Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ФУҚАРОЛАРНИНГ САЙЛОВ ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ
17.11.2016

ФУҚАРОЛАРНИНГ САЙЛОВ ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ

 

2016 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси томонидан М.Ломоносов номидаги Москва давлат универснтетининг пойтахтимиздаги филиали билан ҳамкорликда фуқаролар сайлов ҳуқуқлари кафолатларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказии сайлов комиссияси, Олий суд вакиллари, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ўқитувчи ва талабалари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга жавоб берадиган, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишини кафолатлайдиган миллий сайлов тизими яратилди. Фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамдаўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқитўлалигича таъминланмоқда.

Бу борада "Фуқаролар сай­лов қуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни муҳим аҳамиятга эга. Унга мувофиқ, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари давлат муҳофазасига олинган бўлиб, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар фуқаролар тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.

Иштирокчилар Ўзбекистон Республикасининг 18ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгалигига эътибор қаратди. Сайловчилар ўз хоҳиш-иродаларини эркин билдириш ва яширин овоз бериш ҳуқуқига эга. Бунинг учун участка сайлов комиссиялари овоз беришни махсус ажратилган биноларда ташкил этиб, фуқароларга хоҳиш-иродани эркин ва яширин равишда билдириш имкониятини яратади. Сайловчиларнинг хоҳиш-ирода билдиришларини назорат этишга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси­нинг ҳар бир фуқаросига унинг сайлов ҳуқуқлари суд йўли билан ҳимоя этилиши, сайлов комиссияларининг, давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш имкониятлари кафолатланади. Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди. Уларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқларига тўсқинлик қилиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Бутун сайлов кампанияси кенг ошкоралик асосида тузилади. Ҳар бир сайловчи сай­лов давомида сайлов округлари ва участкаларини тузиш, сайлов комиссияларининг таркиби, комиссиялар жойлашган манзил ва иш вақти, номзодларни рўйхатга олиш, овоз бериш ва сайлов якунларига дойр ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

Давра суҳбатида иштирок­чилар ўзлариниқизиқтирган саволларга жавоб олди.

Б.БОЗОРОВ,

ЎзА мухбири.

"Хоразм ҳақиқати” газетаси

2016 йил 16 ноябрь №93.