Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Ғалабангиз муборак, пиллакорлар!
21.06.2013

СИФАТЛИ, РАҚОБАТБАРДОШ МАҲСУЛОТ УЧУН
- Хукуматимиз ипак куртларининг сара зотларини боқиш асосида ҳосили сифатли, жаҳон бозорида харидоргир маҳсулот етиштириш, юқори иқтисодий самарадорликка эршишни пиллакорларимиз олдига муҳим вазифа қилиб қўймоқда, - деди "Хоразм пилла" очиқ акциядорлик жамияти бош ҳосилоти К.Рўзметов мухбиримиз билан суҳбатда. - Шу мақсадда ипак қуртларининг жаҳон пиллачилигида юқори самара берадиган зотларини танлаш, ишлаб чиқаришга жорий этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Бу йил пиллакорларимизга тарқатилган 37333 қути ипак қуртининг 18240 қутисини жониворларнинг хорижий зотлари ташкил этганлиги шу борадаги саъй-ҳаракатлар самарасидир. Жорий йилда фаолиятнинг шу таҳлитда ташкил этилиши, қилинган фидойи меҳнатлар туфайли она Ватан хирмонларига 2060 тоннадан зиёд юқори сифатли пилла етказиб берилиб, белгиланган топшириқ ошиғи билан уддаланди.
Эришилган ютуққа барча туманларнинг пиллакорлари муносиб ҳисса қўшдилар. Хусусан, Боғот туманидан "Дилшод Диёр", "Ёқуб бобо ўғли Омон", "Анвар Аҳмад ўғли", Янгибозордан "Беҳрузбек Мафтунаҳон", Қўшкўпирдан "Аҳил Ўрта-ёп", ҳазораспдан "Амин, Илёс, Ғиёс", "Ғафур, Руҳия" каби кўплаб фермер хўжаликлари пилла тайёрлаш бўйича шартнома режасини 110-150 фоизга ошириб уддаладилар. Пешқадам пиллакорлар жониворларни илғор технологаялар асосида намунали парваришлаб, ҳар қути ипак қурти ҳисобига 60-70 килограмм ва ундан да зиёд ҳосил кўтариб, тармоқда иш сифати ва самарадорлигини оширишнинг каттагина имконият-резервлари мавжудлигини ўз амалий фаолиятида исботладилар.
- Қадамбой Бобониязович, ишда муваффақият тармоқ мехнатчилирининг касб сир-асрорларини нечоғлик мукаммал эгаллаганликларига ва уларнинг эришилган пировард-нитижалардан моддий манфаатдорлигини таъминлаш қай даражада ташкил қилганлигига боғлиқ. Шу йўналишда олиб борилаётган ишларга қисқача тўхталиб ўтсангиз.
- Биз ана шу талабдан келиб чиққан ҳолда аввало ҳар бир ҳудуд бўйича касбнинг сир-асрорларини пишиқ-пухта эгаллаган пиллакорларни танлашга алоҳида эътибор қаратдик. Бундан ташқари мавсум олдидан жойларда ўқув-семинарлар ўтказилиб, уларда ҳукуматимиз томонидан олдга қўйилган вазифалар, шунингдек, пилланинг харид нархлари оширилиб борилаётганлиги ҳар бир меҳнатчига етказилди. Пиллакорлар бу кўрсатмаларнинг амалдаги рўёбини мавсум арафасидаёқ ҳис этдилар. Ҳар қути ипак қурти ҳисобига уларга 60 минг сўмдан жами тўрт миллиард сўмдан зиёд бўнак пули тарқатилди. Бу мавсум якуни бўйича кўзланган умумий даромаднинг тахминан 40 фоизини ташкил этади, холос. Жорий йилда пилланинг харид нархи ўртача 30-35 фоизга оширилди. Масалан, ўтган йили биринчи нав пилланинг ҳар килограмми 4896 сўмдан харид қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 7500 сўмга тўғри келмокда. Бинобарин, мавсумнинг умумий якунлари бўйича пиллакорлар оладиган даромад чўғи ҳам тағинда баланд бўлиши табиий.
- Жорий йилда хар бир туман пахта тозалаш корхонаси кошида қурт боқишга ихтисослаштирилган мўъжазгина қуртхоналар барпо этилди. Бундан кўзланган максад нима?
- Бу йил мамлакатимизда пиллачиликни янада ривожлантириш, унинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда соҳа корхоналарининг молиявий баркарорлигини таъминлаш мақсадида Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан тармоқ бўйича алоҳида чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилди. Унга асосан "Ўзпахтасаноат" тизимининг бошқа жамоаларида бўлгани каби "Хоразм-пахтасаноат" уюшмасининг пахтани қабул қилиш масканлари негизида ҳам ипак қуртини парваришлашга ихтисослашган корхоналар ва уларнинг замонавий қуртхоналари фаолият бошлади. Улар билан ёнма-ён аҳолига маиший ва сервис хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилиб, кўплаб иш ўринлари яратилди. Бу йил уйилган умумий пилла хирмонининг анча қисмини пахта тозалаш корхоналари қошидаги қуртхоналар ҳиссасига тўғри келганлиги кўрилган тадбирларнинг нурли истиқболидан далолатдир.
-    Бу йил пиллакорлар ўртасида "жадал (интенсив) тутзорлар" ибораси пайдо бўлди. Ана шу ибора замиридаги максад-вазифаларга ойдинлик киритсангиз...
-    Юқорида қайд этилган Дастурга мувофиқ ихтисослашган замонавий қуртхоналар атрофида ўртача 5 гектардан жадал тутзорлар барпо этиш вазифаси илгари сурилган эди. Шу асосда хориждан тутнинг 1 миллион 50 минг туп ҳосилдор навлари кўчатлари келтирилиб, вилоятимиз бўйича 82,5 гектар майдонда плантациялар яратилди. Бу тут дарахтлари ҳосили қисқа муддатда баракали бўлиб етилиши билан бирга жониворлар учун хушхўр озуқадир.
Айни вақтда тадбир келажакда ипак қуртларини қайта боқиш имкониятини ҳам юзага келтириши, пировардида "кумуш тола" етиштиришни тағинда кўпайтириш, халқимизнинг ипак маҳсулотларига ошиб бораётган эҳтиёжларини тўла-тўкис қондиришдек саъй-ҳаракатлар учун пухта замин бўлиши, шак-шубҳасиз.

Хоразм хақиқати” 2013 йил 19 июнь, № 49 (18979)