Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ДОИМО ЭЪТИБОРДА
17.07.2012

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Хоразм вилояти комиссияси прокуратура органлари, тегишли ташкилот ва идоралар билан биргаликда ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилиши, вояга етмаганларнинг назоратсиз қолишларининг олдини олиш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида муайян ишларни амалга оширмоқда.

Ҳудудий ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар томонидан ҳисобот даврида 60 нафар қаровсиз ва назоратсиз қолган болалар аниқланиб, шундан 3 нафари «Меҳрибонлик уйи»га, 17 нафари васийликка, 6 нафари ҳомийликка берилди, 14 нафари мактабга қайтарилди, 3 нафари ота-онасига топширилди ва 12 нафари вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди ҳамда 5 нафари махсус мактаб ва касб-ҳунар коллежларга ўқишга юборилди.

Давлат ва жамоат ёрдамига муҳтож бўлган 5364 нафар кам таъминланган оилалар аниқланиб 2499,3 млн. сўмдан ортиқ моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Ҳудудий комиссиялар томонидан 29 та текшириш ўтказилиб, тегишли равишда 23 та муассаса ва ташкилотлардаги камчиликлар кўрсатилди, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан 7 та тақдимнома киритилиб, тегишли мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сонли Қарори билан тасдиқланган вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар тўғрисидаги Низомнинг 22, 23 ва 24-бандларига мувофиқ ҳудудий комиссиялар йиғилишларида муҳокама қилинган вояга етмаганларга ва ота-оналарига нисбатан тўпланган 455 та ишнинг барчаси 15 кунлик муддат ичида кўриб чиқилиб, 135 нафар ота-онага жамоат танбеҳи берилди, 14 нафарини огоҳлантириш бўйича тегишли судларга тақдимномалар киритилди, 238 нафар ота-она ва ўсмир жарима жазосига тортилди, 199 нафари профилактик ҳисобга олинди.

267 нафар вояга етмаганларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд жамоат тарбиячилари назоратига, шунингдек уларнинг розилиги билан меҳнат жамоаси ёки нодавлат нотижорат ташкилот кузатувига топширилди ҳамда 7 нафари махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилди.

Вилоят комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиқиб, вилоятда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

Вилоят комиссияси ташаббуси билан вояга етмаганларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясига қаратилган қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 1 февралидан 1 мартигача халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида “Гиёҳванд моддаларга қарши кураш” ойлиги ўтказилди.

Мазкур ойлик давомида вилоят халқ таълими бошқармаси тадбирлар дастури асосида ижодий учрашувлар, семинар-тренинглар, диктант, иншо, расм ва баёнлар кўрик танлови ташкил этилди.
Танловларда, Урганч шаҳри, Янгибозор, Гурлан, Шовот, Урганч, Хива, Қўшкўпир ва Хонқа туманлари умумтаълим мактаб ўқувчилари фаол иштирок этишди, шунингдек, ўқувчиларга “Гиёҳвандлик аср вабоси” мавзуларида видеофильм намойиш қилиниб, кенг доирада муҳокама қилинди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида комиссия аъзолари ва турли идора вакиллари иштирокида “Жаҳон динлари тарихи”, “Муросасиз ақидапарастлик ва унинг оқибатлари”, “Виждон” мавзуларида семинарлар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 21 март куни Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилалар фарзандларини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида 229 нафар чин етим ва боқувчисини йўқотган ўқувчиларга байрам дастурхони ёзилиб, ҳомийларнинг 2290,0 минг сўмдан ортиқ совғалари топширилди.

Шунингдек, 12-16 март кунлари коллежларда таҳсил олаётган кам таъминланган оила фарзандларининг 126 нафарига  Хива “Ичон қалъа” ва “Ўлкашунослик музейи” ҳамда “Авесто” мажмуаларига бепул саёҳатлар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 19 май куни “Ер куррасида тинчлик” расмлар танловининг вилоят босқичи ўтказилди, унда Гурлан тумани 42-сонли умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Ю.Холметова, Хива тумани 8-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси О.Жуманиёзова ва Урганч тумани 38-сонли умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Д.Хаитовлар 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олишди.

Республика бочқичида Гурлан тумани 42-сонли умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Ю.Холметова 1-ўринни, Хива тумани 8-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси О.Жуманиёзова эса энг ёш иштирокчи номинацияси бўйича Халқ таълими вазирлигининг дипломлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

“1 июнь – Халқаро бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Урганч суратлар галереясида “Рангин дунё” мавзусида имконияти чекланган ўқувчилар ўртасида расмлар кўргазмаси ўтказилди. Барча иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ёз мавсумида болаларнинг дам олишлари ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида вилоятда 38 та болалар оромгоҳлари ташкил этилди, уларда 12200 нафар болалар дам олдирилиши ва соғломлаштирилиши режалаштирилиб, ҳозирда 1-навбатда 4400 нафардан ортиқ болаларнинг дам олишлари ташкил этилди.

Бундан ташқари турли спорт мусобоқалари ташкил этилиб, уларда вояга етмаганлар ҳам фаол иштирок этмоқда.    

Шу йилнинг 12-15 феврал кунлари Урганч шаҳрида бокс бўйича ўтказилган Республика ёшлар турнирида вилоят жамоаси ғолиб бўлди.

15-20 февраль кунлари Ангрен шаҳрида бокс бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида вилоятимиз вакиллдари И.Қурбанов чемпион ва М.Камолов кумуш медал соҳиби бўлишди.

5-9 март кунлари Нукусда ўтказилган бокс бўйича минтақавий мусобақада 1 та олтин ва 7 та кумуш медалга сазавор бўлган вилоятимиз жамоаси  Республика финал босқичида қатнашиш лицензиясини қўлга киритди.

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси баркамол авлод тарбиясига масъул бўлган идоралар ва ташкилотлар ҳамкорлигида вояга етмаганларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган тадбирларни  янада кучайтиради.

У.Раджапов, Вилоят ҳокимлиги
ҳузуридаги
вояга етмаганлар
ишлари бўйича
комиссия
масъул котиби