Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
21.11.2016

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида 2016 йил 17 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республи­каси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилар миссияси аъзолари, оммавий ахборотвоситалари ходимлари иштирок этди.

Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ижроси билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. 3-Бухоро, 6-Наманган, 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиялари раисларининг ахбороти эшитилди.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юксак ташкилий даражада ўтказишда участка сайлов комиссиялари зиммасига катта масъулият юкланади. Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссиялари ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан участка сайлов комиссияла­ри аъзоларининг ҳуқуқий билимини янада ошириш ва уларнинг комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Шу йилнинг 20-30 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида участка сайлов комиссиялари аъзолари иштирокида сайлов участкаларини овоз беришга тайёрлаш, муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш, сайлов куни овоз беришни ташкил қилиш, сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш ва бошқа долзарб масалаларга бағишланган семинарлар ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Комиссия аъзолари сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг сайловчиларнинг яшаш жойида овоз бериши билан боғлиқ айрим қоидаларини бир хилда қўллашга тааллуқли масалаларни ҳам кўриб чиқди.

Амалдагиқонунчиликка мувофиқ, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, сайлов участкаларида сай­лов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи, матбуот, телевидение ва радио вакиллари, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашишҳуқуқига эга.

Мажлисда Мустақил Давлатлар Ҳамдустлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти миссиялари кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Б.БОЗОРОВ,

ЎзА мухбири.

"Хоразм ҳақиқати" газетаси,

2016 йил 19 ноябрь №94