Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЧУҚУР ТАҲЛИЛ ВА ТАНҚИД АСОСИДА
30.07.2012

Вилоят ҳокимлигида 2012 йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2012 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, бошқармалар, ташкилотларнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок қилдилар.

Мажлисни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси П.Бобожонов бошқариб борди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан 2012 йил 19 январда республика Ҳукуматининг мажлисида белгилаб берилган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таoминлашга доир чора-тадбирлари ва 2012 йилнинг биринчи ярим йиллигида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниёзова маъруза қилди.



Вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларида ислоҳотлар изчил давом этиб, воҳа бўйлаб яратувчилик, бунёдкорлик ишлари кенг миқёсда олиб борилаяпти. Истиқболли бошламалар, лойиҳалар ва дастурларнинг ижроси ўзининг самарасини бераётир. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи ҳудудий маҳсулот 10,7 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 12,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 3,8 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 11,8 фоизга ўсишга эришилди.

Маҳаллий товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 14 фоизга, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳажми 28,5 фоизга, чакана товар айланмаси 10,5 фоизга ва хизматлар 12,5 фоизга ўсиши таъминланди.

Ялпи ҳудудий маҳсулотда хизмат соҳаси улуши жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича 53,4 фоизга етди. Тадбиркорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, жорий йил биринчи ярим йиллигида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 111,5 млрд. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 140,7 фоизга кўп кредит маблағлари ажратилди.



“Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури ижросини таoминлаш учун барча манбалар ҳисобидан 45 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди. Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш кундалик эътиборда бўлмоқда.

Айниқса, шу йилнинг биринчи ярим йиллигида Урганч шаҳри марказий қисмини реконструкция қилиш Дастурига асосан бунёдкорлик ишлари давом этаяпти. Жумладан, Ал-Хоразмий кўчасидаги эски уй-жойлар ўрнида 76,4 млрд. сўмлик 12 та 4-5 қаватли 445 хонадонга мўлжалланган замонавий кўп қаватли уй-жойларда айни вақтда пардозлаш ишлари олиб борилаяпти. Шунингдек, ушбу кўчада 59 та якка тартибдаги бугунги кунда эскириб қолган уй-жойлар бузилиб, улар ўрнида 3 қаватли 28 та савдо, маиший хизмат кўрсатиш объектларида пойдевор-бетон ишлари ниҳоясига етказилиб ғишт териш ишлари бошлаб юборилди. “Ўзбекистон” кўчасида сайилгоҳ ташкил қилиш ишлари жадаллашмоқда. “Ёшлар кўли” объектида ҳам 10 млрд. сўмга яқин қурилиш ва ободонлаштириш ишлари тез суръатлар билан давом этаяпти.

Сайёҳликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. 2011-2012 йилларда вилоятда туризмни ривожлантириш ва туристик хизматлар экспорт салоҳиятини оширишга доир манзилли чора-тадбирлар Дастурига асосан туристик ташкилотлар сони 35 тага кўпайди. Айни пайтда Урганч шаҳри ва Хива туманида янгидан 6 та меҳмонхона қурилиш ишлари олиб борилаяпти.



Йўловчиларга, меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида Урганч шаҳар халқаро аэропортининг эски биноси қайта таъмирланиб, халқаро авиарейслар учун зал ташкил этилди ва барча зарур анжомлар билан жиҳозланди. Шунингдек, Урганч темир йўл вокзалини қайта таъмирлаш бўйича 4 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини очиш устувор вазифалардандир. Вазирлар Маҳкамасининг Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга оид баёнлари ижроси юзасидан вилоятда жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 31,6 млрд. сўм маблаь сарфланиб, 619 та янги иш ўринлари яратилди. Шовот туманида ташкил этилаётган “Ўзтех Шовот” қўшма корхонасида йилига 5000 тонна пахта хом ашёсини қайта ишлаш қувватига эга корхонани Мустақиллигимизнинг 21 йиллиги байрами арафасида ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бунинг натижасида 220 та янги иш ўринлари яратилади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 90 фоизи экспортга чиқарилади.

Бироқ ҳамон айрим туманларда мавжуд резерв ва имкониятлардан етарли фойдаланилмаётганлиги оқибатида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда оқсоқликка йўл қўйилди. Жумладан, Боғот, Янгиариқ ва Шовот туманларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари ўртача кўрсаткичдан паст бўлди. Қўшкўпир туманида эса саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2011 йилнинг шу даврига нисбатан 72 фоизни ташкил этди, холос. Саноатда асосий прогноз кўрсаткичлар таъминланган бўлсада 22 та асосий саноат корхоналаридан 6 тасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 млрд. сўмлик маҳсулот кам ишлаб чиқарилди. Иккита саноат корхонаси халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажмини 6,2 млрд. сўмга камайтирган. Боғот, Урганч, Янгиариқ туманларида халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш талаблар даражасида эмас.

Мажлисда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича кутилаётган натижаларга эришилмаётганлиги, масалан, мева-сабзавотни қайта ишлаш бўйича Боьот туманида 2 та корхона деярли фаолият кўрсатмасдан турганлиги, Қўшкўпир, Хива, Янгиариқ ва Ҳазорасп туманларида умуман қайта ишлаш корхоналари ташкил қилинмаганлиги қайд этилди ва аҳволни яхшилаш бўйича аниқ вазифалар қўйилди. Сутни қайта ишлаш бўйича Ҳазорасп, гўштни қайта ишлаш бўйича Қўшкўпир, Янгиариқ туманларида белгиланган лойиҳалар бажарилмаган.

Мажлисда Хива, Урганч, Янгиариқ, Хонқа, Шовот туманларида тадбиркорлик субъектлари сони камайиб, айримлари фаолият кўрсатмаётганлиги қаттиқ танқид қилинди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 495 та корхонадан атиги 29 таси ёки 6 фоизида маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилган. Жумладан, бу кўрсаткич Хива туманида 1,7 фоизни, Янгиариқда 3,6 фоизни ва Хонқада 3,4 фоизни, Қўшкўпир туманида 3,8 фоизни ташкил этади, холос. Ҳисобот даврида Янгиариқ, Қўшкўпир, Янгибозор туманларидаги ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан маҳсулот экспорти умуман амалга оширилмаган.

Аҳолининг меҳнатга лаёқатли ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини иш билан банд қилиш, бу борадаги долзарб масалалар аниқ мисоллар асосида таҳлил этилди ва бу юзадан шаҳар, туман ҳокимларига, мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларига топшириқлар берилди.

Мажлисида сўзга чиққан вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи Х.Исоқов тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг ҳуқуқий ҳимоясини ва кафолатларини кучайтириш юзасидан олиб борилаётган фаолиятга, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Мирзараҳимов солиқ маъмурчилиги тизимини такомиллаштириш ва назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини чеклаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижаларига алоҳида тўхталдилар.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Инвестиция дастури параметрларининг бажарилиши ҳамда модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, шунингдек, жалб этилган хорижий инвестицияларни ўз вақтида ўзлаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида вилоят иқтисодиёт Бош бошқармаси бошлиғи Р.Собиров, вилоятда иқтисодий ночор, кам қувватда ишлаётган ва фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан вилоят монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Т.Давлетов ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, мажлисда экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш, бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини кучайтириш ва қишлоқ жойларида уй-жой қуриш, транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш комплекс дастурларини амалга оширишда ишларни мувофиқлаштириш самарадорлиги ва йўл қўйилган қолоқликни бартараф этиш ҳам муҳокама этилди.

Мажлисда иқтисодиёт тармоқларини, уй-жой фондини, ижтимоий соҳа объектларини ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини куз-қиш даврига тайёрлашни тезлаштириш айни кунда бу йўналишда ташкил қилинаётган фаолият мисоллар асосида таҳлил қилиниб, кечиктириб бўлмайдиган вазифалар тўғрисида вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Рўзметов ҳисобот берди.

Мажлис кун тартибига қўйилган барча долзарб масалалар юзасидан Урганч шаҳри ва туманлар ҳокимларининг, қатор бошқармалар, ташкилотлар раҳарларининг ахборотлари тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Зокиров мажлисда қатнашди ва сўзга чиқди. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси раиси вазифасини бажарувчиси А.Абдуҳакимов мажлисда қатнашди.

Мажлисда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси