Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЭЪТИБОР, РАҒБАТ ВА ҒАМХЎРЛИК ЁШЛАРИМИЗНИ ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ ЕТАКЛАМОҚДА
08.01.2015

Мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Шу боисдан ҳам фарзандларимизнинг замонавий спорт мажмуаларида ўз қизиқиши ва лаёқатига мос спорт турлари билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиб берилаётир.
Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2002 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида"ги ҳамда 2004 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари муҳим дастуриламал бўлаётир.
Айтиш жоизки, Хоразм вилоятида ҳам ёшларнинг баркамол бўлиб вояга етишлари йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти. Хусусан, 2003 - 2014 йилларда воҳада 102 та замонавий спорт иншооти қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бунинг учун 60 миллиард 899 миллион сўмдан зиёд, уларни зарур ускуна ва инвентарлар билан таъминлашга эса 4 миллиард 265 миллион сўмдан ортик маблағ сарфланди. Мазкур иншоотларнинг 90 фоиздан ортиғи қишлоқ жойларда фаолият бошлагани эса чекка ҳудудларда ҳам ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир.
Урганч шаҳридаги вилоят 5-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳам истиқлолнинг ёш авлодга бўлган туҳфасидир. 1996 йилда фаолият бошлаган ушбу маскан ўтган йиллар  давомида  бир   қатор иқтидорли чарм тўп усталарини тарбиялаб, мамлакатимиз жамоаларига етказиб берди. Ҳозир бу ерда 278 нафар ўқувчи футбол сир-асрорларини пухта ўрганмоқда. Бунинг учун таълим муассасасида барча қулайлик яратилган. Хусусан, мактаб-интернат 2007 йилда капитал таъмирланди. 2013 йили эса унинг қошида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағи ҳисобидан қиймати 1 миллиард 400 миллион сўмга тенг бўлган ёпиқ сув ҳавзаси қурилди. Бунинг натижасида нафақат ушбу мактаб ўқувчилари, балки унинг атрофидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган ўғил-кизлар учун ҳам сув спорти билан шуғулланиш имконияти яратилди.
- Таълим муассасамиз замон талаблари асосида барпо этилган, - дейди мактаб-интернат директори Шерзод Ибодуллаев. - Синф хоналаримиз лаборатория анжомлари, сўнгги русумдаги компьютер жамланмалари билан тўлиқ жиҳозланган. Спорт зали, волейбол, футбол майдончалари, ётокҳона, ошхона ўқувчилар ихтиёрида. Мактабимизда нафақат спорт секциялари, балки бошқа фанлардан ҳам тўгараклар йўлга қўйилган. Бу ўқувчиларимизнинг ҳам жисмоний, ҳам интеллектуал жиҳатдан камолга етишини таъминлаётир. Фарзандларимизга 36 нафар тажрибали ўқитувчи ва 12 нафар малакали мураббий таьлим-тарбия бермокда.
Мактаб-интернат футбол жамоасининг кўлга киритаётган ютуқлари салмоғи ҳам йил сайин юксалиб бораётир. Хусусан, футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўртасида ўгказиладиган анъанавий республика турнирида ушбу таълим муассасаси жамоаси бир неча бор ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олган. 2014 йил Жиззах шаҳрида ташкил этилган республика биринчилиги ҳамда Халк таълими вазирлиги кубоги мусобақасида мазкур муассасанинг ёш футболчилари юқори натижаларга эришди.
Яна бир эътиборга молик жиҳати, мактаб-интернатда таниқли футболчилар билан маҳорат дарсларини ўтказиш анъанага айланган. Яқинда ўқувчилар “Насаф” жамоасининг бир гуруҳ футболчиларидан ана шундай сабоқ олишди. Табиийки, бундай мулоқотлар ёшларда моҳир спортчи бўлишга интилиш ва ҳавасни кучайтиради.
Мухтасар айтганда, ушбу мактаб-интернатда амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлиб улғайишларига ҳамда иқтидорларини намоён этишларига хизмат қилаётир.


Ойбек РАҲИМОВ, “Халқ сўзи” 7 январь, 2015 йил № 3 (6186)