Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Чиройидан кўзлар қувнайди
10.07.2013

Шу кунларда юртимизда Мустақиллигимизнинг 22 йиллигини муносиб кутиб олиш учун тараддуд ҳар қачонгидан ҳам қизимоқда. Бугун воҳамиз маркази Урганч шаҳрига борадиган бўлсак, кеча кўрган манзаранинг буткул янгиланаётганлигига кўзимиз тушади. Нафақат ал-Хоразмий кўчасида, балки шаҳарнинг барча жойида ҳам катта ҳажмдаги яратувчанликлар, бунёдкорликларнинг жадал давом этаётганлигини кўриб, қалбимизда ғурур ҳисси пайдо бўлади. Ҳа, бу бизнинг кўҳна ва навқирон воҳамиз, деб ғурурланиб кетамиз.


Дунёга буюк донишмандларни берган Хоразм заминининг гуллаб-яшнаб бораётганлигида Президентимизнинг алоҳида эътибори, ғамхўрлиги ва эҳтироми яққол кўриниб турибди. Бундай янгиланишлар нафақат Урганчда, балки вилоятнинг барча туманларида жадаллик билан олиб борилмоқда.
Биргина Гурлан туманидаги ўзгаришлардан нафақат кўзлар, кўнгиллар ҳам қувонади. Урганч-Гурлан йўли бўйлаб кириб келаверишда кўчанинг икки тарафида яқин кунларда тўрт қаватли уйларнинг қад кўтариши, бозорларнинг янгича услубда таъмирланиб, жиҳозланиши гўзалликка уйғун ҳолда шаклланади.
Қувонарлиси, мактабга олиб борадиган йўлларнинг таъмирланиб, равон ва текис бўлиб бораётганлигидан устозлару ўқувчилар ҳам мамнунлигини изҳор этишади. Туманимизда бўлаёттан бундай ободончиликни вилоятимиз, республикамиз миқёсида тасаввур қилар эканман, юрагим ҳаприқиб кетади. Ўқувчиларимиз Истиқлолнинг 22 йиллигини нафақат ўқишда, балки намунали хулқ ва ютуқлар билан қаршилашга ҳаракат қилишаётганлигидан фахрланаётганимни айтишни истардим. Чунки шу йилнинг май ойида пойтахтимиз Тошкентда бўлиб ўтган "Ўзлигингдан айланай, ўлкам" деб номланган танловда мактабимиз жамоаси фаол иштирок этиб, биринчи ўринни олиб қайтди.
Яқинда туманимиз истироҳат боғида "22 йиллигинг қутлуғ бўлсин, мустақил Ўзбекистон!" деб номланган театрлашган концерт дастурини намойиш этдик. Туманимиз фахрийлари, нафақага чиққан ўқитувчи-устозлар, ота-оналар дастурни қизиқиб томоша қилишаркан, ўқувчиларимиз истеъдодига ҳавас билан боқиб, уларнинг қобилиятларига юқори баҳо беришди.
Мактабимиз ўқувчилари билан яқинда азим Хива шаҳрига қилган саёҳатимиз эса таассуротларга ниҳоятда бой бўлди. Ота Дарвозадан кираверишда хорижлик сайёҳларнинг ҳайратли сўзларини эшитиб, қалбимиз фахр-ифтихорга тўлиб кетди. Сайёҳлар бизга она тилимизда "Гўзал бўлиб кетибди..." дейишди. Мен эса "Юртимизнинг гуллаб-яшнашини кўрасизлар ҳали, Ватанимизда шундай катта бунёдкорликлар қилиняптики, бу ўзгаришлар мамлакатимизнинг келажагини буюк қилиш борасида дадил қадамлардан биридир" дедим қувончга тўлиб. Чунки ўзбекона лутфнинг хорижлик меҳмон тилида жаранглашидан, уларнинг кўркамлигимизга юксак баҳо бераётганлигидан, ўзлигимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромларидан мамнун бўлдим.
Мусгақиллигимизнинг 22 йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларида биз ўқитувчилар ҳам фаол иштирок этаяпмиз. Ватанимизнинг янада кўркам ва обод бўлиши барчамизнинг саъй-ҳаракатимизга боғлиқ.
Анора МАҲМУДОВА,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
Гурлан туманидаги 5-мактаб директори.

Биржа 2013 йил 9 июль № 79 (1642)