Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ДАСТУРЛАР ТЎЛА – ТЎКИС ИЖРОСИ БИЛАН АҲАМИЯТЛИ
11.07.2012

Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида катта имконият ва салоҳият мавжуд. Бу борада қатор мақсадли дастурлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг бевосита ижроси амалда ҳудудларда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ижтимоий соҳа объектларини яратиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини бугунги кун талаблари даражасида ташкил қилиш, аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан биридир.

Ушбу дастурлар ижросини таъминлаш бўйича республика Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши Хоразм вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар, шаҳар ва туман ҳокимларининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлари, Марказий банк вилоят бўлими, тижорат банклари мутасаддилари иштирок этишди.

Республика ҳукумати тасдиқлаган “Хоразм вилоятида бўш турган, фойдаланилмаётган объектлар ва фаолиятсиз ҳамда кам қувватда ишлаётган корхоналарда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси субъектларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Хоразм вилоятида 2012-2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш” бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлашда вилоятда амалга оширилган ишлар, галдаги вазифалар, муаммолар, уларнинг ечими билан боғлиқ масалалар Ишчи гуруҳ йиғилишининг диққат марказида бўлди.

Жумладан, “Вилоятда фойдаланилмаётган объектлар ва фаолият кўрсатмаётган ҳамда кам қувватда ишлаётган корхоналарда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси субъектларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги дастурга кирган 95 та лойиҳа асосида 89,7 млрд. сўм ва 67,9 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар киритилиши белгиланган. Ҳозирги кунга қадар бўш турган объектлар бўйича 95 та лойиҳадан 6 таси якунига етказилган, 60 тасида ишлар давом этмоқда, 29 тасида эса дастур топшириқлари ижросини таъминлашга қаратилган иш етарлича ташкил қилинмаган. Булар асосан, Урганч шаҳри (6 та), Янгиариқ (4 та), Қўшкўпир (3 та), Ҳазорасп (3 та ) туманларига тўғри келади.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, юқоридаги лойиҳаларга масъул этиб белгиланган идора ва ташкилотлар, вилоятдаги айрим тижорат банклари раҳбарларининг ишга масъулият билан ёндашмаганликлари ва ўз вақтида тегишли чоралар кўрмаганликлари оқибатида аксарият лойиҳалар ижроси амалда бажарилмасдан қолмоқда. Хусусан, “Glas Pro” масъулияти чекланган жамияти балансидаги ишлаб чиқариш биноси негизида катта юзали ойна ишлаб чиқариш белгиланган бўлиб, бугунги кунда лойиҳа ташаббускорлари томонидан 570 минг АҚШ доллари, шундан 500 минг АҚШ доллари банк кредити ҳамда 300 млн. сўмлик инвестиция киритилиб, ишлаб чиқаришнинг биринчи навбати ишга туширилган. Мазкур бинонинг электр энергия билан узлуксиз таъминланмаганлиги ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтовсиз юритишга тўсқинлик қилмоқда.

Бу муаммо жойида чиқиб ўрганилганда, маълум бўлдики, корхона яқинида жойлашган кўп йиллардан бери фойдаланилмасдан келинаётган “Нуртоп-1” линиясига қисқа муддатда вақтинчалик уланиш имконияти мавжуд. Бунинг учун тегишли корхона ва ташкилотлар мутасаддилари билан келишган ҳолда тадбиркорга амалий кўмак бериш мумкин. Дастурга кирган бошқа лойиҳалар ижроси бўйича ҳам мавжуд камчиликларни тегишли идора ва вазирликлар ёрдамида ҳал қилиш имкониятлари ўрганилиб, амалий чоралар белгилаб олинди.

Шунингдек, вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурига асосан 2012-2016 йилларда алоқа, почта, ахборот ва телекоммуникация хизматлари, компьютерли дастурлаштириш, маслаҳат, банк-молия, суғурта, қурилиш, туризм, меҳмонхона, лизинг, риэлторлик, реклама ва маиший хизматларни ривожлантириш кўзда тутилган. Савдо ва умумий овқатланиш хизматларини янада ривожлантириш мақсадида вилоятда 695 та чакана савдо шохобчаси, 39 та гузар, 113 та умумий овқатланиш корхоналари, молия-суғурта хизматлари кўламини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш мақсадида 12 та минибанк, 14 та махсус омонат кассаси, 95 та суғурта компанияси агентликлари, туризм хизмати сифатини яхшилаш ва кенгайтириш мақсадида 5 та замонавий меҳмонхоналар қуриш, маиший хизмат кўрсатиш бўйича 168 та пойабзал тикиш ва таъмирлаш, 167 та кийим тикиш, 137 та маиший техникаларни таъмирлаш, 251 та сартарошхона, 55 та суратхона ҳамда 223 та бошқа турдаги маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилади.

Соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида кейинги беш йил давомида “Микрокредитбанк” маблағлари ҳисобидан 16,4 млрд. сўм кредит маблағлари йўналтирилиши кўзда тутилиб, бир йилда ўртача 3,3 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

Тадбирда иштирок этган Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Шакаржон Хўжаниёзова таъкидлаганидек, дастурга кирган лойиҳалар бўйича белгиланган вазифалар ўз вақтида уддаланиши учун барча манфаатдор ташкилотлар ҳамкорликда фаолият юритишлари керак. Акс ҳолда қайсидир тармоқда узилиш ёҳуд депсиниш содир бўлса, бу ҳолат умуман, дастурлар ижросини таъминлашдек муҳим ва долзарб ишимизга салбий таъсир қилмай қолмайди. Бунга эса асло йўл қўйиб бўлмайди. Зеро, қабул қилинган дастурлар қоғозда эмас, амалдаги ижроси билан аҳамиятлидир.


“Биржа” газетаси