Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЭКОЛОГИК ВАЗИЯТНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ ОМИЛЛАРИ
17.02.2016

   Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015-2018 йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол халокатанинг оқибатларини енгиллаштириш борасидаги чора- тадбирлар комплекс дастури тўғрисидаги қарори мазмун-моҳияти ва асосий йўналишлари тарғиботига бағишлаб Урганч тумани ҳокимлигида семинар бўлиб ўтди.

   Ўзбекистан Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Экоҳаракат фаоллари, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси, Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармаси вакиллари, соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар мутахассислари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётгаи нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари семинарда иштирок этдилар.

   Маълумки, 2015 йилнинг 12-16 октябрь кунлари ушбу тадбирнинг биринчи босқичи бўлиб ўтган, унинг доирасида 2015-2018 йилларда Оролбўйи ҳудудида амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар дастурининг асосий йўналишлари, лойиҳалар рўйхати ҳамда ушбу лойиҳалардан кутилаётган натижалар хақида сўз борган эди.

   Ўтган даврда шу юзадан кўламдор ишлар амалга оширилди. Кўплаб лойиҳалар амалиётга жорий қилинмоқда. Шулар ҳақида ҳудуд аҳолиси хабардорлигини таъминлаш, хайрли ишларга кенг жамоатчиликни жалб этиш долзарб вазифадир.

   Шу мақсадда ташкил этилган семинарии вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Рўзметов кириш сўзи билан очди.

   Тадбирни Оролни қуткариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Толипов бошқариб борди.

   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси ўринбосари С.Ж.Акбаров кун тартибидаги масала бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия қўмитаси ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи О.Эшжонов ҳудудда сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош гастроэнтрологи, профессор М.Каримов экологик таҳдид ҳудудларида яшовчи аҳоли генофонди ва соғлиғини сақлаш тадбирларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, "Ўзкоммунхизмат” агентлиги бўлим бошлиғи Б.Турсунов аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда канализация тармоқларини ривожлантириш, окава сувларни тозалаш иншоотларини реконст­рукция қилиш бўйича белгиланган лойиҳалар тўғрисида, Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Б.Каландаров ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва сақлаш, экотизимлар ва биохилма-хилликни тиклаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофа­за қилиш вазирлиги бош мутахассиси Ж.Турғунбоев Оролбўйи аҳолиси турмуш тарзи даражаси ва сифатини ошириш учун зарурий иқтисодий омиллар ва меҳанизмларни яратиш, вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи ўринбо­сари Д.Шарипов ҳудудда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун инфраструктурани яхшилаш мавзуларида маърузалар қилдилар.

   Орол муаммоси инсоният тарихидаги энг йирик экологик фожиалардан бири бўлди. Таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида "Ўзбе­кистан Орол фожиаси асоратларини камайтириш йўлида улкан куч-ғайратлар сарфламоқда. Жумладан, оби-ҳаёт манбаларини бошқа­риш ва улардан оқилона фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган туб ислохотлар амалга оширилди. Мустақиллик йилларида сувдан оқилона фойдаланиш самарадорлиги ошди. Орол муаммосини ҳал этиш бўйича кўламдор ишлар амал­га оширилмоқда. Сўнгги ўн беш йилда Амударёнинг 180 минг гектарлик дельтасига сув чиқарилди. Айни кунда унинг сатхини 230 минг гектарга етказишга қарата саъй-харакатлар давом эттирилмоқда. Орол инқирози кутилаётган ҳудудда 740 минг гектарлик ихотазор барпо этилди. Хозирда денгизнинг қуриб қолган ҳудудида бир неча юз минг гектарлик яшил ҳимоя майдонлари яратилди.

   Мазкур анжуман мобайнида Орол денгизи хавзасида сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, аҳоли гено­фонди ва соғлиғини сақлаш тад­бирларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъмин­лаш ҳамда канализация тармоқларини ривожлантириш, оқава сув­ларни тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш, Оролбўйи аҳолиси турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш учун зару­рий иқтисодий омиллар ва механизмларни яратиш, ўсимлик ва ҳайво­нот дунёсини муҳофаза қилиш, экотизимлар ва биохилма-хилликни тиклаш каби масалаларга алохида эътибор қаратилди.

   Бўлиб ўтган қизғин мулоқотлар жараёнида иштирокчилар томонидан мазкур комплекс дастурни самарали амалга ошириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар илгари сурилди, берилган саволларга жавоблар қайтарилди.

   Вилоятимизнинг бошқа туманларида ҳам ушбу мавзуда семинарлар бўлиб ўтди.

 
 
"Хоразм ҳақиқати” 2015 йил 10 февраль № 12 (19254)