Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЧОРАК АСР ОДИМЛАРИ: ХОРАЗМ
29.11.2016

 

ЧОРАК АСР ОДИМЛАРИ: ХОРАЗМ

 

Вилоят аҳолиси бир миллион 800 кишига яқин. Бу республика аҳолисининг 5,5 фоизини ташкил этади. Ҳудуди 6,1 минг гектар.

Мустақил ўзбек давлатчилигини қайта тиклаш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, юртимиз салоҳиятини ошириш, ёш авлодни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш ишига қўшган улкан ҳиссаси учун Хоразм вилояти 2003 йилда Ватанимизнинг юксак мукофоти – Жалолиддин Мангуберди ордени билан тақдирланган.

Истиқлол йилларида Хива шаҳрининг 2700, Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800, Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллиги жаҳон миқёсида кенг нишонланди. Хоразм Маъмун академияси қайта тикланди.

Хоразм инсоният цивилизациясига катта ҳисса қўшган қадимий диёрлардан бири. Эрамиздан аввалги VIII-VII асрлардаёқ Хоразмда кучли марказлашган давлат ва ривожланган суғориш тармоқлари мавжуд бўлган. Тарихчилар отаси Ҳередотнинг "Тарих” асарида ҳам Хоразм тилга олинади. Эрамиздан аввалги VI асрда ўрнатилган Беҳустун ёдгорлигида қадим хоразмликлар тасвирланган.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов, "Ўзбек давлатчилигининг тамал тошлари бундан 2700 йил муқаддам айнан Хоразмда қўйилган”, дея таъкидлаган эди.

Мутахассисларнинг фикрича муқаддас битик - зардуштийларнинг муқаддас китоби "Авесто” ҳам шу заминда яратилган. Ушбу ноёб битикда Хоразм "Хварризам” - "Қуёшли ўлка” деб қайд этилган. Унинг "Яшт” қисмида Хоразм "Минг ирмоқли дарё”, "Кўллар ва ўтлоқларга бой ўлка” сифатида мадҳ этилади.

Бу заминда жаҳонга машҳур Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, аз-Замахшарий, Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд, Абулғози Баҳодирхон, Мунис, Огаҳий, Феруз, Баёний ва Комил Хоразмий каби буюк зотлар дунёга келган.

Замонавий Хоразм иқтисодий жиҳатдан республикада ўзига хос ўринга эга. Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ижтимоий – иқтисодий, маънавий – маърифий ислоҳотлар боис янги – янги ишлаб чиқариш қувватлари, маданий-маърифий, спорт иншоатлари барпо этилмоқда. Шаҳар ва туман марказлари, қишлоқ ва маҳаллалар гулларга бурканиб, замонавий қиёфа касб этмоқда. Аҳоли даромадлари, турмуш фаровонлиги ошмоқда.

Айниқса Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 2012 йил октябрь ойида Хоразм вилоятига ташрифидан сўнг қабул қилинган қатор қарор ва давлат дастурлари ижроси вилоятнинг ижтимоий – иқтисодий тараққиётини янада тезлаштиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қарори аграр йўналишда бўлган вилоят халқ хўжалигидаги саноат улушини ошириш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий қилиш, янги иш ўринларини яратиш, турмуш фаравонлиги даражасини янада оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу муҳим ҳужжат қабул қилинганидан кейин ўтган даврда 300 млн. доллардан ортиқ инвестиция маблағлари ҳисобига янгидан тўрт юз ўттиздан зиёд ишлаб чиқариш қувватлари бунёд этилди.

Шу йўналишдаги энг катта лойиҳалардан бири "ЖМ Ўзбекистон” қўшма корхонасининг Хоразм вилоят филиали ташкил этилганлиги бўлди. Питнак шаҳридаги бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари қисқа вақтда реконструкция қилиниб, энг замонавий ишлаб чиқариш мажмуасига айлантирилди. Натижада бугун вилоятнинг энг чекка туманида "Дамас”, "Орландо” ва "Лабо” каби енгил автомашиналар ишлаб чиқарилмоқда. Бу тадбирнинг яна бир муҳим жиҳати ушбу корхона иш бошлагач автомобилларнинг эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш дастури асосида воҳада автомобиль эҳтиёт қисмлари тайёрлашга ихтисослашган қатор кичик ишлаб чиқариш қувватлари фаолият кўрсата бошлади.

Шунингдек, вилоятда анъанавий етакчи бўлган енгил саноат соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар рўй берди. Шовот, Боғот, Хазорасп ва Янгибозор туманларида янги тўқимачилик мажмуалари иш бошлади.

Яқинда яна бир корхона "Катқалъа текс”да энг замонавий пайпоқ тўқиш дастгоҳлари ўрнатилилиб, бу ерда йилига 70 миллион жуфт маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Кўрилаётган тадбирлар боис 2016 йил якуни билан вилоятда ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг 62 фоизи ёки 54 минг тоннадан зиёди ўзимизда қайта ишланади.

Иқтисодиётимиз тараққиётини таъминлаш, ишлаб чиқаришга янги техника ва технологиялар, замонавий ишланмаларни тадбиқ этишда қўшма корхоналарнинг алоҳида роли бор. Бугун вилоятда 34 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 15 таси ёки қарийб ярми охирги 5йил мобайнида илгари қўшма корхоналар мавжуд бўлмаган туманларда ташкил этилди. Бу барча ҳудудларнинг бир хил иқтисодий тараққиётини таъминлаши билан бирга янги иш ўринлари яратиб, энг чекка ҳудудларда яшаётган юртдошларимизни ҳам ижтимоий жиҳатдан пухта ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хитойлик ҳамкорлар билан Урганч шаҳрида замонавий гидравлик экскаваторлар, йўл қурилиши бульдозерларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган "УзХМЖ” қўшма корхонаси ишга туширилиши бу соҳадаги салмоқли лойиҳалардан бири бўлди. Бу ерда 200 га яқин янги иш ўринлари яратилди. КорхонанингМарказий Осиёда ягона эканлигини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур.

Мотоцикл ва мопедлар ишлаб чиқарувчи "Қўшкўпир техно сервис”, маиший совуткич ва музлаткич каби харидоргир товарлар етказиб бераётган "Янгиариқ импорт сервис” корхоналарида воҳа учун янги бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Натижада вилоят иқтисодиётида саноат улуши изчиллик билан ошмоқда. Охирги беш йилда бу кўрсаткич 7,9 фоиздан 15,2 фоизгача ёки қарйиб 2 баробарга ўсди.

Вилоятда экспорт салоҳияти охирги беш йилда 7,5 баробар кўпайгани ҳам эътиборга моликдир.

Иқтисодиётда кичик ва хусусий тадбиркорликнинг ролини ошириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мустақилликнинг илк кунлариданоқ давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бир деб эълон қилинган эди.

Ўтган даврда соҳанинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилди. Аниқ – пухта ишлаб чиқилган иқтисодий сиёсат, қулай инвестицион шароит, ишбилармонлар учун яратилган қатор имтиёзлар соҳа тараққиётини таъминламоқда. Ташаббускор кишилар мамлакатимизда кечаётган иқтисодий жараёнларнинг тобора фаол иштирокчисига айланмоқдалар.

Бугун вилоятда 11 мингга яқин кичик бизнес субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 5,3 мингтадан ошиги кейинги беш йилда ташкил этилган.

Ялпи ҳудудий маҳсулотда кичик ва хусусий тадбиркорлик улуши 74,1 фоизга, ҳудудий экспортда 42 фоизга ва аҳолининг меҳнат билан бандлигида 82,5 фоизга етганлиги юртимизда тадбиркор, ташаббускор кишиларга яратиб берилган қулай шароитларнинг натижасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг янада ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу йўналишдаги ишларимизни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Хоразм азалдан уста деҳқонлар, миришкорларюрти. Қишлоқдаги ислоҳотлар боис воҳада фермерлик кенг қулоч ёйди. Тупроқ унумдорлигини ошириш, мелиорация ва ирригация тизимларини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, кўп тармоқли фермерликни ривожлантириш, туманларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, уларда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, муқобил ёқилғи асосида иссиқхоналар ташкил этиш каби йўналишлардаги лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.

2011-2015 йилларда 123,5 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. 8,5 минг гектар ерни сув билан таъминлайдиган ирригация каналлари ва насос станциялари реконструкция қилинди.

Натижада ундирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми йилдан-йилга ортмоқда: 1991 йилга нисбатан дон етиштириш 3,8 баробарга, сабзавот 3,9; мева 5,8; узум 3,8; картошка 7,7 баробарга ўсганлиги фикримиз исботидир.

Бу йил ҳам ҳар йилгидек вилоятимиз деҳқон фермерлари қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштирдилар. Пилла, ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш бўйича имзоланган контрактация шартномалари муваваффақиятли адо этилди. Шунингдек, картошка, мева-сабзавот ва полиз экинларидан 1 миллион 131 минг тоннадан ортиқ ёки 2011 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп ҳосил олинди.

Охирги беш йилда аҳоли даромадлари 2 баробардан кўпроқ ўсди.

Вилоят иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришлар маҳалла, қишлоқ ва туманлар, шаҳарларимизда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш, янги – янги иншоотлар, маданий ва маиший объектлар бунёд этиш имкониятини яратмоқда.

Ўзбекистон Ресмубликаси Президентининг "Хоразм вилоятининг ободончилик ва аҳоли сув таъминотини тубдан яхшилаш, Урганч шаҳарининг Бош режасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори шу йўналишдаги ишларимизни янада ривожлантириш учун катта имкониятлар яратди. Қабул қилинган Дастур доирасида ўтган йиллар давомида 1 трлн. 300 млрд.сўмлик қурилиш - монтаж ишлари амалга оширилди. Шаҳар ва туман марказлари, қишлоқ ва маҳалларимиз кун сайин эмас, соат сайин ўзгармоқда.

Кечаётган янгиланишлар вилоятимиз маркази мисолида, айниқса, яққол кўринади. Юқорида эслатилган тарихий қарор эълон қилинганидан кейин ўз умрини яшаб бўлган турар жой, бино ва иншоотлар, бутун бошли массивлар бузиб олинди. Уларнинг ўрнида янгидан қад ростлаган объектлар бугун хоразмликларнинг фахрига айланди, десак ҳеч муболаға бўлмайди.

Хоразмнинг рамзий дарбозалари "Урганч” халқаро аэропорти ва Темир йўл вокзалини боғлаб турган Ал – Хоразмий кўчасидан юрилса вилоятдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг кўлами, сифати ва даражаси ҳақида тўла тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

Биргина ушбу шоҳкўчада 12 та 4 қаватли, ҳар бири 32 хонадондан иборат, биринчи қаватида савдо ва маиший кўрсатиш шахобчалари жойлашган турар жой бинолари, 4 та 3 қаватли савдо ва маиший хизмат объектлари бунёд этилди. ТАТУнинг Урганч филиалининг янги биноси, 160 ўринга мўлжалланган талабалар ётоқхонаси, ёш мутахассислар учун 32 қвартирали турар жой қурилди. "Алоқа банк” биноси қад ростлади. Ҳар бири 32 ўринли бўлган учта меҳмонхона, ўттизга яқин кўп қаватли тадбиркорлик объектлари шаҳар кўркига кўрк бўлиб қўшилди.

Булардан ташқари шаҳарда 15 та намунавий кўчалар барпо этилди. 56 та замонавий 4 ва 5 қаватли турар-жой бинолари ҳамда 100 дан ортиқ 2 қаватли коттеджлар қурилди.

"Туризм ва меҳмонхона хизмати” касб-ҳунар коллежи ва Урганч шаҳридаги 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари, нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиёда ҳам ноёб ҳисобланган "Ёшлик спорт мажмуаси” бунёд этилди.

Шаҳар инфратузилмасини янада тараққий эттириш, меъморий қиёфасини такомиллаштириш бўйича ишлар бундан кейин ҳам давом этади.

Қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш, уларни ободонлаштириш, одамларнинг яшаш шароитини яхшилаш, айниқса қишлоқ аҳолиси учун шаҳардагидан қолишмайдиган, намунавий лойиҳалардаги қулай уй-жойлар қуриш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. 2009-2016 йилларда вилоятнинг 158 та қишлоқ массивида ана шундай уйлардан 5171 таси, Урганч шаҳри ва туманларда ёш оилалар учун 288 та хонадондан иборат 6 та "Камолот” уйи қурилди.

Хоразм "Буюк ипак йўли”да жойлашган минг йиллик тарих, бой – маданий меросга эга қадимий ўлка. Вилоятда 18 та археология, 134 та архитектура, 66 та ҳайкалтарошлик санъати ёдгорликлари, 40 қа яқин диққатга сазовор ва муқаддас жойлар мавжуд.

Хиванинг Ичон қалъа ва Дешон қалъаси, Қалъажик, Ҳазорасп қалъалари, Янгиариқ туманидаги Олма отишган, Шовот туманидаги Юсуф Ҳамадоной каби обидалар дунёнинг турли бурчакларидан келган сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. Сайёҳлик вилоят иқтисодиётида тобора кўпроқ ўз ўрнига эга бўлмоқда. Шу сабабдан ички ва ташқи туризмни ривожлантириш асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисидаги қарори бу борадаги ишларимизни янги даражага олиб чиқди. Ушбу Давлат дастури доирасида бугунгача юздан ортиқ сайёоҳликка доир лойиҳа амалга оширилди.

Йигирмадан ошиқ маданий мерос объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. "Ичан қальа”, Дешон қалъа”, "Қалажик қалъа” деворларида, "Музхона” ёдгорлиги, "Тўрт шаввоз” мажмуаси ва "Боғи шамол”, Оллақулихоннинг ёзги дала ҳовлисида катта ҳажмдаги реконструкция тиклаш тадбирлари амалга оширилди.

Янги сайёҳлик йўналишлари ва хизматлари жорий этилди. Урганч шаҳрида Шовот канали бўйида, Хива туманида "Чодра боғ”, "Хива қоракўл” фермер хўжалигида, "Эшон Равот” кўлида, Боғот туманида "Қалажиқ қалъа”, Урганч туманидаги "Улли ҳовли” объектларида замонавий сайёҳлик инфратузилмалари яратилди.

Бу йўналишдаги элликка яқин лойиҳалар устида ишлар давом қилмоқда.

Вилоятда ижтимоий соҳани қўллаб – қувватлаш, уларнинг моддий техник базасини яхшилаш ишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сўнги беш йилда олтмишга яқин тиббиёт муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу тадбирлар туфайли вилоят кўптармоқли тиббиёт маркази, вилоят онкология ва эндокринология диспансерлари, вилоят болалар кўптармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм вилояти филиали, Боғот, Хонқа, Хива, Гурлан ва Янгибозор туманлари тиббиёт бирлашмалари замонавий кўринишга эга бўлдилар. Энг асосийси аҳолига тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари яратилди.

Халқ таълими тизимида истиқлол йилларида 7 та мактаб янгидан қурилди, 185 таси қайта реконструкция қилинди. 295 мактаб мукаммал таъмирланди. Мавжуд умумтаълим мактабларининг барчаси замонавий компьютер техникалари билан таъминланди, компьютер синфлари ташкил этилди.

Мустақиллик йилларида 16 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 12 та "Баркамол авлод” болалар маркази барпо этилди. 152 та мактабда янгидан спорт заллари қурилди. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим муассасалари замонавий спорт жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди.

Вазирлар Маҳкамасининг "2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг қабул қилиниши мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий сиёсатнинг узвий давомидир. Жойларда ташкил этилаётган марказлар аҳолининг маданий – маърифий эҳтиёжларини қондириш, бўш вақтларини самарали ўтказишни таъминлайди.

Бугунгача Хоразмдаги 126 та маданият уйи 65 та замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларига айлантирилди. Уларни 2018 йилгача босқичма – босқич таъмирлаш, капитал реконструкция қилиш, асбоб – ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш режалари ишлаб чиқилган.

Аҳолининг коммунал хизматларга бўлган талабини тўла қондириш, элдошларимизга муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш ишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўтган 5 йил мобайнида Туямўйин сув омбори худудида жойлашган Капарас насос станцияси мукаммал таъмирланди. Питнак шаҳридаги "Тозалаш иншооти”, Урганч шаҳрига ичимлик сув етказиб берувчи "Урганч шаҳар сув тақсимлаш иншоатидаги” насос станциялари капитал ремонт қилинди.

Шунингдек, Урганч шаҳрида янги сув тозалаш иншооти қурилиб, ишга туширилди.

Бундан ташқари, Қўшкўпир, Хива ва Янгиариқ туманларида 113 километр ичимлик сув тармоқлари ётқизилди. Натижада ушбу чекка ҳуддудларда истиқомат қилувчи аҳолининг ичимлик сув билан таъминланиши яхшиланди.

Умуман 2011-2015 йилларда Хоразм вилоятида 815 километр сув тармоқлари қурилди.

Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 70,1 фоиздан 73,7 фоизга етказилди.

Аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани электр билан таъминлашни яхшилаш мақсадида ўтган 5 йил мобайнида вилоят шаҳар ва туманларида 129 километр электр тармоқлари тортилди, 77 та трансформатор пункти янгидан қурилди.

Бу соҳадаги яна бир лойиҳа - "Тахиатош” иссиқлик электр станциясидан Хоразмнинг Саримой аҳоли пунктигача бўлган масофага 220 кВт кучланишли Ҳаво линияси қуриш лойиҳасидир. У амалга оширилса Хоразм вилояти аҳолиси, ишлаб чиқариш корхоналари ва ижтимоий обьъектларни электр энергияси билан таъминлаш кафолати янада ошади.

Аҳолини турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган яна бир лойиҳа "Газли-Нукус” ва "Бухоро-Урал” магистрал газ қувурларини вилоят ҳудудида халқа ташкил қилиш учун бирлаштиришдир. Бунинг учун диаметри 1020 мм. бўлган икки қувур Амударё остидан горизонтал қияли бурғулаш усули ўтказилиб янгидан қуриладиган "Урганч-2” газ тақсимлаш шаҳобчасига уланади. Янгидан ташланадиган қувурларнинг узунлиги 74 километрни ташкил этади. Умумий қиймати 120 млрд. сўм бўлган ушбу объект 2017 йилда фойдаланишга топширилади.

Янгидан қурилаётган "Навои-Канимех-Мискен” темир йўли вилоят аҳоли учун яна бир қулайлик яратади. Икки босқичда амалга ошириладиган лойиҳа ўз якунига етгач Урганчдан Тошкентга ёки Тошкентдан Урганчга томон йўлга чиққан йўловчи ўз манзилиги 5 соатда етиб келади. Бундан ташқари ушбу йўлнинг қурилиши йўл халқ хўжалиги тараққиётини янги босқвичга олиб чиқади. Тўрт юз километрга яқин йўлда айни кунларда биринчи босқич ишлари олиб борилмоқда. Иккинчи босқичда йўлнинг электрлаштирилиши режалаштирилган.

Экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер унумдорлигини оширишни таъминлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида Хоразм вилоятида "Тошсақа” тизими магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори асосида давом этади.

Амалга ошириладиган тадбирлар туфайли магистрал каналларнинг ишлаши яхшиланади ва улардан фойдаланиш харажатлари камайтирилиб, электр насослари билан суғориладиган майдонлар оқар сув таъминотига ўтказилади. 30 минг 500 гектар экин майдонларида сизот сувлари сатҳи пасаяди.

Биз узоқ келажакни кўзлаб "Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси” ишлаб чиққанмиз. Унда вилоят халқ хўжалигининг барча тармоқларини 2030 йилгача бўлган даврдаги ривожлантириш стратегияси аниқ белгилаб олинган.

Бундан ташқари келгуси йилдан эътиборан вилоятнинг яқин беш йиллик тараққиётини таъминлайдиган дастурлар ижросига киришамиз.

Унга кўра 2017-2021 йиллар давомида соҳалар бўйича умумий қиймати 5 триллион 385 млрд. сўм бўлган 13мингга яқин инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Шу аснода 23мингдан зиёд янги иш ўринларини ташкил этилади.

Қишлоқ массивларида 2017 йилда 1072 та намунавий уй-жой қуриш ва кейинги йилларда ҳам буни давом эттириш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга келгуси 5 йилда кам таъминланган аҳоли қатламини ва ёш оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Урганч шаҳри ва туманлар марказларида замонавий лойиҳалар асосида қиймати 363,6 млрд. сўмлик 1472 та хонадондан иборат 46 та кўп қаватли "Камолот уйлари” қурилиши бўйича ишлар олиб борилади.

Шу ва шунга ўхшаган лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши, албатта, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилади. Шунинг учун ушбу пухта ўйланган ижтимоий – иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшиш ҳар бир юртдошимиз олдида турган чин ватанпарварлик вазифасидир.

Вилоят ҳокимлигининг Ахборот таҳлил хизмати