Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Экспорт – иқтисодий барқарорликнинг асосий манбаидир.
21.05.2018

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, экспортёрларга қулай шароитлар яратиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида божхона органларида қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни етказиш ва уларнининг фаолияти давомида учраётган муаммоли вазиятлар ҳамда мавжуд таклифларни ўрганиш мақсадида 2018 йил 14 май куни Урганч шаҳрида жойлашган текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “URGACH BAHMAL” маъсулияти чекланган жамиятига Хоразм вилояти божхона бошқармасининг маъсул ходимлари ташриф буюришди

Корхона томонидан бугунги кунда пахта толасидан тайёрланган ҳар хил турдаги (тўшак қопламалари, сочиқ, дастрўмол ва фартук) текстил маҳсулотларини асосан Россия Федерацияси, Эстония ва Польша давлатларига экспорт қилинмоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, жамият томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1,1 млн. АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги товарларни экспорт қилишга эришилган. Учрашув давомида мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилаётгани, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида тушунтиришлар берди.

Шу билан бирга, корхона мутасаддиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5414-сон Фармони билан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига бир қанча енгилликлар жорий этилганлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди. 

Хусусан, 2018 йил 1 июлдан бошлаб, товарларни божхона режимларига жойлаштирилишида, шунингдек, хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш маршрутларини ўзгартирилишида божхона органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бекор қилинди. Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлдилар. 

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишда барча қулайлик ва имкониятлар яратилган. Бу эса ўз навбатида мамлакатимиздаги тадбиркорларни ташқи бозорларда ўз ўрнини топишга ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Шундан сўнг, корхона вакиллари божхона соҳасида ўзларини қизиқтираётган саволлар, ўйлантираётган муаммолар ёхуд божхона қонунчилиги бузилиши ҳамда божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, хусусан божхона ходимлари томонидан коррупцияга йўл қўйилганда ёки таьмагирлик ҳолатлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг (0371) 120-76-33 ёки Хоразм вилояти божхона бошқармасининг (0362) 224-59-20 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтилди.


Хоразм вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати