Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



БУЮК ЭЛДОШИМИЗГА ЭҲТИРОМ
22.12.2014

Ўзбек мумтоз адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган атоқли шоир, моҳир таржимон Мухаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллуди куни муносабати билан вилоятимиз бўйлаб “Огаҳийхонлик кунлари” давом этмоқда.

17 декабрь куни шоир туғилган Хива туманидаги Эски Қиёт қишлоғи байрамона либосга бурканди. Маҳалла, таълим муассасаларида Огаҳийнинг таваллуди куни муносабати билан анжуманлар, маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Шу куни бир гуруҳ таниқли адабиёт, санъат,илм-фан намояндалари, кенг жамоатчилик вакиллари буюк сиймо ва унинг тоғаси, устози Мунис Хоразмий мангу макон топган Шайх Мавлонбобо қабристонидаги мақбарасини зиёрат қилишди. Уларнинг руҳи покларига Қуръон тиловат қилииди. Шундан сўнг қишлоқда шоир номида барпо этилган кўркам боғ тўридаги уй-музейни томоша қилишди. Бу ерда шоирнинг қўлёзмалари, тошбосмада чоп этилган китоблари, таникли мўйқалам усталари томонидан ишланган суратлари ва шу каби асори-атиқалар, янги маълумотлар билан танишишди.
Бу ерда ўтказилган адабий -бадиий тадбирда вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари Ш.Маткаримов вилоятда ҳар йили буюк шоирнинг таваллуди куни муносабати билан декабрь ойидан бошлаб давом этадиган ва анъанага айланган Огаҳийхонлик кунлари маънавият шодиёналарига айланиб кетишини фахр билан тилга олди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими масъул котиби Гавхар Ибодуллаева, таниқли шоир, драматург, адиб Комил Аваз, олима Мадина Матёқубова, УрДУ ўқитувчиси,  филология  фанлари номзоди Абдулла Ўрозбоевлар Огаҳий ва Хоразм адабий муҳити, шоир асарларининг тарбиявий хусусиятлари, Огаҳийнинг Хоразмда тарихнависликка қўшган бебаҳо ҳиссаси, таржимонлик маҳорати, шоир ижоди ва ҳаётига бағишлаб нашр этилган бадиий ва илмий китоблар хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Хива тумани “Нуроний” жамғармаси раиси, шоир уй-музейини барпо этиш ташаббускорларидан бири Отаназар Пирназаров Огаҳий бобомиз шарафига кўрсатилаётган эҳтиром учун Юртбошимиз, ҳукуматимизга, вилоят ва туман ҳокимликларига миннатдорчилик билдирди.
Огаҳий ҳайкали пойида таниқли ижодкорлар ва ёш шеърият ихлосмандлари иштирокида мушоира бўлди. Соз ва суҳбатларда шоирнинг бой адабий мероси ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилди. Вилоят Огаҳий жамғармаси томонидан нашр этилган “Огаҳий ҳаёти ва ижоди солномаси” тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича  ёрдамчиси  Ш.Яхшибоев улуғ бобомиз бебаҳо маънавии мероси бугунги авлод вакилларининг гўзал фазилатлар эгаси бўлиб вояга етишида алоҳида аҳамиятга эга эканлиги хусусида гапирди.
“Огаҳийхонлик” тадбири Урганч шаҳридаги шоир номига қўйилган муҳташам Огаҳий  номли театрда давом этди. Бу ерда Огаҳий ижодига мансуб баҳри-байт айтишувлари, ғазаллари асосида ижро қилинган қўшиқлари баралла жаранглаб, барчага хуш кайфият бағишлади.
Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниёзова қатнашди ва сўзга чиқди.
“Огаҳийхонлик кунлари” вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.


 “Хоразм хақиқати” 2014 йил 20 декабрь № 101 (19135)