Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Буюк Ипак йўлидаги жавоҳир
31.10.2013

Яқинда "Ипак йўлидаги туризм" ўн тўққизинчи Тошкент халқаро сайёқлик ярмаркаси зўр муваффақият билан ўтказилди. "Ўзбектуризм" миллий компанияси ва "Буюк Ипак йўли" реклама агентлиги томонидан БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти кўмагида ташкил этилган мазкур нуфузли тадбирда мамлакатимизнинг туризм  салоҳияти кенг намойиш қилинди.    
Жаҳон цивилизациясининг бешикларидан бири бўлган юртимиз дунё сайёҳлари эътиборини йилдан-йилга кўпроқ жалб этмокда. Бу, Президентимиз раҳнамолигида туризмни ривожлантириш, хусусан, унинг муҳим таркибий қисми бўлган меҳмонхона индустрияси, транспорт-коммуникация тизими, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини замон талаблари даражасида такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасидир.
— Хоразм воҳаси ҳам ўзининг кўп асрлик тарихи, бебаҳо маданий мероси билан жаҳонга маълуму машҳур, — дейди "Ўзбектуризм" Миллий компанияси Хоразм вилояти минтақавий бўлими раҳбари Одилбек Раҳимов. — Бугунги кунда вилоятда сайёҳликни, айниқса, ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бунда Президентимизнинг шу йил 20 мартдаги "2013 — 2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарори муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир. Ушбу ҳужжатларда соҳа инфратузилмасини янада яхшилаш, миллий туристик хизматларни ички ва халқаро сайёҳлик бозорларига таклиф этиш, сайёҳлик объектларини таъмирлаш, ободонлаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш каби ўта муҳим вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган.
Вилоятда туризмни ривожлантириш дастурига асосан, 2013 — 2015 йилларда жами 173,5 миллиард сўмлик 192 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Дастур доирасида 27 та меҳмонхона янгидан курилади, 3 та бино меҳмонхонага айлантирилади. Натижада меҳмонхоналар сони 57 тага етади. Белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилиши билан 20 дан ортиқ янги турдаги туристик хизматлар ташкил қилинади. Буларнинг барчаси хорижлик сайёҳлар сонини ҳозиргига нисбатан 1,7, туристик хизматлар ҳажмини 4,9, туристик хизматлар экспортини эса 3,8 баробарга ошириш имконини беради.
Бугунги кунда Хоразмда 38 та сайёҳлик ташкилоти, 9 та туроператор фаолият олиб бормоқда. Юртимиздаги ва хориждаги 20 дан зиёд сайёҳлик ташкилотлари билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Воҳадаги сайёҳлик ташкилотлари анъанавий "Ипак йўлидаги туризм" Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида доимо фаол қатнашиб, Хоразмнинг туристик салоҳиятини кенг намойиш этмокдалар. Вилоятнинг қадимий обидалари, маданий ёдгорликлари, бетакрор табиатини тарғиб қилишда, сайёҳлар   Ҳозирги кунда вилоятда 255 тадан ортиқ сайёҳлик объектлари мавжуд бўлиб, уларнинг юзга яқини сайёҳлик йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган. Деярли минг йиллик тарихни ўзида жамлаган Ичан қалъа, тобора обод бўлиб бораётган Урганч шаҳридаги замонавий объектлар сайёҳларда катта таассурот қолдираяпти. Сайёҳлик ташкилотлари ва меҳмонхоналарнинг интернет сайтларида Хоразмдаги қадамжолар, қадимий обидалар, унинг табиати ва меҳмонхона хизмати ҳақида хорижий тилларда маълумотлар жойлаштирилган. Масалан, вилоятнинг бу борадаги имкониятларини кенг тарғиб қилиш мақсадида  www.visitxorezm.uz сайти яратилган.
Сайёҳларга янги сайёҳлик йўналишлари такдим қилиш мақсадида ҳозир тарихчи ва археолог олимлар билан ҳамкорликда "Антик Хоразм" сайёҳпик йўналиши ишлаб чиқилди. Бу йўналиш вилоятдаги Ҳазорасп қалъаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли ҳамда Элликқалъа туманларидаги ўнлаб қадимий қалъа ёдгорликларини ўз ичига олади.
Шунингдек, Хива туманидаги қадимий "Боғишамол" ёзги боғида меҳмонлар ташриф буюриши учун мўлжалланган маскан яратилди. Мазкур тумандаги "Чодира боғ", "Хива қоракўл" фермер хўжаликлари, Эшонравот кўли, Боғот туманидаги Қалъажиқ қальа, Урганч туманидаги "Улли ҳавли" обьектларида сайёҳлик йўналишлари ташкил этиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмокда. Янгибозор, Боғот, Шовот, Урганч туманларида, Амударё бўйларида экотуризм ривожлантирилаяпти.

Ойбек РАҲИМОВ, «Халқ сўзи» мухбири.
“Халқ сўзи”, 30 оқтябр. 2013 йил № 212 (5886)