Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЭЪТИБОР, ҒАМХЎРЛИК ИФОДАСИ
02.08.2015

Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг барча жабҳаларида ислоҳотлар изчил давом этиб, шаҳар, қишлоқларимиз яратувчиликлар, бунёдкорликлар, ободонлаштиришлар натижасида янада файзли, кўркам бўлиб бормоқда. Юртдошларимиз истиқболли ташаббуслар на лойиҳалар асосида ғайрат-шижоат билан меҳнат қилиб, қувонарли ютуқларни қўлга киритмоқдалар.
Айниқса Президентимизнинг 2015 йил 17 июлда қабул қилган “Ўзбекистан Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорини юртдошларимиз катта кўтаринкилик билан кутиб олдилар.
Айни пайтда воҳамизнинг барча жойларида энг улуғ, энг азиз байрамга ҳар томонлама қизғин тайёргарлик давом этмоқда. Бугун вилоятимизнинг қайси бир маҳалласи, қишлоғида, корхона ва ташкилотида бўлманг, кексаю ёш шундай тинч, фаровон, обод, бир-биридан гўзал фасллари, бебаҳо табиати билан мафтункор бўлган жаннатмакон Ўзбекистонда умргузаронлик қилаётганликларига шукроналар айтишмоқда.
Ҳа, мустақилликнинг неъматлари бебаҳо ва уни ҳар бир юртдошимиз эъзозлаб, ўз меҳнати, ютуқлари билан янада мустаҳкамлашга қатъий аҳд қилишган.
Воҳа бўйлаб “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!”, деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий, амалий, маданий-маънавий хамда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Қарорда қайд этилганидек, мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб аҳолига, биринчи навбатда кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг хуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш учун давлат бюджетидан ижтимоий эхтиёжлар, жумладан, аҳолини қўллаб-қувватлаш ва социал соҳани мустаҳкамлашга ажратилаётган йиллик харажатлар изчил ошиб бормоқда. 2014 йилда бу рақам 60 фоиздан ортганини мазкур йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг мантиқий натижаси сифатида яққол кўриш мумкин.
Айни пайтда биз аҳоли билан ўтказаётган учрашувларда улар ўзларининг кундалик фаровон ҳаётларини, турмушлари ҳар томонлама яҳшиланиб бораётганлигини аниқ мисолларда қайд этишмоқда.
Худди шунингдек, вилоятимиз хотин-қизлари чексиз қувончи, бахтиёрлиги, мамнунлигини ҳамда ўзларининг файзли хаётларидан келиб чиқиб, бу эътибор, эъзозга чексиз миннатдорчиликларини билдиришмоқда.
Мустақиллик йилларида Юртбошимиз томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий хаётдаги фаоллигини ошириш, она-бола соғлиғини муҳофаза қилиш, аёллар соғлигини тиклаш, мустахкамлаш, репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзини шакллантириб боришга оид кўплаб қарорлар, фармонлар қабул қилиниб. уларнинг ижроси изчил бажарилмоқда.
Президентимизнинг “Ўзбекистан хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 2004 йил 25 майдаги ПФ-3434-сонли Фармони хотин-қизлар қўмитаси, унинг бошланғич ташкилотлари ва мутасадди ташкилотлар фаолиятида дастуриламал бўлиб келмоқда.
Бугун хоразмлик хотин-қизларнинг ижтимоий - иқтисодий соҳалардаги фаоллиги тобора ошмоқда. Вилоят маркази ва қишлоқларга дадил кириб бораётган саноат корхоналарида хотин-қизлар замонавий дастгоҳларни моҳирлик билан бошқармоқдалар. Жумладан, “Шoвoттexc”,-“Urgtexs”, “Хоразм гиламлари”, “Хоразм техс” ва бошқа ўнлаган йирик корхоналарда фаолият юритаётганларнинг кўпчилиги хотин-қизлардир. Айниқса, касб-хунар коллежларини тамомлаган қизлар бугун бу жамоаларда меҳнат қилмоқдатар.
Вилоятда кичик бизнес субъектларида, хусусий тадбиркорликда хотин-қизларнинг сафи тобора кенгаймоқда. “Тадбиркорлик билан шуғулланаман”, деган хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 1 июль холатига 826 нафар тадбиркор аёлга 29765,0 млн. сўм кредитлар ажратилди.
Бу йил вилоятда касб-хунар коллежларини 13172 нафар, академик лицейларни 743 нафар қизлар битказди. Ўзбекистан Республикаси хотин-қизлар қўмитасининг топшириғига биноан касб-хунар коллежларида “Битирувчилар штаби” фаолияти йўлга қўйилиши натижасида битирувчиларнинг бандлиги ўрганиб чиқилиб, мониторинг қилинмоқда. Бу бўйича муҳокама йиғилишлари ўтказилди ва назоратга олинди. Корхона, ташкилотлар билан уч томонлама шартномалар тузилиб, бандлик масаласи кўриб чиқилди ва кредит олиш истагини билдирган 446 нафар қизлардан 256 нафарига бугунгача 4 млрд. сўм маблағ ажратилди. Доимий равишда шаҳар ва туманларда ташкил этилаётган бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам хотин-қизларнинг ўзлари хоҳлаган касблар бўйича бандлигини таъминлаш имконини бераяпти.
Бугун барча соҳаларда “Устоз-шогирд” мактаби яратилган. Айниқса тадбиркорлик йўналиши бўйича билим, тажрибага эга бўлган Фароғат Саъдуллаева, Бикажон Отажонова, Мунаввара Исаева, Роза Эшжонова, Шоира Давлетова, Бибисора Отажонова, Гулбаҳор Юсупова, Зулфия Қўшназарова, Зулфия Машарипова, Зулфия Раҳимова каби тадбиркорлар, устозлар қизлар, келинчакларга касблар юзасидан ўз маҳоратларидан сабоқ бериб келаётирлар. Шунингдек, “Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш” марказида қизларга бизнес режа тузиш ва кредит олиш тартиблари бўйича суҳбатлар ўтказилиб, “Менинг оилавий бюджет китобчам” номли кундалик харажатларни қайд этиш дафтари юритилиши ўргатилиб, шу орқали хотин- қизларга оилавий бюджетларини тўғри бошқариш, тежамкорликка ўргатиш бўйича тегишли йўлланмалар берилмоқда.
Хотин-қизлар қўмиталарининг ўзини ўзи бошқарган органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан хамкорликда ташкил этаётган турли тадбирлари ўз самарасини бермоқда. Фуқаролар йиғинларининг диний-маърифий ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ва меҳнат бошқармаси томонидан аёллар учун янги иш ўринлари яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уй бекалари ва вақтинча ишсиз аёллар ўртасида олиб бориладиган фаолият бўйича аниқ мақсадли дастурлар ишлаб чиқилди. Хотин-қизларнинг хуқуқий, тиббий, экологик билимларини оширишлари учун йил давомида тадбирлар ташкил этилаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонованинг вилоятимизда бўлиб, фаолиятимизни янада такомиллаиггириш борасидаги тавсиялари асосида амалий ишлар йўлга қўйилмоқда.
Вилоятимиздаги “Аёллар ва оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари”нинг фаолияти таъсирчанлиги ошмоқда.
Урганч шаҳри ва туманларда ташкил этилган хотин-қизлар қўмиталари қошидаги “Аёллар маслаҳат хоналари”да руҳшунос, хуқуқшунос, соғлиқни сақлаш бошқармаси, халқ таълими бошқармаси, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, ички ишлар бошқармаси ва фаоллардан иборат жамоатчилик асосида қабул кунлари ташкил этилмоқда. Турли масалалар билан мурожаат қилаётганларнинг муаммолари шу ернинг ўзида хал этилиб, амалий кўмаклар берилаяпти.
Республика хотин-қизлар қўмитасининг доимий эътибори, амалий йўл-йўриқ ва тавсиялари асосида хотин-қизларнинг иқтидорини намоён қилишлари учун кўрик танловлар, фестиваллар, анжуманлар, маданий- маърифий тадбирларнинг мунтазам равишда ташкил этилаётганлиги янги истеъдод эгаларини кашф этмоқда. Бугун “Зулфияхоним издошлари” бўлишга интилаётган қизларнинг қобилиятидан кўнгиллар шодланади. Анъанавий ташкил қилинаётган Зулфия номидаги Давлат мукофоти номзодлари кўрик-танловида таълим, адабиёт, санъат, маданият, фан йўналишларида қатнашаётган қизларнинг истеъдодлари янада қувонарлидир.
Эл-юрт хурматига сазовор азиз инсонлардан Ўзбекистан Қаҳрамонлари - Вера Пак, Аноржон Маҳмудовалар қизларнинг серқирра фаолияти, интилиш, изланишларини мамнунлик билан таъкидлашади. Бу устозлар вилоят хотин-қизлар қўмитаси, жойлардаги бошланғич ташкилотларнинг фаолиятини янада самарали бўлиши учун кўп йиллик тажрибаларидан келиб чиқиб, маслахатлар, тавсиялар бериб боришмоқда.
Хоразмлик хотин-қизларнинг спорт йўналишидаги ютуқлари ҳам қувонар¬лидир. Айни пайтда хотин-қизлар спортнинг 32 тури билан мунтазам шуғулланмоқдалар. Эндиликда “Ёшлик” спорт мажмуаси воҳа аёлларининг севимли маскани бўлиб, улар оила аъзолари, яқинлари, қўшнилари билан биргаликда бу ерга келиб, ет машғулотларни ўтказмоқдалар.
Республика хотин-қизлар қўмитаси тавсияси билан спорт-соғломлаштириш тадбирлари, “Аёллар спорт” фестивали юксак даражада ташкил этилаётир. Шуниси қувонарлики, бугун Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Гулёр Отажонова, Сабоҳат Роҳатова, Ширин Раҳимова сингари қизларимиз жаҳон чемпионатларида, мусобақаларида қатнашиб, юқори ўз ўринларни эгаллашмоқда.
“Ораста қизлар” тўгаракларининг фаолияти такомиллашиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. Уларда қизларнинг ўз соғлиқлари тўғрисида қайғуриши, соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этишнинг фойдаси, гўзал, миллий анъана, урф-одатларимиз каби хаётда муҳим бўлган фазилатлардан кўникмалар берилмоқда. Бу жараёнда фахрий онахонлар, мутахассислар ҳам фаоллик кўрсатишмоқда.
Президентимизнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори асосида амалий ишлар олиб борилаяпти. Хотин-қизлар қўмиталари ўз худудларида меҳнат фаҳрийлари, пиру бадавлат отахонлар, онахонлар иштирокида учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этишяпти. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, ёлғиз кексалар хонадонида бўлиб, улардан хабар олинмоқда. Уларнинг кўпчилигининг уйлари, хонадонлари таъмирланиб, кундалик турмушда зарур бўладиган воситалар билан таъминланмоқда. Айниқса айни пайтда “Ораста қизлар” тўгараги аъзолари кексаларга янада иззат-хурмат кўрсатишмоқда. Масалан, Янгибозор туманида ўтказилган “Ораста қиз-эл кўрки” мавзусидаги тадбирда қизлар маҳалладошларига ибрат бўлган Тўра Отажонов истиқомат қилаётган хонадонда бўлишди.
Вилоят хотин-қизлар қўмитаси “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси билан хамкорликда “Юз билан юзлашган” 59 нафар отахон, онахонлар хузурида бўлиб, уларга моддий-маънавий ёрдамлар кўрсатишди. “Аср билан юзмаюз” тадбирларида момоларимиз, боболаримиз собиқ шўролар давридаги оғир, машаққатли хаётдан сўзлаб ва истиқлол шарофати билан миллий анъана, урф-одатларимиз, қадриятларимиз қайта тикланганлигини шукроналик билан такрорлашмоқда. Гурланлик 117 ёшлик Пошшажон момо Хайитметова, урганчлик 117 ёшлик Оймонжон момо Дўсчонова, янгибозорлик Моможон Романова каби юз ва ундан катта ёшдаги табаррук инсонлар суҳбатларидан ёшлар, хотин-қизлар баҳраманд бўлишмоқда. Жойлардаги пенсия, ижтимоий ва тиббий хизмат кўрсатувни идоралар ходимлари кексалар уйларида бўлиб, улар билан яқиндан суҳбатлашмоқдалар. Бундай хизмат кўрсатиш идораларининг фаолияти юзасидан жамоатчилик назорати амалга ошириляпти. Хотин-қизлар Қўмитасининг кексаларга эътибор ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича фаолияти изчил давом этаверади.
Шуниси қувонарлики, бугун хотин-қизларнинг жамоат ҳаётидаги иштироки, фаоллиги тобора ошмоқда. Улардан 96 нафари депутат қилиб сайланган.
Мактабгача таълим, халқтаълими, ўрта маҳсус касб-ҳунар таълими, олий таълим тизимларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ёш авлодни ҳар томонлама баркамол вояга етишида билим - маҳоратини фидойилик билан сарф қилмоқдалар. Олима аёлларнинг илм-фан йўлидаги илмий изланишлари ва уларнинг самаралари хаётга кенг татбиқ қилиняпти.
Адабиёт, санъат, маданият йўналишидаги хотин-қизларнинг ижод намуналари қалбларга қувонч, фаҳр бағишлайди. Бугун улар мустақиллигимизнинг 24 йиллигига бағишланган тадбирларда фаол иштирок қилмоқдалар.
Юртимиз хотин-қизларининг барча сохаларда ўз қобилиятини рўёбга чиқаришлари учун шароитлар муҳайё. Лекин айрим аёлларнинг кимларнингдир ёлғон ваъдаларига ишониб, мўмай даромад, бойлик орттириш мақсадида чет элларга бораётганлиги холатлари ҳам учрамоқда. Бироқ юртимизда хотин-қизларнинг хоҳлаган касбда, соҳада ишлашлари учун имкониятлар кўлами кенгдир. Шу туфайли хотин-қизлар қўмиталари эл-юрт хурматига сазовор инсонлар, хуқуқшунослар, турли касб эгаларидан иборат тарғибот гуруҳлари билан аҳоли истиқомат жойларида, ўқув муассасаларида, ташкилотларда давра суҳбатлари ўтказиб бормоқдалар. Бу эса қонун бузилишларининг олдини олиб, аёлларнинг хуқуқий маданиятини оширмоқда.
Вилоят тиббиёт тизими ходимлари билан биргаликда турли касалликларнинг, жумладан. ОИТС, сил, гаёҳвандликнинг олдини олиш, уларга қарши курашиш мақсадида тадбирлар ташкил этилмоқда. Бу касалликларнинг оғир оқибати тўғрисида хикоя қилувчи буклетлар, китоблар тарқатилмоқда. Соғлом турмуш қоидалари кенг тарғиб этилмоқда.
Юртимизда ўсиш, ўзгаришлар дақиқа сайин кенг авж олмоқда. Бугун вилоятимиз катта қурилиш майдонига айланган. Президентимизнинг “Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини ва Хоразм вилояти аҳолисининг ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги Қарорлари асосидаги амалий ишлар кўз олдимизда намоён бўлмоқда. Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий, А.Баходирхон, Тинчлик, “Ёшлик” кўчаларида ва воҳа туманларида қад ростлаган уйлар намунавий тураржойлардаги қулайликлардан айниқса хотин-қизлар жуда хурсанд бўлишмоқда. Чунки уларда яхши, чиройли яшаш учун қулай шароитлар муҳайё этилган.
Бугун ана шундай уйлар олдида маиший, савдо, алоқа, “Аёллар учун гўзаллик салонлари” хизмати кўрсатувчи ўнлаган шохобчалар ишга тушган. Ана шундай уйлар худудидаги спорт майдончалари, гимнастика залларида машғулотлар кун бўйи давом этмоқда.
Бугун вилоятимизнинг қайси бир гўшасида бўлманг, барчанинг кайфияти кўтаринки руҳда. Истиқлолимизнинг 24 йиллик айёмини муносиб ютуқлар билан кутиб олиш учун ғайрат-шижоат билан меҳнат қилмоқдалар.
Байрам олди тадбирларида элдошларимиз қайта ва қайта шу юрт фарзанди эканлигини, мустақиллик йилларида эришилган ютуқларимизни фаҳр-ифтиҳор билан алоҳида таъкидламоқдалар.


Сайёра АБДИКАРИМОВА,
вилоят хокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатн аъзоси.
“Хоразм ҳақиқати” 2015 йил 1 август №61 (19199)