Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БУНЁДКОРЛИК, ШИЖОАТ, ИСТИҚБОЛ
03.10.2013

Бугун буюк бобокалонларимиз ватани, кўҳна тамаддун бешикларидан бўлган Хоразм вилоятининг ҳар бир гўшасида кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилаётир. Истиқлолнинг ҳар бир куни воҳа ҳаётини мунаввар ва муаззам айламоқда.
Умуман, ҳудудда олиб борилган эзгу ишларни санаб адоғига етиш мушкул. Биргина азим Амударё устига қурилган “Мискин — Тошсақа” темир йўл ва автомобиль кўприги, шунингдек, “Урганч — Беруний” йўналишида барпо этилган дарё кўпригининг воҳа аҳлининг фаровон ҳаётида, вилоят ривожида тутган ўрни ниҳоятда беқиёс.
Айниқса, кейинги йилларда вилоят маркази Урганч шаҳри бутунлай замонавий қиёфа касб этаяпти. Янгидан бунёд этилган шаҳарнинг бош майдони, чин маънода, Истиқлол кўзгуси бўлди, десак, асло муболаға эмас. Бу муҳташам, яшилликка бурканган, кўркам майдон дилларга хушнудлик бағишламоқда.
Шаҳардаги улуғ аллома Хоразмий номи билан аталувчи кўчада қад ростлаган муҳташам 12 та кўп қаватли тураржой, 10 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш муассасаси, 3 та 25 ўринлик меҳмонхона, 4 та замонавий супермаркет, 38 та сервис ҳамда хизмат кўрсатиш маскани шаҳар кўркига кўрк бўлиб қўшилди.
Шаҳарда амалга оширилаётган мислсиз бунёдкорлик ишлари чинакам ободлик, фаровонлик, юксак орзу-умидлар, фахру ифтихор рамзига ҳам айланди гўё.
Шу ўринда "Урганч" халқаро аэропорти ҳақида тўхталиш ўринли. Замонавий ҳаво кемаларини қабул қилиш, парвозини таъминлаш учун барча шарт-шароит ҳамда имкониятларга эга аэропорт кечаю кундуз халқаро андозалар даражасида хизмат қилишга мунтазир. Бугунги кунда аэропортдан бир неча халқаро йўналишда бевосита ҳамда чартер рейслар йўлга қўйилган. Аэропорт терминали хизмати юқори даражада.
Ўтган йилнинг охирларида ишга туширилган, юксак қурувчилик маданияти, нозик дид ва юқори меьморчилик андозаларида барпо этилган “Урганч” темир йўл вокзали эса йўловчиларга аъло даражада хизмат кўрсатмокда. Вокзалда янги перрон, очиқ ёзги павильон қурилди. Унинг олдида кўркам хиёбон, фаввора, чиптахона, маъмурий бино, автомобиллар бекати барпо этилди. Вокзал бир вақтнинг ўзида 500, кунига 2000 нафардан,ортиқ йўловчига намунали хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлди.
Ҳудуд қадимий воҳа руҳияти, улуғ бобокалонларимизнинг шону шавкати тимсолларини, халқимиз орзу-умиди ва ишончини, мустақиллик саодатини, ободлик ва кўркамлик, замонавийлик намунасини яққол акс эттиради. Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг янги ўқув биноси ҳам шаҳар кўркини янада оширди. Марказдаги "Ёшлар кўли"да шаҳар аҳли, хусусан, ёшлар учун оромгоҳ ташкил этилди.
Хозир шаҳардан оқиб ўтувчи Шовот каналини таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмокда. Унинг иккала қирғоғида 14,6 километрлик масофада манзарали дарахтлар экилиб, аҳоли ва сайёҳлар учун дам олиш масканлари барпо этилаяпти. Умуман олганда, айни пайтгача Урганч шаҳрида 424 та объектда курилиш-монтаж ишлари бажарилди. Урганчнинг "Ёшлик" шаҳарчасида ҳам ёшлар учун янги спорт иншоотлари, 101 икки қаватли уйларни қуриш бўйича ишлар давом этмоқда. Марказий деҳқон бозори атрофида 140 ўринли савдо комплекси қурилиши якунланаяпти.
— Шу кунларда нафақат Урганч шаҳрини, балки бутун Хоразмни улкан бунёдкорлик майдонига ўхшатиш мумкин, — дейди "Маҳалла хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси Қурбонбой Дўстматов. — Ҳар бир қишлокда, маҳаллада замонавий корхоналар, янги турар - жойлар, равон йўллар ва кўприклар, мактаб, лицей ва коллежлар, янги боғлар, гўзал меҳмонхоналар барпо этилмокда. Муҳими, одамларда юрт тараққиётига даҳлдорлик туйғуси шаклланаётир. Барча жабҳалардаги юксалишлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида ўз аксини топаётгани ютуқпар омили бўлмокда. Пировардида ҳар бир хонадонда файзу барака, осойишталик ҳукм сураяпти. Оддий мисол, бугун ўзимизда ишлаб чиқарилган енгил автомобиль кириб бормаган хонадон деярли қолмади. Бу ҳам фаровон турмушимизнинг бир белгиси эмасми?
Президентимиз ташаббуси билан ўтган йили Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилган тўртта муҳим дастур қабул қилинди. Мазкур дастурлар асосида 2013-2017 йилларда жами 3 триллион сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда ушбу дастурларда белгиланган ишлар жадал давом эттирилаяпти. Масалан, вилоятда туризмни ривожлантириш дастурига асосан, 119 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, шу бугунгача 26 та лойиҳа якунига етказилди.