Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Давлат хизматлари: шаффоф,тезкор ва қулай
28.02.2018

Мамлакатимизда 2003 йилдан буён тадбиркорлик субъектларини "Ягона дарча” тамойили бўйича рўйхатдан ўтказиш шаҳар, туман ҳокимликлари ҳузуридаги махсус инспекциялар томонидан амалга ошириб келинган, 2016 йилдан улар негизида мазкур тамойил асосида давлат хизматлари кўрсатиш марказлари иш юритган бўлса-да, соҳа фаолияти бугунги тезкор давр талабларига жавоб бера олмай қолган эди. Шу боис 2017 йил 12 декабрда Президентимизнинг "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди. Ушбу тузилма халқимиз ишончини қозонган ва фаолияти самарасини амалда кўрсатган Халқ қабулхоналари негизида яратилгани, айниқса, диққатга сазовордир.

Эндиликда "ягона дарча” тамойили нафақат тадбиркорлик субъектларига, балки бевосита фуқароларга ҳам хизмат кўрсатишда амал қилади.  2018 — 2020 йилларда жорий этилишига қараб Давлат хизматлари марказларида "ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиладиган 58 та давлат хизматининг рўйхати тасдиқланган. Хусусан, уй-жойларнинг сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширишга рухсатнома, тураржой бўйича рўйхатга олиш (прописка), рўйхатдан чиқариш ҳамда ҳисобга қўйиш, турли архив маълумотномалари, патентлар, гувоҳномалар ва расмий ҳужжатлар дубликатларини олиш каби аҳоли талаби юқори бўлган хизматлар шулар жумласидандир. Бу фуқаролар учун бюрократия ҳамда сансалорлик ҳолатларини бартараф этиш,ортиқча сарф-харажатларни камайтириш билан бир қаторда, вақтни тежаш имконини ҳам беради.Қисқача айтганда, эндиликда "Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили амалда мустаҳкам қарор топади,давлат хизматлари бир нуқтада, сифатли, тезкор кўрсатилади.

Айни пайтда Давлат хизматлари марказларида аҳолига инновацион технологиялар ва замон талабларига мос равишда 41 турдаги хизмат кўрсатилмоқда. Жорий йилнинг 1 апрелидан улар сони 50 тага етиши ҳамда давлат хизматлари юридик шахслар билан бир қаторда, жисмоний шахсларга ҳам кўрсатилиши мўлжалланган.

          Таъкидлаш керак, жорий йилнинг январ ойида агентликнинг шаҳар ва туманлардаги марказлари томонидан 2000 дан зиёд давлат хизматлари кўрсатилган.Аҳолини марказлар фаолияти, кўрсатиладиган давлат хизматлари турлари билан яқиндан таништириш мақсадида вилоятнинг энг олис, чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли билан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар, тадбиркорлар билан 50 дан ортиқ учрашувлар ташкил қилиниб, 15 мингга яқин аҳоли қамраб олинди. Шу билан бирга, аҳоли гавжум ҳудудлар, бозорлар, савдо мажмуалари, шунингдек, реклама устунларига давлат хизматлари, уларнинг турлари ҳамда механизми ёритилган 57 та баннерлар ўрнатилди, маҳаллаларда 512 та "Адлия бурчаги” ташкил қилинди, 20 минг дан ортиқ флаерлар  тарқатилди. Туманларда "Очиқ эшиклар куни” ва "Давлат хизматлари ярмаркаси” тадбирлари ўтказилмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Давлат хизматлари агентлигининг шаҳар ва туман марказларига хизмат  автомобиллари ажратилди. Натижада вилоятнинг энг чекка ҳудудлари аҳолиси ҳам мобиль хизматлар билан тўла қамраб олинди. Шунингдек давлат-хусусий шерикчилик асосида Давлат хизматлари марказларининг замонавий бинолари қурилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Кўриниб турибдики, бугун жойлардаги Давлат хизматлари марказлари орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кундалик муаммоларига тезкорлик билан ечим топилмоқда. Бу юртдошларимизга беқиёс қулайликлар яратилгани, халқимизга замонавий ва инновацион хизмат кўрсатишнинг истиқболли тизими ишга тушганидан далолат беради. Амалиётга жорий қилинган ушбу янгилик "Халқ давлат идораларига эмас,давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”,деган эзгу ғоянинг яна бир амалдаги ифодасидир.

                                     Нодир Жуманиёзов,

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг

                    Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи