Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЭРТАСИ НУРАФШОН АВЛОД
01.12.2014

Ўзбек миллатига хос фазилатлар ҳақида сўз кетганда, унинг болажонлик хислати алоҳида тилга олинади Кундалик турмушимизда ўзаро салом-алик жараёнида ҳам албатта “Омонмисиз, бола – чақа омонми?”, дея сўраш халқимизнинг урф-одати, қадриятларидандир.
Юртимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ ёшлар тарбиясига давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида қаралиб келинаётганлиги фикримизнинг яна бир далилидир. Зеро, республикамиз аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини айнан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этишини инобатга оладиган бўлсак, ёшлар масаласига алоҳида эътибор юртимизнинг эртанги кундаги тараққиётини белгиловчи омиллардан биридир.
Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширишда муҳим дастуриламал бўлди.
Хоразм вилоятида ҳам ёшларнинг ҳар томонлама етук, комил инсон бўлиб вояга етишлари, ўғил-қизларимизнинг орзу-ният ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлаш, турли соҳаларда ўз имконият ва салоҳиятларини намоён қилишлари учун шарт-шароит яратиш, жисмоний, маънавий-ахлоқий тарбиясини халқимизнинг азалий қадриятларига уйғун равишда олиб боришда таълим-тарбия ишининг уйғун бўлишига алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бунда айниқса, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ўрни ва роли катта бўлмоқда. Бугунга келиб республикамизда етакчи жамоат ташкилоти сифатида ўз сафига минглаб ёшларни жипслаштира олган ушбу ҳаракат жамиятимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётида ўз нуфузига эга бўлиб улгургани қувонарли, албатта.
Фарзандларимизнинг фан, таълим, спорт, санъат каби қатор соҳаларда ўз иқтидорларини намоён қилиб, йилдан-йилга катта ютуқларни қўлга киритмоқда.
Таълим муассасаларида ўқув сифати ва таълим самарадорлигини оширишнинг муҳим жиҳатларидан бири бўлган моддий-техник базани мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилаётир.
Жумладан, “Рарег imрех” МЧЖ томонидан жорий йилнинг ўзида касб-ҳунар коллежларига 112 миллион 946 минг 400 сўмлик 9 хил тўпламдаги тикув машиналари етказиб берилди. Бундан ташқари, 367,22 миллион сўмга ўқув юртларида 11 та компъютер синфи ташкил этилди. 120 миллион сўмлик турли русумдаги автомашина, 291,3 миллион сўмлик дурадгорлик дастгоҳлари, 100,6 миллион сўмлик автомобилсозлик йўналиши бўйича ускуналар ҳамда 67 миллион сўмлик 4 та чилангарлик ускуналари мажмуаси касб-ҳунар коллежларининг лаборатория ва ўқув хоналарини замон талаблари даражасида жиҳозлашга йўналтирилди. Айни пайтда ўқув жараёнларига янги педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш, бунда, айниқса, кадрлар малакасини мунтазам равишда оширишга қаратилган кенг қамровли тадбирлар давом эттирилмоқда.
Вилоятимизда, шунингдек, вояга етмаган ногирон ҳамда ота-она каровидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, улар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, соғлиғида нуқсони бўлган 6132 нафар ногирон боладан 4897 нафарига таълим-тарбия олишлари учун мутасадди ташкилотлар томонидан зарур шароит яратиб берилган бўлса, 565 нафари махсус мактаб-интернатларга жойлаштирилиб, 825 нафарининг якка ҳолда уйларида малакали мутахассислардан таълим-тарбия олишлари йўлга қўйилди.
Ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишларини таъминлашда ҳар ойда мунтазам равишда ўтказиб туриладиган “Саломатлик ҳафталига” тадбирларининг ўрни каттадир. Республикамиз марказидан ташриф буюрадиган малакали тиббиёт ходимлари жойлардаги маҳаллий мутахассис шифокорлар билан ҳамкорликда шаҳар ва туманларда, чекка қишлоқларда бўлиб, балоғатга етмаган болаларни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларнинг соғлиқларини    доимо    назорат қилиб, зарур ҳолларда керакли муолажа ва реабилитация чораларини тизимли равишда амалга оширмоқдалар. Масалан, ўтган 2013 йилда турли касалликларга чалинган болалар ва ўсмирларнинг 71 фоизи соғломлаштирилди.
Ўз навбатида, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Ушбу масканларда фаолият юритаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш, янги тиббиёт технологияларини жорий қилиш борасида бир қатор ишлар қилинди. Жорий йилнинг бошида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таркибий қисми бўлган ЮНИСЕФ томонидан вилоятимиздаги 200 нафарга яқин ўсмир ва болалар шифокорлари, педиатрлар, инфекционист ҳамда реаниматологлар касалликларни интеграллашган усулда аниқлаш дастури асосида ўқитилди.
Соғлом турмуш тарзида спортнинг ўрни беқиёсдир. Шунинг учун ҳам ёшларни спортга кенгроқ жалб этиш, ихтисослаштирилган ўқув-машқ муассасалари фаолиятини намунали йўлга қўйиш, замонавий иншоотларни бунёд этиш, зарур спорт анжомлари билан таъминлаш, малакали кадрлар, мураббий, тренерларни ўқув машғулотларига кўпроқ жалб этиш борасида ҳам муайян ютуқларга эришилмоқда. Ҳозирги кунда вилоят бўйича 28 та болалар спорт объектлари фаолият олиб бормокда. Уларда 35067 нафар ўқувчи ва талабалар ўзлари севган спорт турлари билан, шунингдек, 115146 нафар умумтаълим мактабларининг ўқувчилари спортнинг 103 йўналиши бўйича мунтазам шуғулланмоқда.
Бу борада ишни тизимли равишда ташкил қилиш ва олиб боришда Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ўрни беқиёс бўлмоқда.  2013 йилда ушбу жамғарма маблағлари ҳисобидая вилоятдаги 10 та иншоотда реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. 1,5 миллиард сўмлик спорт анжомлари ва ускуналар билан таъминланди. Ички имкониятларимиз ҳисобидан эса яна 3 миллиард 190 миллион сўмлик 29 та спорт объектлари қурилиб фойдаланишга топширилди. Урганч шаҳридаги кўп қаватли уйлар олдида сунъий қопламали 16 та мини футбол майдончалари ташкил этилди. Шаҳардаги биргина “Тозабоғ” маҳалласининг ўзида 2 та бадминтон ва 3 та мини-футбол майдончаси қурилди. Урганч туманида 2 та, Хива туманида 4 та, Боғот туманида 3 та, Ҳонқа туманида 2 та, Ҳазорасп туманида 2 та, Қўшкўпир туманида 3 та ана шундай кичик спорт объектлари бунёд этилди. Шу билан бирга, Урганч шаҳри маҳаллаларида 28 та болалар ўйингоҳлари қайта тикланди ва 31 таси янгидан қурилди. Мазкур ишларни амалга ошириш учун ҳомий ташкилотлар ва тадбиркорлар томонидаи қарийб 800 миллион сўм маблағ сарфланди. 2014 йилга мўлжалланган дастурга мувофиқ яна 26 та суний қопламали спорт майдончалари, 12 та спорт мажмуаси ва санъат мактаблари қурилиб ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.
Урганч шаҳрининг “Ёшлик” шаҳарчасида барпо этилаётган улкан спорт мажмуаси фарзандларимиз учун ажойиб туҳфа бўлади. Бу ерда югуриш йўлакчаси, гандбол, волейбол, баскетбол ва мини-футбол майдончаларини ўз ичига олган ёпиқ спорт манежи, сузиш ҳавзаси, гимнастика, стол тенниси, бокс, оғир атлетика, курашга мўлжалланган заллар, ўз бағрига қарийб минг томошабинни сиғдира оладиган чим хоккейи стадиони фойдаланишга топширилиш арафасида турибди. Спортга берилаетган ана шундай эътибор туфайли у тобора оммавий тус олаётир. 
2013 йилда мамлакат ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда Хоразм вилоятидан 285 нафар ёш спортчи муваффақиятли иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллашди.
Юртимиз ёшларининг келажаги порлоқ, эртаси нурафшон, Буни бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам ёшларга ҳар томонлама яратилаётган қулай имкониятлар, етарли шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда улкан марралар сари интилаётган зукко ўгил-қизларимизнинг шижоату ғайратидан англаш мушкул эмас. Зеро, фарзандларимиз камоли йўлида қилинаётгаи эзгу ишларимиз албатта, ўз самарасини беришига асло шубҳа йўқ.

Шуҳрат МАТКАРИМОВ
Хоразм вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати раҳбари.
Biznes Daily 29 Ноябр 2014 йил № 137(1852)