Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Ғалабага тенг дуранг. «Хоразм»-«Пахтакор»-1:1
24.06.2009

Хоразмлик футбол мухлислари мамлакатимизнинг бир неча бор чемпиони ва кубоги соҳиби Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси Урганчга келишини ҳам қизиқиб, ҳам орзиқиб кутишганди.

Ваҳоланки, пойтахтликлар таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг қатор номдор ўйинчилари тўп суришаётганди. Игнатий Нестеров, Асрор Алиқулов,  Анзур Исмоилов, Станислав Андреев, Шерзод Каримов, ака-ука Зайниддин ва Фарҳод Тожиев, Илҳом Суюнов, Одил Аҳмедов... Қарабсизки, бутун бир бошли терма жамоанинг ўзгинаси. Шунингдек, тошкентликлар сафида мамлакат ўсмирлар терма жамоаси аъзоси, урганчлик ёш «чарм тўп» устаси Саънат Шиховнинг борлиги ҳам эътибордан четда қолмаганди. Албатта, ушбу таниқли футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларини бевосита кузатиш имкониятини қўлдан чиқаришни воҳамиз ишқибозларининг биронтаси ўзларига эп кўрмаслиги аниқ эди. Шу жиҳатдан, Хоразм спорт мажмуаси ўйингоҳига минглаб томошабинлар ташриф буюришди.

Учрашув бошланишидан олдин Республикамизнинг таниқли эстрада хонандаси Жаҳонгир Отажонов ижросида «Олға, Хоразм» қўшиғи илк бор мухлислар эътиборига ҳавола қилинди. Ушбу қўшиқ мамнуният билан кутиб олинди. Ишончимиз комилки, «Олға, Хоразм» жамоани руҳлантирувчи қўшиқлардан бирига айланади.

Бевосита ўйин тафсилотларига тўхталсак. Учрашув меҳмонларнинг тўла устунлигида ўтса керак, деган шубҳа билан ўйингоҳга қадам қўйгандик. Тан олиш жоизки, башоратда хатоликка йўл қўйибмиз. Аксинча, учрашув урганчликлар ҳужуми билан бошланди. Иккинчи дақиқадаёқ, Владимир Барановнинг ўнг қанотдан берган зарбаси тошкентликлар дарвозаси устуни устидан ўтиб кетди. Бу майдон эгаларининг ўйинда осонликча ён бермасликларини билдирувчи ишора эди, гўё. Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлди. 11-дақиқада Илёс Хайров тўпни пойтахтликлар жарима майдончасига етказди. У ерда ҳозиру-нозир бўлган Рўзим Аҳмедов тўпни тезлик билан Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвоза томон йўналтирди. Бироқ, шошқалоқлик билан амалга оширилган зарба ноаниқ чиқди. Умуман, бўлим ўрталаригача ўйин тенг суръатда кечди. «Пахтакор»чиларнинг айрим ҳужумларини ҳисобга олмаганда, улар урганчликлар дарвозасига деярли хавф сола билишмади. Меҳмонларнинг суст ҳаракатлари мезбонларга қарши ҳужумларни янада жонлантириш имконини яратди. Албатта, бу ўз маҳсулини берди. Урганчликларнинг навбатдаги ҳужуми чоғида тошкентликларнинг тажрибали ҳимоячиси Асрор Алиқулов тўп билан олдинга интилаётган Рўзим Аҳмедовни қоидага зид равишда тўхтатиб қолди. Майдондаги ҳакам Марат Исмоилов жарима тўпи тепилиши кераклигини кўрсатди. Жарима нуқтасидан дарвозагача бўлган масофа чамаси ўттиз беш метрни ташкил қиларди. Стандарт вазиятлардан тўп тепиш устаси Шерзод Раимжонов эса масофанинг узоқлигига қарамай пахтакорчилар дарвозаси томон зарбани амалга оширди. Дарвозабон ва ҳимоячиларнинг сергаклиги ҳам иш бермади. Тўп тўппа-тўғри тўрга бориб тушди. Очиғи, «Пахтакор» жамоаси бош мураббийси Виктор Жалилов ҳам, унинг шогирдлари ҳам ўйиннинг бундай тус олишини сира кутишмаганди. Бундан, меҳмонлар бироз пайтгача ўзларига келишмади, десак муболаға бўлмас. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида урганчликлар фойдасига тугади.

Учрашувнинг иккинчи қисми янада кескин ва қизиқарли бўлди. Ушбу бўлимда урганчликлар ҳимоя тактикасини қўллашни лозим кўришди. Майдон эгалари ҳисобни сақлаб қолиш илинжида шу тактикага қўл уришганлиги сезилиб турди. Тошкентликлар эса вақт ўтган сайин асабийлашган ҳолда тўп суришди. Бунинг сабаби жуда оддий бўлиб, «Пахтакор» жамоаси мавсумдаги илк мағлубиятига яқин турганди. Яна кимдан, олий лиганинг янги вакилидан енгилишнинг ўзи улар учун «оғир» эди. Пойтахтлик футболчилар ана шундан хавотирга тушишганди. Кейинги ўттиз дақиқа уларнинг тинимсиз ҳужумлари остида ўтди. Ғулом Ўринов, Одил Аҳмедов, Зайниддин Тожиевлар мезбонлар дарвозабони Эркин Жабборовни бир неча бор синовдан ўтказишди. Айрим ҳолларда улар тепган тўп ноаниқ кетган бўлса, бошқа вазиятларда урганчликлар посбони маҳорат кўрсатди. Охир-оқибат, ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда меҳмонлар ниятларига етишишди. 84 - дақиқада Фарҳод Тожиев тўпни боши билан «Хоразм» жамоаси дарвозасига киритди. Шундан сўнг, Зайниддин Тожиев икки марта Эркин Жабборов билан яккама-якка чиқишга эришди. Фақат, омад тошкентликлардан юз ўгирганди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Бу дурангни «Хоразм»ликлар бемалол ғалабага қиёслашлари мумкин, албатта.

«Хоразм» жамоаси навбатдаги тур учрашувини сафарда ўтказади. 25 июнь куни урганчлик футболчилар Қарши шаҳрида маҳаллий «Насаф» жамоаси билан куч синашишади.