Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЭРТА ЭККАН ХИРМОН ҚИЛАР
02.04.2011

Чигитни эрта экиш, ғалла ва бошқа экинларни агротехника қоидаларига мувофиқ сифатли парваришлаш асосида гектарлар қайтими, иқтисодий самарадорликни ошириш вилоят зироаткорларининг муҳим вазифаларидир.

Ана шу масалалар баҳор мавсумининг долзарб тадбирларига бағишлаб Хонқа туманида бўлиб ўтган семинар-кенгашнинг бош мавзуси бўлди. Анжуманда туманларнинг ҳокимлари, йирик фермер хўжаликлари, агросаноат мажмуига хизмат кўрсатувчи корхона-ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими О.Оллаберганов семинар-кенгаш ишини бошқариб бор ди.

Кун тартибига қўйилган масала юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Бекжонов маъруза қилди.

Ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали директори И.Иброҳимов, Ўзбекистон Қаҳрамони, Гурлан туманидаги “Ҳайитмат ота” фермер хўжалиги раҳбари Г.Ҳайтимматов, шу тумандаги “Деҳқонобод” участкаси экиш гуруҳи раҳбари Р.Аҳмедов, хонқалик тажрибали пахтакор Б.Ҳакимов ва бошқалар семинар-кенгашда сўзга чиқиб, ғалла парваришини намунали йўлга қўйиш, уруғлик чигитни агротехника қоидаларига мувофиқ равишда тайёрлаш, мавсум жараёнида экиш конвейерининг аниқ маромини таъминлаш, ерга барака уруғи қадаш ишларини қисқа муддатларда ва сифатли ўтказиш масалалари ҳақида гапирдилар.

Дастлаб семинар-кенгаш қатнашчилари Хонқа тумани Мадир қишлоғидаги Қ.Отаниёзов бошлиқ “Мадир Хонқа” фермер хўжалиги ғалла майдонларида бўлиб, шу ерда кўргазмага қўйилган ғалла ва бошқа экинларни озиқлантиришда, ўсимлик ва мевали дарахтлар зараркунандаларига қарши кураш олиб боришда фойдаланиладиган маъданли ўғитлар, кимёвий препаратларнинг намуналари, шунингдек ғаллазорлардаги бегона ўтлар ва сўрувчи-кемирувчи ҳашаротларга қарши гербицидлар воситасида ва биологик усулда ишлов беришнинг амалий жараёнлари билан танишдилар.

Тадбирда ғалла ўсимлиги ривожи ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 10-12 кун орқада қолаётганлиги ташвиш билан тилга олинди. Ана шу қолоқликка барҳам бериш мақсадида 10 апрелгача ўсимликни ҳам барги (сузпензия эритмаси), ҳам илдизи орқали сифатли озиқлантириш, экинни фақат шарбат усулида суғориш муҳим вазифалар сифатида кун тартибига қўйилди.

Шундан кейин тадбир қатнашчилари тумандаги Томадурғадик қишлоғининг Д.Сафоев раҳбарлик қилаётган “Давлат” фермер хўжалиги даласига ташриф буюрдилар. Бу ерда барча тур техникалар баҳорги мавсумга тахт этиб қўйилган. Ерлар ҳайдалган, экишга шай.

...Эл катхудолари, оқсоқоллар фотиҳага қўл кўтаришади, замин заҳматкашларининг зироатига барака тилашади. Сеялка қутичаларига барака уруғи солингач, техника жиловкори Бахтиёр Шерматов тракторни оҳиста ўрнидан жилдиради. Агрегат кафтдек текис дала узра тупроқда ёрқин из қолдирганича олға юриб кетади...

Бу йилги об-ҳаво шароитлари экиш ишларини ҳамма ерда уюшқоқлик билан ташкил этиб, қисқа муддатларда ўтказиш учун қулай имкониятдир. Жорий экиш мавсумида вилоятимиз бўйича 510 та механизациялашган гуруҳ иш олиб боради. 48 минг гектар майдонга чигит қўшқаторлаб экилади.

Ҳар бир далани ҳайдаш ва экиш муддатлари мутахассис- тажрибакорлардан иборат сифат комиссияси томонидан белғилаб берилади. Бу борада жорий йил баҳорининг ўзига хос хусусиятлари, жумладан об-ҳавонинг нисбатан салқин келиши ва ер ости сувларининг чуқурроқ жойлашганлиги натижасида ерларнинг пастдан тобга келаётганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Экилган ҳар бир дала сифат комиссияси томонидан қабул қилинади, шу ҳақда сертификат тақдим этилади.

Экиш сифати, тўла гектарлар ҳосил қилиниши уруғликнинг сифатли тайёрланишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бунинг учун тайёрлов жараёнида унга биостимуляторлар билан сифатли ишлов бериш, чигитнинг етилиш муддатларига алоҳида эътибор қаратиш, уни белгиланган муддатларда экиш участкаларига етказиб бериш алоҳида аҳамият касб этади. Шу муносабат билан “Хоразмпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси ва унинг бўлинмаларига тегишли топшириқ, кўрсатмалар берилди.

Бу йил пахта етиштириш учун ажратилган асосий майдонларга ғўзанинг тажрибаларда синалган “Хоразм-127”, “Меҳнат”, “Бухоро-102”, “Ибрат”, шунингдек бошқа қатор янги, истиқболли навлари уруғликларини экиш кўзда тутилмоқда.

Семинар-кенгашда туманлар ҳокимларининг баҳорги экиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича белгиланган тадбирлар ҳақидаги ахборотлари тингланди. Нефть, минерал ўғитлар таъминоти, МТП ташкилотлари, банк муассасалари раҳбарларига тармоққа аниқ ҳисоб-китоблар асосида намунали хизмат кўрсатилишини, дала меҳнатчиларига зарурий шарт-шароитлар яратиб берилишини таъминлаш топширилди. Барча далаларда уруғликни текис ундириб олиш, деҳқончилик маданияти, гектарлар самарадорлигини ошириш, йилни муносиб ютуқлар билан якунлаш муҳим вазифалар сифатида кун тартибига қўйилди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси