Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ДУНЁДАГИ НОЁБ МИНОРА
17.07.2012

Ватанимиз кўрки ва нодир мулки бўлиб қолган қадимий ёдгорликлар орасида Хоразм минораларининг алоҳида ўрни бор.

Маълумотларга кўра, қадимда Хива шаҳрининг ўзида 80 га яқин минора бўлган. Бугунга келиб, уларнинг 15 таси қадимий кентга салобат ва улуғворлик бағишлаб турибди.

Маълумки, қадимда Буюк Ипак йўли бўйлаб ўтадиган карвонлар учун қўналға ва сув манбалари бўлмиш сардобаларни белгилаш учун миноралар қурилган. Кейинчалик миноралардан азон айтиб, кишиларни намозга чорлаш учун ҳам фойдаланила бошланган. Шунинг учун ҳар бир масжид ёки мадраса ёнида, албатта, минора бунёд қилинган. Миноралар шаҳарларнинг безаги, кўрки-савлати ҳам ҳисобланган.

Жоме масжиди, Ислом-хўжа, Бикажон бика, Тўра-мурод тура, Полвон қорий, Абдол бобо ва бошқа миноралар шулар жумласидандир. Булар орасида қурилиши ниҳоясига етказилмай қолган Муҳаммад Аминхон минораси ўз меъморий ечими жиҳатдан дунёда ягона бўлиб, безакларининг нафислиги, ҳашамати, геометрик уйғунлиги билан кишини ҳайратга солади.

1851 - 1855 йилларда Муҳаммад Аминхон топшириғига биноан, Уста Абдулла жин томонидан ишланган минора қурилиши маълум сабабларга кўра тугалланмай қолган. Шундай бўлсада, унга шоирлар “Фалак айвонига қўйилган устундек”, деб таъриф беришади.

Бу минора кесик конус шаклида бўлиб, пойдевори 14,5, баландлиги 26 метрни ташкил этади. Динамик қисқаришига қараб хулоса қилинса, битганидан сўнг унинг баландлиги 100 метрга етиши, Ўрта Осиёда энг катта ва баланд минора бўлиши мумкин эди. Минорага тушган инсоляция (қуёш нурининг тушиши ва синиши)га қарайдиган бўлсак, ундаги кошинларнинг ранги қанча вақт ўтган бўлса ҳам ўзгармаган. Худди янгидек сақланиб турибди. Бу ерда кўпроқ оқ, қизғиш ранглардан фойдаланилган. Ундаги яхлитлик, уйғунлик тўлиқ сақланган. Минорада, асосан, геометрик нақшлар (гиреҳ) кўп қўлланилган. Унга мадрасанинг иккинчи қаватидан ёғоч зинапоя орқали чиқилади. Обиданинг устки қисми 1997 йили Хива шаҳрининг 2500 йиллик тўйи арафасида қайта таъмирдан чиқарилди. Огаҳий томонидан форсий тилда битилган ёзув аслига келтирилди. Унинг матни қуйидагича: “Инсон кўнглини хурсанд қиладиган минораи олий бунёд этилди. Унинг монандини ҳали фалак кўзи кўрмаган эди. Шони оламнинг амирлари билан бўлди. У томони айб ва нуқсонлардан пок. Агар одил кўз билан қаралса, сарв дарахти ҳудди хашакка ўхшаб қолади. Тубо дарахтидан ҳам дил очадиганроқ бўлди. Унинг чиройли кўриниши Ер юзини ва осмонни худди жаннатга ўхшатиб юборди. Осмоннинг гардунига бир устун эдики, унинг васфига ақл-идрок камлик қилади. Шу сабабдин Огаҳий унинг қурилиш йилини ёзди. Интиҳоси йўқ фалак устуни 1271 ҳижрий, 1855 мелодий йилда қурилди”.

Минора қурилиши тугалланмаган бўлса-да, шу ҳолатида ҳам чиройли ва маҳобатлидир. Уни халқимиз “Улли минор”, “Кўк минор”, деб бежиз эъзозламайди.

Мақсудбек АБДУРАСУЛОВ,
Хивадаги «Ичан-Қалъа»
давлат музей-қўриқхонаси
ахборат маркази бошлиғи.


“Халқ сўзи” газетаси