Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ДИПЛОМ ТОПШИРИШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
11.07.2012

Айни кунда вилоятда 6 та академик лицей ва 85 та касб-ҳунар коллежлари фаолият кўрсатмоқда. Улар энг замонавий моддий – техника базасига эга. Ушбу билим юртларида халқ хўжалигининг турли соҳалари учун 116 йўналишда мутахассислар тайёрланиб, уларда бугун 95 мингдан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларнинг 30356 нафари бу йил коллеж ва академик лицейларни битказдилар. Уларни ўз истаклари бўйича олий ўқув юртларига киришлари, маълум касб – ҳунарга эга бўлганларини эса ишга жойлаштиришдан масаласини муваффақиятли ҳал қилиш мақсадида мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқдилар ва ушбу чоралар вилоят Ҳокими томонидан тасдиқланди. Унга мувофиқ битирувчиларнинг 30275 нафари диплом олди амалиётларини ўташ учун йирик корхона, тадбиркорлик субъектлари ва қишлоқ жойларида фермер хўжаликлари, хусусий фирмаларга бириктирилган эди. Улар амалиёт жараёнларида ишлаб чиқариш шароитлари билан яқиндан танишдилар. “Корхона-коллеж-битирувчи” тамойили асосида 30161 нафар (99,4%) битирувчини иш билан таъминлаш ҳақида 14579 та иш берувчи билан  3 томонлама шартномалар тузилди.



Битирувчилар орасида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ўқувчиларни аниқлаш ва уларни аниқ тижорат банкига бириктириш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш учун касб – ҳунар таълими бошқармаси ва вилоятдаги банклар билан “Банк ва коллеж ҳамкорлиги” шартномаси имзоланди. Унга кўра 2011-2012 ўқув йили битирувчиларига 2 миллиард 627,8 млн.сўм. имтиёзли кредит ажратиш белгиланган. Ушбу маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ ажратилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир банк кесимида чоракма чорак режа кўрсаткичлари белгиланди ва ижроси доимий назорат қилиб борилди. Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига тижорат банклари томонидан 568 та коллеж битказувчиларига ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун жами 1905,9 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Бу кўрсаткич ўтган 2011 йил давомида ажратилган кредитларга нисбатан 1.4 баробарга кўпдир. Жорий йилнинг охиригача яъна камида 750 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиши кутилмоқда.



Жумладан “Микрокредитбанк” ОАТБ Хоразм вилоят филиали томонидан 368 та битказувчига йиллик 3% ставкасидан 1139,9 млн.сўм кредит маблағлари ажратиб берилди. Натижада беш юзга яқин янги иш ўринлари яратилди.



Яқинда Урганч қурилиш касб – ҳунар коллежида ўрта махсус билим юртларини 2011-2012 ўқув йили битказганларга димлом топшириш тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи П.Р.Бобожонов иштирок этди ва нутқ сўзлади.



Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати