Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ГУЛЛА-ЯШНА, ОНА ЮРТИМ ЎЗБЕКИСТОН!
06.09.2013

Истиқол йилларида мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг барча жабҳаларида асрларга татигулик ишлар амалга оширилди. Яратувчилик , бунёдкорлик , улуғвор ўзгаришлар кўз олдимизда ҳар дақиқада ёрқин намоён бўлмоқда. Ҳар бир юртдошимиз Ватан тараққиётига амалий хисса қўшишни қалб шиорига айлантирган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига асосан вилоятимизда энг улуғ, энг азиз байрамга ҳар томонлама тайёргарлик кўрилди. “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” эзгу ғоясини ўзида мужассам этган маданий-маърифий тадбирларда элдошларимиз мустақиллик давридаги буюк бунёдкорлик , кичик бизнес, тадбиркорликнинг   тараққиёти ҳамда ҳар бир фуқаронинг ўз иқтидорини рўёбга чиқариши учун яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар тўғрисида ҳамда ютуқлари, режалари ҳақида ҳам қувонч билан сўзлаб, шу юртда туғилиб, умргузаронлик қилаётганликларини фахр билан қайд этишмоқда.
“Обод турмуш йили”нинг ҳар бир кунида кексаю ёш ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, боғ-гулзорлар барпо этишда фаол иштирок этиб, кўча ва хиёбонларнинг  файзли бўлишига салмоқли ҳисса қўшишмоқда.

28 август. Вилоят марказидаги “Авесто” боғ-мажмуаси байрамона безатилган. Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган турли касб эгалари, тадбиркорлар, истеъдодли ёшлар, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари энг улуғ, энг азиз байрам тантанасида қатнашиш учун бу ерга ташриф буюрдилар. Барчанинг чеҳрасида байрамона кайфият, табассум.
Вилоят ҳокими П.Бобожонов юртдошларимизни муборак айём билан самимий қутлади. Истиқлол шарофати билан олиб борилаётган ишлар, истиқболли бошламалар, беқиёс ютуқларга алоҳида тўхталди. “Обод турмуш йили” Давлат дастури  изчил бажарилмоқда. Аҳолининг  турмуш фаровонлиги ошиб, инсон бахт-саодати йўлидаги ғамхўрлик , ёш авлод камолотига эътибор, юртимиздаги тинчлик, осойишталик янада улкан ютуқларни қўлга киритиш имконини бераётганини қайд этди. Президентимизнинг “2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисида”, “Урганч шахрининг бош режасини амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини ва Хоразм вилояти ахолисининг ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”, “2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги қарорлари асосида вилоят миқёсида кенг кўламли ишлар давом этмоқда. Ал-Хоразмий, А.Баҳодирхон номли , “Ўзбекистон”, “Тинчлик” кўчаларидаги янгидан қад ростлаган кўп қаватли бинолар шаҳар кўркига кўрк қўшди. Айни пайтда “Хонқа”, “Ёшлик” кўчаларида кўп қаватли уйлар, спорт шаҳарчасида ҳам қурилиш ишлари суръати дақиқа сайин ошмоқда.
Кенг ва равон йўллар, мафтункор фавворалар, катта-ю кичик мириқиб дам олаётган хиёбонлар севимли ҳордиқ масканига айланди. Бугун А.Темур номидаги маданият ва истироҳат боғида “Ёшлар маркази” бунёд этилиб, унга уйғун равишда боғ ҳудуди ҳам тубдан ободонлаштирилиб, янги замонавий аттракционлар олиб келиб ўрнатилмоқда.
Шунингдек, “Ёшлар кўли”да ҳам реконструкция ишлари жадал давом этмоқда. Вилоятимизда бошланган қурилиш, ободонлаштириш ишлари воҳа қишлоқларида ҳам изчил олиб борилаётир. Бугун маҳалла гузарларида аҳолига хизмат кўрсатишнинг барча турлари мавжуд. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари янада ривожланмоқда. Янги техника воситалари, илғор технологиялар кенг жорий этилиши натижасида ғаллакор-у пахтакор , боғбон-у чорвадор белгиланган режаларни шараф билан уддаламоқдалар. Айниқса, бугун пахта йиғим-теримига пухта тараддуд кўрилмоқда.
Вилоят ҳокими мустақиллигимизнинг йигирма икки йиллиги байрами муносабати билан Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган элдошларимизни ҳам қизғин қутлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янграйди.
Шундан кейин истиқлолимизнинг йигирма икки йиллигига бағишланган байрамнинг театрлашган мусиқали дастури бошланди.
Жаннатмакон она юртимиз - Ўзбекистон, истиқлол, табаррук замин, фидойи юртдошларимиз, дўстлик, меҳр-муҳаббат, бахтиёр болалик, жўшқин ёшлик, бахт-иқбол қўшиқ ва яллаларда, ҳофизларнинг хонишларида тараннум этилди.
Мустақиллик тадбирида ёш истеъдодлар "Биз бахтиёр Ўзбекистон болаларимиз!" дея яйраб-қувнаб, куйлаб, шўх раксларга тушиб, дилларни хушнуд қилдилар.
Истиқлол йилларида хоразмлик спортчилар республика, жаҳон спорт мусобақаларида муваффақиятли қатнашиб, юксак марраларни қўлга киритдилар. Байрам саҳнасига шода-шода ғолиблик медаллари билан кириб келган спортчилар қарсаклар билан кутиб олинди.
Таниқли ҳофизлар томонидан ижро этилгаи мумтоз қўшиқлардан қалблар роҳатланди.
Бугунги кунда воҳада сайёҳлик тез ривожланиб бормоқда. Сайёҳлар, меҳмонлар учун меҳмонхоналар ва хизмат кўрсатувчи соҳалар кўлами кенгаймоқда. Урганч темир йўл вокзали бугун кўзни қувонтириб, йўловчиларга жаҳон талаби даражасида хизмат кўрсатаяпти. Байрам дастурларида ана шундай қалбларни қувончга тўлдирувчи лаҳзалар, қишлоқларда намунавий турар - жойлар қурилиши, қишлоқ аҳлининг хурсандчилиги жараёнлари ўз аксини топди.
Мусиқали дастурда Огаҳий номидаги вилоят мусиқали драма театри, шаҳар ва туманлар маданият ва спорт ишлари бўлимлари ҳузуридаги бадиий жамоаларнинг ёш хонандалари, халқ ансамблларининг, санъаткорларнинг чиқишлари олқишлар билан кутиб олинди.
Бугун мамлакатимизда турли миллат вакиллари дўст, аҳил истиқомат қилмоқдалар. Дастурда рус, корейс, татар, қозоқ ва бошқа тилларда ашула айтиб рақсга тушган элдошларимиз иқтидорлари олкишланди. Эл суйган санъаткорлар - Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари – Олмахон Хайитова, Ортиқ Отажонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров, "Ниҳол" мукофоти совриндорлари - Бунёдбек Саидов, Жайҳун Матмуротов, истеъдодли хонандалар - Зафарбек Қурбонбоев, Азамат Отажонов ва бошқаларнинг чиқишларига "Сурнай лазгиси" уланиб кетди. Санъаткорлар-у байрамга ташриф буюрганлар кўтаринки руҳда раксга тушдилар.
Шодиёналик, фахр, ифтихор билан  она юртимиз,   муқаддас Ўзбекистонимиз ҳақида қўшиқлар янграганида осмонга мушаклар отилиб, бир-биридан чиройли, гўзал манзаралар, кўринишлар намоён бўлди. Бу гўзалликлардан диллар баҳра олиб, қалблар янада завқланди.
"Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!" шиори остида байрам тадбирлари вилоятимизнинг барча туманларида шоду хуррамлик билан бўлиб ўтди.
С.РАХИМБЕРГАНОВА.

Хоразм хақиқати”, 2013 йил, 31 август. № 70 (19000)