Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ФУТБОЛ. Олий лига. Навбатдаги дуранг
13.05.2009

Ўтган жума ва якшанба кунлари мамлакатимизнниг саккизта ўйингоҳида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг олий лига жамоалари 9-тур учрашувларини ўтказишди. Урганчнинг “Хоразм” жамоаси ўз майдонида Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” жамоасини қабул қилди. Олмалиқ шаҳри жамоаси саккиз тур якунига кўра 16 очко жамғарган ҳолда биринчилик жадвалининг тўртинчи поғонасида бораётганди. Урганчликлар эса 11 очко билан еттинчи ўринни эгаллаб туришганди.

Тан олиш жоизки, учрашув бошида меҳмонлар майдон эгаларига нисбатан фаолроқ ҳаракат қилишди. Ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ Артурас Фоменконинг узоқ масофадан тепган тўпи Эркин Жабборов қўриқлаётган дарвоза тўсинининг шундоққина устидан ўтиб кетди. Бу майдон эгалари учун огоҳлик қўнғироғи эди, гўё. Афсуски, футболчиларимиз бундан хулоса чиқаришмади. Натижада, орадан ўн беш дақиқа ўтар-ўтмас пойтахт вилояти вакиллари урганчликлар дарвозаси олдида навбатдаги хавфли вазиятни юзага келтиришди. Зоҳир Пиримовнинг ўнг бурчакдан оширган тўпини Шавкат Муллажонов боши билан майдон эгалари дарвозаси томон йўллади. Омадни қарангки, тўп дарвоза тўрининг орқасига тушди. Шундан кейингина “Хоразм” футболчилари жонланишди ва дастлабки хавфли ҳужумни амалга оширишди. Бу 25-дақиқада рўй берди. Абдумажид Тоировнинг олмалиқликлар жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпига Рўзим Аҳмедов вақтида етиб бора олмади. Бўлимнинг қолган дақиқаларида ўйин тенг кураш остида ўтди.

Иккинчи бўлим “Хоразм” жамоаси учун омадсиз бошланди. 51-дақиқада тошкентликларнинг латвиялик легионери Артурас Фоменко учрашувда хисобни очишга муваффақ бўлди. Ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган Артурас чамаси йигирма метрлар масофадан кутилмаган кучли зарба билан урганчликлар дарвозасини ишғол қилди. Тўп дарвозанинг юқориги чап бурчагидан жой топди. Рости, бундай кучли йўналтирилган тўпни қайтариш ҳар қандай дарвазабоннинг қўлидан келмасди. Шу жиҳатдан, бу ерда Эркин Жабборовни айблаш ноўрин бўларди. Ўтказиб юборилган тўп эса мезбонларни янада чаққон ва шиддатли ҳаракат қилишга ундади. Ўйингоҳга йиғилган минглаб мухлислар “Хоразм” жамоасини тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришди. Бундан руҳланган вакилларимиз янада тезкор ўйин намойиш этишди. Ваҳоланки, ушбу натижа шубҳасиз жамоамизни ҳам, мухлисларни ҳам қаноатлантирмасди. Айниқса, ишқибозлар кўз ўнгида мағлубиятга учраш нақадар оғирлигини тасаввур этиш мушкул эмасди. Шунинг учун ҳам урганчликлар бор кучларини қарши ҳужумга сафарбар қилишди. Ниҳоят, урганчлик футболчилар орадаги мувозанатни қайта тиклашди. 67- дақиқада Шерзод Раимжоновнинг ўнг бурчакдан меҳмонлар жарима майдончасига етказиб берган тўпини Сарвар Ибодуллаев чиройли тарзда Юрий Хриенко қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди, 1:1. Шундан сўнг, ўйин суръати янада ошди. Қолган дақиқаларда томонлар бир неча маротабадан ҳисобни ошириш имкониятига эга бўлишди. Айниқса, тошкентликларнинг тажрибали ҳужумчиси Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг ўзи оз эмас, уч маротаба мезбонлар дарвозасига тўп киритиши мумкин эди. Фақат унинг зарбалари ноаниқ кетди. Учрашув якунланишига беш дақиқача вақт қолганда Абдумажид Тоиров чамаси уч метрдан олмалиқликлар дарвозасига тўп киритиш учун юз фоизлик имкониятни бой берди. Бу вазиятда меҳмонлар дарвозабони жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Зарба аниқ бўлганда эди.

Очиғи, ушбу ўйин хоразмлик мухлислар учун жуда ҳаёжонли кечди. Қолаверса, “Олмалиқ” жамоаси анойилардан эмаслигини тўла исботлади. Нима қилсада, ушбу дуранг жамоамизни тўққизинчи ўринга суриб қўйди.

“Хоразм” жамоаси навбатдаги учрашувни сафарда ўтказади. Футболчиларимиз 15 май куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор шахрида маҳаллий “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлишади.

“Хоразм ҳақиқати” газетаси

№ 38 (18552) 13.05.2009 й.