибкетаман, — дейди М. Аитова. — Ғолибликка бўлган кучли иштиёқ манбаи ҳам шу. Айни сабабдан шогирдларим қиёфаси, улар эришаётган натижалар мисолида Ўзбекистонимиз келажаги ишончли қўлларда эканлигига, заминимиздан ҳалияна кўплаб чемпионлар етишиб чиқишига ишончим ортади.

 

Файзли маскан таровати

 

Халқимиз азалдан обиҳаёт манбаларини кўз қорачиғидек асраб- авайлаб келади. Шунга қарамай, ҳавзалар қирғоқларини мустаҳкамлаш, теварак-атрофини ободонлаштириш катта машаққат талаб этади ган юмуш ҳисобланган. Урганчнинг Шовот канали ҳам худди шундай фикрни айтиш мумкин.

 

Тарихий манбаларда ёзилишича, иншоат 1681 йилда барпо қилинган. Ўша давр солномачилари мазкур санани "Пурфайз” сўзи замирига яширишган. Яни ана шу калом ҳарфлар абжад ҳисоби бўйича ўқилганида, канал қазилган сана муддати аён бўлади. Аммо Шовот ҳамда унинг ён-атрофлари мустақиллик шарофати билан файзли гўшага айланди. Бунинг учун қарийб бир йил давомида катта ҳажимдаги бунёдкорлик ишлари бажарилди. Сув йўли қирғоқлари бетонлаштирилиб, мустаҳкамланди. Теварак-атрофида боғ-роғлар, оромгоҳлар, хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилди. Натижада Шовотнинг икки ёқаси бўйлаб деярли 15 километр масофада сайр қилиш учун мўлжалланган уйлар барпо этилди.Унинг ўзанида доимий акватория ҳосил қилиш мақсадида гидроиншоот қурилиб, 7,3 километр узунликдаги ёпиқ-ётиқ дренаж тизими яратилди.

 

 - Ҳар куни тонгда, оқшомда ана шу канал бўйини сайр қилиб, дарддан фориғ бўлган беморларни биламан, — дейди шифокор Комилжон Машарипов. — Чунки бу ердаги бетакрор гўзалликдан баҳра олиб, кайфиятингиз кўтарилади, завқингиз ошади, чарчоқларингиз унутилади. Руҳан тетик бўласиз. Ахир буларнинг барчаси саломатлик учун кони фойда!

 

Қисқа муддатда навқирон авлод вакилларининг севимли масканига айланган боғ-мажмуалар, ёдгорликлар, оромгоҳлар таровати ҳамўзини кенг намоён қилмоқда.

 

 - Мамлакатимизда юз бераётган бунёдкорлик ва янгиланишлар йигит-қизлар қалбига Ватанга муҳаббат туйғуларини жо этмоқда, уларга илҳом бағишлаяпти, — дейди "Камолот” ЁИҲ Урганч шаҳар кенгаши раиси Иброҳим Ўринов. — Улар турли фестиваллар, сайиллар, кўргазмаларда доим фаол қатнашадилар, спорт мусобақалари ҳамда билимлар беллашувларида ғолибликни қўлга киритиб келишмоқда. Айниқса, ёш ижодкорларнинг кўрик- танловлари чинакам санъат байрамига айланиб кетади.

 

Янги бунёд қилинган "Ёшлик” шаҳарчаси бугун каттаю кичикнинг фахрига айланган, десак, асло муболаға эмас. Ундаги спорт мажмуаситаркибиданёпиқсувҳавзасива спорт манежи, гимнастика зали, 2 та спорт залиҳамда очиқфутбол майдониўринолган. 60 миллиард сўмданзиёдмаблағэвазигақурилган, 9,17 гектар майдонниэгаллаганмазкурмасканниўзига хос "Олимпия шаҳарчаси”гакиёслашмумкин. Мутахассисларнингтаъкидлашича, буердаспортнинг 22 та тури бўйичайирик халқаромусобақаларниўтказишучунбарчаимко­ниятмавжуд. Шаҳардагиянабирмуҳташаминшоот — 12 минг 500 томошабинга мўлжаллабреконструкцияданчиқарилганмарказий стадион спортчиларучуняратилаётганшарт-шароитларниянадакенгайтирди.

 

Албатта, мустақил тараққиёт йиллари — тарих олдида кўз очиб юмгунчалик фурсат. Бироқ ана шу қисқа вақт давомида халқимиз ҳаётида юз берган улкан ўзгаришлар, асрларга татигулик ютуқлар ҳар қанча фахрланишга арзийди. Муҳими, кўнгиллардан бошланган ободлик шаҳару қишлоқларимиз қиёфасида ўз аксини топмоқда. Бунга табора гуллаб-яшнаб бораётган Урганч шаҳри ми­солида яна бир карра амин бўлиш мумкин.

 

 

Сотим АВАЗ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

"Халқ сўзи” газетаси,

2016 йил 20 август, №162