Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ФИДОЙИ ОЛИМ АБДУЛЛА АҲМЕДОВ 70 ЁШГА ТЎЛДИ.
08.07.2013

Устознинг хаёти ва илмий ижод йўллари ғоят ибратли. Олимлик ва мураббийликнинг ўзаро уйғунлиги боис устоз доимо тадқиқотчилар, ҳамкасблар, шогирдлар хурмату эътиборига сазовор бўлиб келмоқда. Устознинг рисолалари ва мақолаларида Шарқ адабиёти ва фалсафаси, ўзбек мумтоз адабиётининг долзарб масалалари хусусида сўз борар экан, уларда илмий теранлик, далилий маълумотларнинг устуворлиги, энг муҳими илм йўлидаги дадилликка гувоҳ бўласиз. Устоз феъл-саъжиясида, олимлик мақомида ўзига хослик бўртиб туради. Домла чинакам маънода адабиёт жонкуяри, талабаларнинг куюнчак мураббийси. Домланинг маърузалари доимо қизиқарли, мунозараларга бой.
Ўзбек мумтоз адабиёти тадқиқотчидан  араб-форс тилларини пухта билишни талаб этади. Устоз Абдулла Аҳмедов жаҳоннинг кўп тилларини билиш баробарида араб-форс тилларини ҳам чуқур эгаллаган. Бугунги кунда республикамиздаги адабий манбашунослик, матншунослик сохасида устоз етакчи ўринларда туради. Шуни мамнуният билан қайд этиш керакки, домланинг форс тили ва адабиётини тарғиб ва ташвиқ қилиш борасидаги хизматлари Урганч Давлат университетида "Форс тили маркази" нинг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ. Бу марказ талаба-ёшларнинг форс тили ва адабиёти, шунингдек, ўзбек мумтоз адабиётини мукаммал эгаллашларида катта ҳисса қўшиб келмоқда. Хоразмда камолга етган ва жаҳон маданияти хазинасига муносиб хисса қўшган буюк алломалар Ал-Хоразмий, Беруний, Замаҳшарий, Рашидиддин Ватвот, Сулаймон Боқирғоний (Ҳаким ота), Нажмиддин Кубро, Пахлавон Маҳмуд, Носириддин Рабғузий, Абулвафо Хоразмий, Хайдар Хоразмий, Хофиз Хоразмий, Исҳоқ Хоразмий, Хусайн Хоразмий, Абулғозийхон, Мунис, Огаҳий, Комил, Феруз, Табибий, Аваз, Баёний, Фақирий, Мулла Бекжон, Партав ва бошқаларнинг бой илмий ва адабий меросларини излаб топиш, уларни кенг халқ оммасига етказиш соҳасида хам анча хайрли ишларни амалга оширди.
Абдулла Аҳмедов фақат олий ўқув юрти дарсхоналари билан кифояланиб қолмасдан, махаллий ва республика матбуотида, радио ва телевидение орқали ҳам самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг “Тарихимизни ўрганамиз”, “Тупроғимиз табарруклари”, “Бир ғазал шарҳи”, “Тасаввуф нима”, “Бир ўлкаки...”, “Авесто изидан”, “Табаррук зиёратгоҳлар” каби кўплаб туркум кўрсатувлари миллионлаб томошабинларнинг олқиш ва ҳурматига сазовор бўлди.
Урганч Давлат университети илмий кенгаши иқтидорли шарқшунос олим, толмас педагог ва тадқиқотчи А. Аҳмедовнинг узоқ йиллик самарали илмий-педагогик фаолиятини инобатга олиб, 2004 йили унга университет доценти фахрий унвонини берди. А.Аҳмедов ҳозирги кунгача Ал-Хоразмий номидаги Урганч Давлат университетининг доценти сифатида “Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи”, “Тасаввуф ва мумтоз поэтика асослари”, “Манбашунослик ва матншунослик асослари”, “Китобат санъати ва қўлёзма ўқиш амалиёти”, “Бадиий таҳлил асослари” фанларидан сабоқ бериб келмоқда.
Устоз Абдулла Аҳмедовга узоқ умр, тани-сиҳатлик, ижодий парвозлар тилаб қоламмиз.

Дилшод ҒОЙИПОВ, УрДУ филология ва санъат факультети декани.
Хоразм Хақиқати” 2013 йил 19 июнь,  № 54 (18984)