Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ДИЛИМИЗДА ИШОНЧ, ҚАЛБИМИЗДА ШУКРОНАЛИК...
14.11.2016


ДИЛИМИЗДА ИСҲОНCҲ, ҚАЛБИМИЗДА СҲУКРОНАЛИК. . .

Мустақил мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён ҳисоблангаи Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни яқинлашгани сайин биз фахрийлар дилида ишонч, қалбида шукроналик туйғулари жўш урмоқда. Негаки, истиқлол йилларида қўлга киритилган ютуқларни мустаҳкамлашда, озод ва обод Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнашида биз фахрийларнинг ҳам муносиб ҳиссамиз борлигини айни сайловолди учрашувларида фахр ва қувонч билан тилга олинаётганлиги кўнглимизни кўтариб, сайловда ўзимиз хоҳиш-истак билдирадиган номзодга якдиллик билан овоз беришга ундамоқда.

Тарғибот-ташвиқот тадбирларида фахрийлар ҳам иштирок этиб, ўзларининг қимматли маслаҳатларини бериб, ҳаёт тажрибаларини гапириб беришмоқда. Сайловнинг мазмун-моҳияти асосан турмуш фаровонлигига қаратилганлигини ёшлар қалбига чуқур сингдиришда мен ҳам ўзим қатори кексалар билан биргаликда иштирок этиб келмоқдаман.

Президентликка номзодларнинг дастури билан танишар эканмиз, «Ким эдигу ким бўлдик?» деган саволнинг жавоби амалий ишларимизда намоён бўлаётганлигига қайта-қайта шукроналар айтгимиз келади. Қисқа муддатларда вилоятимизда кенг миқёсдаги улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, бизнинг туманимизда ҳам кўплаб эзгу ишлар рўёби элдошларимизнинг гўзал ва фаровон турмуш кечиришлари учун кенг имкониятлар яратди. Амударё узра улкан кўприк қурилганлиги, автомобилсозлик саноатига асос солинганлиги оламшумул, қувончли ва тарих саҳифасига зарҳал ҳарфлар билан битилган унутилмас воқеалардир. Фарзандларимиз кенг, ёруғ, шинам мактаб, коллеж, акаде­мик лицейларда таълим олмоқдалар. Қишлоқларимизда замонавий лойиҳалар асосида муҳташам иморатлар қад ростламоқда. Бозорларимиз тўкин-сочин. Юртимизда тўйлар, байрамлар шодиёналик билан ўтмоқда. Сайловол­ди тадбирларида мамлакатимизда яна­да улкан бунёдкорлик ишлари давом этиши билдирилмоқда.

Йошим саксондан ошди. Узоқ йиллар ўрта мактабда ёш авлодга таълим- тарбия бериб, уларниҳаётга йўлладим. Шогирдларимдан миннатдорман. Ҳозир нафақада кексалик гаштини суряпман. Бўш пайтларим бадиий ижод билан шуғулланаман. Истиқлолни, жонажон Ватанимиз, буюк сиймолар, фидойи замондошларимизни мадҳ этувчи шеърлар ёзиб тураман. Шу билан бирга сайловолди тадбирларида ҳам иш­тирок этиб келяпман.

Яқинда бизнинг ҳудудимиздаги 1-сон умумий ўрта таълим мактаби биносида жойлашган 238-сайлов участкасида Беруний, Мирзо Улуғбек, Равнақ, Хива кўчаларидан келишган сайловчилар билан бўлган тадбирда сўзга чиқиб, кексалар номидан шукроналик туйғуларини билдирдим. Уларни Ватанимиз бахт-саодати, порлоқкелажаги йўлида ўзлари танлаган муносиб номзодларга овоз беришга чақирдим.

Сайловда фаол иштирок этиш - мамлакатимизнинг буюк келажаги, тақдирига дахлдорлигимиздан далолатдир. Буни сайловчиларимиз дилдан ҳис қилганлари ҳолда муҳим сиёсий жараённи ҳар томонлама пухта ўтка­зиш иштиёқи билан яшаяптилар.

Саъдулла ЖУМАНИЁЗОВ,

Ҳазорасп туманидаги

«Сулаймонқалъа» маҳалласи,

меҳнат фихрийси.

"Хоразм ҳақиқати" газетаси,

2016 йил 12 ноябр №92